Iv б ў л и м ж а ҳ о н Х ў ж а л и г и 25-боб. Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси


капитал ҳисобига қурилган объект (корхона)лар устидан назорат қилиш


Download 442.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/20
Sana07.02.2023
Hajmi442.82 Kb.
#1175699
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
Bog'liq
25-боб. Жахон хужалиги

капитал ҳисобига қурилган объект (корхона)лар устидан назорат қилиш 
ҳуқуқини беради, портфелли инвестициялар эса бундай ҳуқуқни 
бермайди. У одатда акция пакетлари ҳамда облигация ва бошқа қимматли 
қоғозлар шаклида берилади. 


528 
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг анча мураккаб жиҳатларидан 
бири ишчи кучининг халқаро миграцияси ҳисобланиб, у ўз ифодасини 
ишчи кучи ресурсларининг анча қулай шароитда иш билан таъминлаш 
мақсадида бир мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтишида топади. Халқаро 
миграция жараѐнини иқтисодий омиллар билан бирга сиѐсий, этник, 
маданий, оилавий ва бошқа тавсифдаги омиллар ҳам тақозо қилади. 
Халқаро миграция иккита асосий таркибий қисмни ўз ичига олади: 
эмиграция ва иммиграция. Эмиграция – мамлакатлардан доимий яшаш 
жойига чиқиб кетишни, иммиграция – мамлакатга доимий яшаш учун 
кириб келишни билдиради. Халқаро миграция шунингдек репатриация  
яъни фуқароларни илгари чиқиб кетган мамлакатларига қайтарилиши 
жараѐнини ҳам ўз ичига олади. 
Халқаро мигрантлар бешта асосий тоифага ажратилади: 
1) иммигрантлар ва ноиммигрантлар
2) шартнома бўйича ишлашга келган мигрантлар; 
3) нолегал, яширин иммигрантлар; 
4) бошпана сўровчи шахслар; 
5) қочоқлар. 
Фан-техника ютуқлари билан халқаро айирбошлаш бир қатор 
шаклларда амалга оширилади. У илмий-техникавий ахборотлар, мутахассислар, 
фан соҳаси ходимлари билан айирбошлашни, тадқиқот ва янгиликларни 
лицензия асосида беришни, илмий-тадқиқот ишлари ўтказишни, умумий фан-
техника ва технологияни ишлаб чиқариш бўйича қўшма тадбиркорликни ўз 
ичига олади. 
Илмий-техникавий ҳамкорликнинг муҳим шаклларидан бири халқаро 
инжиниринг ҳисобланади. Халқаро инжиниринг бир давлат томонидан 

Download 442.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling