Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш


Download 0.65 Mb.
bet32/38
Sana01.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1238598
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   38
Bog'liq
Antropologiya umumiy ma\'lumot

ТАЯНЧ СЎЗЛАР ВА ИБОРАЛАР

Гавайя, Эллис, Самоа, Тонга, Таити, Кук, Тубуаи, Маркиз, Туамоту, Пасха, Янги Зеландия антропологияси, қайиқсозлик, татуировка.

  • АННОТАЦИЯ

Полинезияга Гавайя, Эллис, Самоа, Тонга, Таити, Кук, Тубуаи, Маркиз, Туамоту, Пасха, Янги Зеландия ва бошқа ороллар киради. Полинезия ороллари вулқон ва чиғаноқлардан вужудга келган. Полинезияликларнинг тиллари малайо-полинезия тил оиласига мансубдир. Полинезия аҳолсининг хўжалиги асоси деҳқончилик бўлса, балиқчилик иккинни ўринда турган. Полинезияликлар — жасур ва мохир денгизчилардир. Полинезияликлар кемалари ўз мақсадлари ва тури буйича бир —биридан фарқланган. Кемаларнинг уруш, балиқ овлаш ҳамда саёхат учун махсус турлари бор эди. Полинезияликлар ўтмишда юбка ёки пешбанд кийишган бўлиб, улар тападан ёки бўйрадан қилинган. Татуировкачилар алоҳида табақани ташкил этиб ҳар бир киши устидан ўз ишларини бир неча ой давом эттирган. Ушбу давр давомида тухтовсиз байрам ва мехмондорчилик давом этган. Уста ўз меҳнати эвазига чўчқа ва бўйралар тарзидаги совгалар билан такдирланган. Устанинг асбоб —ускуналари тош ва дарахтдан ёки суякдан ясалган ўткир тароқчалар кичкина эшкакча сифатидаги болғачалар бўлган. Тароқчалар учун энг яхши ашё одам суяги ҳисобланган.


8.1.Полинезияга Гавайя, Эллис, Самоа, Тонга, Таити, Кук, Тубуаи, Маркиз, Туамоту, Пасха, Янги Зеландия ва бошқа ороллар киради. Таитиликлардаги афсонага биноан дунё қадимда катта ва ягона бўлган. Худоларнинг ғазабланиши оқибатида майда оролларга бўлиниб, Тинч океанига тарқатиб юорилган. Полинезияликлар ривоятига кўра ярим худо Мауи одамларни яхши кўрганидан, уларга оролларни Моанадан ушлаб совға қилган. Ернинг пайдо бўлиши ҳақида илмий билимларга эга бўлмаган полинезияликлар учун қуруқликни балиқ каби овлаб ушлаш, айтарлик ажабланарли эмасдек туюлади. Полинезияликлар Океанияда ўзлаштирган ҳудудларини Моана-деб номлашган. Ҳозирда уларда ушбу ном аёллар исми сифатида кенг ёйилган. Полинезия ороллари вулқон ва чиғаноқлардан вужудга келган. Вулқонли ороллар табиатининг ранг — баранглиги билан ажралиб туради. Тоғлари баланд бўлмай Самоада 1650 м, Таитида 2240 м, Гавайя оролларида эса 4200 м етади.
Полинезиядаги нисбатан баланд тоғлар: Таитида Орохена 2250 метр, Савайи оролида (Самоа архипелагида) Силисили тоғи 1850 метрдан иборат. Янги Зеландиянинг шимолий оролидаги Руапеху чуккиси 3000 метр, Жанубий оролдаги — Аэранги 4000 метрга яқин бўлиб уларни доим кор коплаб туради.
Полинезия атоллари ажойиб табиатга эга бўлсада уларда ичимлик сувининг йўқлиги катта муаммодир. Ичимлик учун эса ёмғир сувлари йиғиб ишлатилади. Тоғлар орасидан воҳалар орқали денгиз томонга ёмғир сувларидан ҳосил бўладиган кўплаб дарёлар ва сойлар оқиб ўтади. Ороллар урмонлар билан копланган. Баъзи вулқонли ороллар хусусан Мингарева чиғаноқли ороллар қуршовида жойлашган. Тинч океани оролларига хос хусусиятлардан бири, чиғаноқли оролларнинг доира шаклида жойлашиб ўртасида сув хавзасининг бўлишидир.
Чиғаноқли оролларнинг қитъа ва йирик ороллардан узокда жойлашуви ҳам фақат Полинезия ҳамда Микронезияда учрайди. Бундай оролларни табиати унчалик бой бўлмай океан қирғоқларида кокос пальмаси, ички ҳудудларда эса бўта ва ўт —ўланлар ўсади, холос.
Полинезиянинг ҳайвонот олами ҳам бой бўлмасдан оролларда қушларнинг турлари ҳам унчалик кўп эмас. Лекин атрофдаги сув хавзаларида денгиз ҳайвонлари ва балиқлар хилма — хилдир. Тропик иқлимли ўртача йиллик ҳарорат + 26 даража атрофида. Энг иссиқ ва совук, ойлар ҳарорати фарқи 2 даражани ташкил қилади ҳолос. Янги Зеландия ва Гавайядан кейинги энг йирик ороллардан бири Самоадир (майдони 1787км2). Унинг аҳолисида денгизчилик санъати юксаклигидан Бугенвиль 1769, йили оролда бўлганида Самоани <денгизчилар ороллари» деб атаган эди. Ғарбий Самоа (Самоа ва Сисифо) Полинёзияликлардан биринчи бўлиб мустақилликка эришади ва 1962 йилдан БМТга аъзо бўлди. Унинг пойтахти Апиа, аҳолиси эса 150 минг кишидан ортиқроқ. Р.Самоанинг ер майдони 2930 км2. Шарқий Самоа (122км2). АКШ томонидан бошқарилади. Пойтахти Паго-Паго порти. Аҳолиси 26 минг киши бўлиб, 96 % самоаликлардир.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling