Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш


Download 0.65 Mb.
bet22/38
Sana01.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1238598
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38
Bog'liq
Antropologiya umumiy ma\'lumot

6.2. Маданий релятивизм.
XX асрнинг 40-50 йилларида дунё антропологиясида, АҚШ ва Европада янги илмий мактабларнинг пайдо бўлиши, улар орасида маданий релятивизмни муҳим ўрин эгаллаши билан изоҳланади. Тарихий антропологиядаги бу йўналиш европа этноцентризмига, яъни европалик бўлмаган халқларда ёввойилик белгиларини кўришларига қарши жавоб тарзида вужудга келди. Маданий релятивизмнинг бош ғояси, ривожланиш даражаси турли босқичда бўлган халқлар яратган маданиятларнинг тенглигини эътироф этиш, ўша пайтгача ҳукмрон бўлиб келган европо-америкацентризми ва умуман ҳар қандай этноцентризмни инкор этиш эди. Маданий релятивизм назарияси вакиллари турли халқлар маданий типларини қиёслаб бўлмаслигини, уларни ягона қолипда ўлчаш мумкин эмаслигини, сабаби ҳар бир маданиятўзаро таққослаб бўлмайдиган уникал қадриятлар тизимидан иборат эканлигини эълон қилдилар. Ҳар қандай маданият ўзича мураккаб, қадрли ва ўзига хос , чунки у мазкур шароитга мослашиш усули маҳсулидир ва ўзга ҳар қандай маданият билан тенг аҳамиятга эгадир. Ҳар бир маданият, яшашнинг ўзига хос тури маҳсули сифатида, ўз доирасида кўрилиши лозим.
Релятивизмнинг илк ғоялари Боас томонидан шакллантирилган у биринчилардан турли маданиятларнинг ўзига хос қиммати ҳақида фикрни билдиради. Уни қўллаб - қувватлаган А. Кребер, Р.Бенедикт, М.Херсковицлар маданий релятивизм концепциясини узил – кесил ишлаб чиқдилар. Маданий релятивизм мактаби асосчиларидан бири таниқли америкалик антрополог Мелвилл Херсковиц (1895-1963) Боас ва Гольденвейзернинг шогирди эди. У ўз қарашларини умумлаштирган ҳолда “Аккультурация” (1938), “Инсон ва унинг ижоди” (1948), “Маданияантропология” (1940) асарларида баён этди. Уларда олим ўз ғояларини маданият ҳақидаги аввалги барча назариялардан ажратади. Херсковиц олдинги ғояларда тан олинган маданиятдаги уч асосий детерминант: маданий ўзига хосликнинг ирқий, яъни манадий хилма-хиллик ва ўзгаришларни индивид (шахснинг) танаси тузилиши билан изоҳланиши, маданий хусусиятларни табиий яшаш муҳити билан боғлайдиган географик детерминизм; моддий ашёларнинг ишлаб чиқаришнинг маданиятининг энг муҳим омили деб изоҳлаган иқтисодий детерминизмга қарши чиқади.
Херсковиц бу назарияларга (этнодентризм, аероцентризм) қарама-қарши турли халқлар маданиятини изоҳлаш ва тавсифлаш лозимлигини таъкидлайди. Унинг фикрича умумий маданий – тарихий жараён, турли йўналишда ривожланаётган маданиятлар йиғиндисидир. У маданиятни умумий маънода инсон томонидан яратилган яшаш муҳити сифатида тушинган. Олим ҳар бир маданиятни бетакрор, беқиёс модель, бошқа халқларники билан қиёслаб бўлмайдиган, ҳар бир халқнинг ўзига хос қадриятлари тизимида номоён бўладиган анъаналари билан аниқланадиган воқелик ҳодиса деб билади. Херсковицнинг фикрича ҳар бир халқ маданиятида унинг энг мухим жиҳати “маданий фокуси” – мавжуд. Инсония тарихини, Херсковиц мустақил тараққий этган маданиятлари ва цивилизациялар йиғиндиси тарзида тушунган. Маданиятлар динамикасини, уларнинг бирлиги ва ўзгарувчанлигида кўрган. Унинг таъкидлашича ҳар қандай маданият бир пайтнинг ўзида ҳам барқарор, ҳам ўзгарувчан бўлиши лозим. Ундаги ўзгаришлар, маданий тараққиёт субъектини ташкил этувчи, маълум консерватив тизимларнинг сақланиши орқалигина рўй беради. Олимнинг фикрича, ўзгаришларнинг умуман бўлмаслиги, маданиятнинг ҳалокатини англатади. Бир пайтнинг ўзида маданият тизимидаги қатъий тизимларни тезда ўзгаришлар учун бузулиши ҳам, уни деградациясини, ўзига хослигини йўқотишини англатади.
Америка антропология анъаналарига содиқ қолган Херсковиц “маданият” тушунчасини “жамият” тушунчасидан ажратади. Унинг тушунишича, маданият – инсонларнинг яшаш усули бўлса, жамият маълум турмуш тарзи кечираётган индивидларнинг ўзаро таъсирини ташкил этуви агрегатидир. Соддароқ айтганда жамият одамлардан ташкил топади, улар танлаган ўзини тутиш, ахлоқ нормалари маданиятдир.
Херсковицнинг маданий – антропологик концепциясидаги асосий тушунчалардан бири “инкультурация” бўлиб олим уни шахснинг маълум маданиятига кириши деб изоҳлаган. Инкультурациянинг асосий мазмуни, маданиятни асоси, фикирлаш ва ҳаракат қилиш хусусиятлари, хулқ моделларини ўзлаштириш деб билган. Инкультурацияни болаликда ўзлаштириладиган умуминсоний ҳаёт фаолияти услуби – социализациядан фарқлай билиш лозим. Амалда бу икки жараён биргаликда мавжуд бўлиб, хамкорликда тараққий этади ва аниқ тарихий формада намоён бўлади.
Херсковицда “инкультурация” маданий релятивизмнинг асосини (ядросини) ташкил этиб, унинг моҳиятига кўра одамнинг фикирлаши тажрибага, тажриба ҳар бир индивиднинг ўз инкультурацияси атамалари билан изохланади. Турли маданиятларда шартланган тушунчалар нисбийлиги эса, физик дунё фактлари: вақт, масофа, вазн, размер ва ҳ. ко.лар ҳам мазкур маданият орқали кўрилади. Херсковицнинг таъкидлашича ниманинг нормал ёки нонармал бўлиши маданиятдаги муносабатларнинг ташкил қилинишига боғлиқдир. Айрим хулқ стереотиплари, никоҳ турлари, урф-одатлар (полигамия, полиандрия, инициация ва ҳ.ко.лар) евро-америка маданий стандартларига мос келмасада, бошқа маданиятлар учун бутунлай маъсул ҳисобланади. Шунинг учун маданий релятивизмнинг асосий ғояси, турли халқлар яратаётган ва яратган маданий қадриятларнинг тенг ҳуқуқлилигидир. Бу хулоса ҳар бир маданиятни мустақиллиги ва тўлақонлигини тан олишни, евроамерика тизими устунлигини рад этишни бошқа маданий этноцентризм ва евроцентризмдан воз кечишни талаб қилади.
Маданий релятивизм моҳиятини очар экан Херсковиц унинг уч: методологик, фалсафий ва амалий жиҳатини ажратади.
Методолик аспект, маданиятни мазкур халқда қабул қилинган қадриятлар асосида тафаккур этишни жоиз деб билади, унга биноан шахслар ҳаётий фаолияти тавсифини уларнинг маданиятига оид атамаларда акс эттиришни билдиради. Фалсафий аспекти, маданий тараққиёт – йўлларининг кўплигини, маданий – тарихий жараёнида баҳолаш кўпфикрлик (палоризм) бўлишини англатади. У маданий тараққиёт босқичларини мажбурий эволюцион алмашинувини рад этади.
Ниҳоят амалий аспект индуотриал цивилизациялар томонидан, ўзининг хусусиятларини сақлаб қолган архаик маданиятларини тортилишини англатади. Бу борада айрим маданиятларни сақлаб қолган маъқулроқ. Херековийнинг ушбу ғояси сермоҳсуллиги бизнинг давримизда тараққий этмаган ҳалқларда маданий шароитни сунъий яратиш аксари ҳолатларда оммавий деградация, алкоголизм, ўғирликка ва ҳ. ко. Ларга олиб келиши аниқ бўлди.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling