Iv б ў л и м ж а ҳ о н Х ў ж а л и г и 25-боб. Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси


ва савдо бўйича бош келишув (ТСБК)


Download 442.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/20
Sana07.02.2023
Hajmi442.82 Kb.
#1175699
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
25-боб. Жахон хужалиги

ва савдо бўйича бош келишув (ТСБК), Европа иқтисодий ҳамкорлик 
ташкилоти 
(ЕИҲТ)
НАТОнинг 
иқтисодий 
масалаларни 


530 
уйғунлаштирувчи комитети (ИМУК) халқаро иқтисодий муносабатларни 
эркинлаштириш даврига тўғри келди. 
Жаҳон савдосини эркинлаштириш кўп томонлама шартнома асосида 
ҳаракат қилувчи, халқаро савдо тартиб-қоидаларини қайд қилувчи, 1948 
йилнинг 1 январидан буѐн Тарифлар ва савдо бўйича бош келишув (ТСБК) 
номи билан фаолият кўрсатиб, 1995 йил 1 январдан Жаҳон савдо ташкилоти 
(ЖСТ) деб юритилувчи халқаро ташкилот доирасидаги фаолият билан 
боғлиқ. Ҳозирги даврда ЖСТ жаҳон савдо айланмасининг 4

5 қисмидан 
кўпроғини тартибга солади. ЖСТ миллий ва минтақавий даражада вақти-
вақти билан кучайиб борувчи протекционизмга қарши туради, миллий 
манфаатларни ўзаро келиштиришга ѐрдам беради. Унинг фаолияти савдода 
камситмаслик, савдода тарифли ва тарифсиз чеклашларни аниқлашда тенг 
асосда маслаҳатлашиш каби тамойилларга асосланади. ЖСТ фаолиятининг 
асосий шакли қатнашувчи томонларининг кўп томонлама савдо 
музокараларини ўтказиш ҳисобланади. Аммо жаҳон савдоси рақобат кураши 
асосида боради, шу сабабли ўзаро мақбул қарорларни қидириб топишга ва 
савдони халқаро даражада тартибга солишга кўплаб қийинчиликлар билан 
эришилади. 
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг яна бир аҳамиятга молик соҳаси – 
бу 
валюта-молия 
соҳасидир. 
Халқаро 
молиявий 
муносабатларни 
уйғунлаштириш ХВФ, ХТРБ, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш 
ташкилоти (ИҲРТ), Халқаро ривожланиш уюшмаси (ХРУ), Халқаро 
молиявий корпорация (ХМК) ва шу кабилар доирасида амалга оширилади. 
«Катта саккизлик» номини олган жаҳондаги етакчи мамлакатлар (АҚШ, 
Япония, Германия, Франция, Италия, Буюк Британия, Канада, Россия) нинг 
ҳар йиллик кенгаши бу соҳада муҳим роль ўйнайди. Бу мамлакатларнинг 
ялпи ички маҳсулоти 2007 йилда жаҳондаги барча мамлакатлар ЯИМнинг 
45,3 фоизини ташкил этган (25.1-жадвал). 

Download 442.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling