Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш
Download 0.65 Mb.
|
Antropologiya umumiy ma\'lumot
6.3. Неоэволюционизм.
XX асрнинг 40 -йилларида антропологиянинг тараққиёти эволюционизм ғояларига қизиқишнинг кучайишига олиб келди. Бу пайтда классик эволюционизмнинг содда тўғри чизиқлилигини енгишга интилган янги йўналиш шакилланди. Неоэволюционизмтарафдорлари “эволюция” атамасини у албатта прогресс (тараққиёт) ёки ортга қайтариб бўлмайдиган ўзгаришни: оддийликдан мураккабликка ўтишни; оддий мослашув (адаптация)нинг кучайиб боришини бир чизиқли ёки кўпчизиқли эволюцияни; дарвшнинг турлар бўйича ғоясини умуман инсон маданиятига нисбатан қўллаш мумкинми ва ҳ. ко. ни турлича изоҳлаган. Ушбу атамани тушунилиши бўйича у ёки бу назарий хулосалар қилинган. Янги эволюционизм ғояси тарафдорларининг кўпчилиги, универсал тарихий қонуниятни тан олмайдилар, шунинг учун улар “эволюция”ни маълум бўлмаган сабабларга кўра инсониятнинг доимий ривожланиши сифатида изоҳлайдилар. Маданиятнинг бир чизиқдаги тараққиёти ғояси ўрнида неоэволюционистлар бир неча: умумий ва хусусий тараққиёт назарияси, микро ва макротжараёнлар назариясини, маданий доминанта қонуни, тараққиёт имконияти қонуни ва бошқаларни ишлаб чиқдилар. Ўз тадқиқодларида улар инсоният тарихини кўплинияли ёпиқ системалар тараққиёти йиғиндиси сифатида кўрсатиб, кўплинияликни инсонни экологик муҳитга мослашуви натижаси сифатида изоҳлайдилар. Неоэволюционизм ғоялари АҚШда алоҳида таъсирга эга бўлиб, культуролог ва этнолог Лесли Элвин Уайт (1910-1975) асарларида тўлиқ ишлаб чиқилган. Ўзининг маданият ҳақидаги ғоялар ва умумий концепцияларини Уайт “маданият ҳақида фан” (1949), “маданият эволюцияси (1959) ва” маданий системалар тушунчаси: қабилалр ва миллатларни тушуниш калити “(1975) фундаментларь асарларида баён этган. Уайт кончепцияси асосида унинг ижтимоий маданий ҳодисалар ва жараёнларни тадқиқ қилишда икки тадқиқот усули: тарихий ва функционал бўлишига қарашли қарши эканлиги ётади. Биринчиси катта ижтимоий аҳамиятга эга ҳодисаларни тахлил қилса, иккинчиси маданий ҳодисалар, жараёндарнинг умумий хусусиятларини, уларнинг хронологик кетма – кетлигидан қатъий назар ўрганилишини англатади. Уларнинг ўрнига америкалик олим, маданий жараёнларнинг уч турини, уни изоҳлашнинг яна шунча усулини: вақтли жараёнлар, хронологик кетма – кетликдаги муҳим воқеалар тарих томонидан ўрганилиши лозим: маданий тараққиётнинг функционал жиҳатлари–функционал анализ чегараларида тадқиқ қилинса; ниҳоят формал – вақтли жараёнлар, унда маданий ҳодисалар вақтли кетма – кетлик формалида – эволюцион методда кўрилиши лозим. Уайтнинг фикрича эволюция, мавжудликнинг уч асосий формасининг яхлитликдаги тараққиёти бўлиб, бу жараёнда бир форма иккинчисидан хронологик кетма-кетликда ўсиб чиқади. Ҳар бир форма ўз навбатида маданиятнинг турли элементлари йиғиндисидан ташкил топади. Уайт бўйича маданият мустақил тизимни ташкил этиб, унинг вазифаси ва мақсади-инсоният учун ҳаётни хавфсиз, ярайдиган қилишдир. У ўз ҳаётига эга, ўз принцип ва қонуниятлари томонидан бошқарилади. Асрлар давомида у шохларни туғилганидан ўз бағрига олиб, уларни фикрлари, хулқи, тасаввури ва муносабатларига эга шахсларга айлантиради. Лекин Уайтнинг ёзишича ҳар қандай тараққиётнинг ўлчови ва манбаси энергия (қувват) ҳисобланади. Барча тирик мавжудотлар космоснинг эркин энергиясини, ўз таналаридаги ҳаётий жараёнларга хизмат қиладиган қувват турларига айлантиради. Ўсимлик қуёш энергиясини ўсиш, қайта яралиш учун, ҳаётини сақлаш учун бтгани сингари, инсонлар ҳам яшаш учун қувват олишлари шарт. Бу тўлиғича маданиятга ҳам таълуқлидир. Ҳар қандай мадний ҳаракат энергияни сарфлашни талаб этади. Маданиятнинг юксаклиги омили ва белгисини аниқловчи восита, унинг қувват билан таъминланиши даражасидир. Маданиятлар фойдаланаётган қуввати миқдори билан фарқланиб, маданий тараққиёт даражаси аҳоли жон бошига йил давомида ишлатилган қувват миқдори билан ўлчаниши ҳам мумкин. Тараққий этмаган маданиятлар фақат инсон кучига нисбатан ривожланганлари эса шамол, буғ, атом қувватидан фойдаланади. Шу тариқа Уайт маданияти эволюциясини ишлатиладиган қувват миқдорининг ўсиши, бутун маданий эволюция мазмун-моҳиятини инсоннинг дунёга мослашувини такомиллаштириш билан боғлайди. Уайт концепциясида муҳим ўринни рамзлар назарияси эгаллайди. Олим маданиятни экстрасоматик (нотанавий) анъана сифатида белгилаб, унда рамзлар етакчи роль ўйнашини таъкидлайди. Унинг фикрича рамзий хулқ – атвор маданиятнинг асосий белгиларидан бири, сабаби рамзлардан фойдаланиш инсоннинг асосий ўзига хослигидир. Рамзни Уайт сўзи билан шаклланган ғоя ҳисоблаб, уни инсонтажрибасини тарқатиш ва давом эттириш имконини берадиган восита ҳисоблайди. У размнинг инсон маданиятидаги ролини одамни оддий ҳайвондан “инсон ҳайвон”га айланишида кўради. Неоэволюционизмнинг тараққиёти яна бир йўналиши, кўплинияли ғоя Жули ан Стюарднинг (1902-1972) “Маданий ўзгаришлар назарияси” (1955) асарида аксини топди. Унда Стюард ҳар бир маданиятни, алоҳида табиий муҳитга мослашган тизим сифатида қарайди. Унинг фикрича табиат эволюцияси турли йўллар билан рўй бериши мумкин, аммо ўхшаш табиий муҳитда ва деярлик бир хил технологик тараққиёт даражасидаги жамиятлар эволюцияси нисбатан ўхшаш бўлиши мумкин. Бу паралел эволюция феномени географик жиҳатдан бир-биридан узоқ ва ўзаро алоқада бўлмаган жамиятлар тараққиётидаги жараёнларнинг ўхшашлигини изоҳлайди. Стюарднинг фикри турли жамиятлар ўхшашлиги маданий диффузия концепцияси воситасида изоҳланиши мумкин эмас. У ёки бу маданий формаларнинг вужудга келиши, табиий муҳит, жамият технологик тараққиёти даражаси ва унинг фаолияти орасидаги ўзаро алоқаларни анализдан изоҳланади. Шу тарзда Стюард ўзининг эволюцияларини кўплиги концепцияси орқали маданий ўзгаришлар ғоясини асослади. Стюарднинг ёзишича маданий тараққиёт қонунларини тадқиқ қилиш уч йўл билан эволюцияни бир линияли тараққиёти назарияси, яъни барча халқлар маданияти тараққиётининг келиб чиқиши бирлиги ғояси унда ушбу тараққиётнинг турли босқичларида генлар фарқлар шакллангани тан олинади, маданий релятавизм назариясини қўллаш орқали, у турли халқлар маданиятлари орасидаги сифат фарқларига эътибор қаратади. Кўплинияли эволюция назариясини қўллаш, унда алоҳида маданиятлар тараққиёти турли йўллар билан бўлиши, бу ҳолатни атроф-муҳитга мослашишининг турли жиҳатлари билан боғлиқ лиги билан изоҳланади. Сўнгги назариянинг асосчиси ва тарафдори бўлган Стюард, атроф-муҳитнинг турли-туманлиги, унга мослашув формаларини ҳам турлича бўлишига ишонади. Шунинг учун маданият тараққиёти турли йўналишлардакетиб биз маданий эволюциянинг кўплаб турларини ва унинг кўплаб омилларини кўришимиз мумкин. Маданий ўзгаришлар жараёнини изоҳлаш учун Стюард “маданий экология” тушунчасини киритиб, у маданиятларни атроф-муҳитга мослашуви ва ўзаро алоқалари жараёнини англатади. Стюард бу тушунчани унинг фикрича инсонни биологик муҳитга мослашувини ифодаланишини акс эттирувчи “инсон экологияси” ва “ижтимоий экология” тушунчаларига қарама-қарши қўяди. Стюарднинг маданий экология концепцияси асосий мақсади, мослашув эволюцион характердаги ичкиижтимоий муносабатларни ўз ортидан олиб келадими ёки йўқлигини аниқлаш бўлган. Унинг фикрича маданий мослашув узлуксиз жараён, чунки бирор бир маданият атроф муҳитга узил-кесил мослаша олмаган. Стюарднинг таъкидлашача маданиятнинг асосий хусусиятлари табиий муҳит билан боғлиқ, лекин бу боғлиқлик маданий омиллар билан хусусиятланади. Стюард ғоясида “маданий тип” тушунчаси, маданият ядросини ташкил этадиган хусусиятлар йиғиндиси сифатида муҳим ўрин тутади. Стюард экологияни муҳим омил ҳисобласада, унинг фикрича маданиятнинг ҳамма жиҳатларини ҳам экологик мослашув билан изоҳлаб бўлмайди. У қатор мисоллар ёрдамида, табиий муҳитга боғлиқлик, жуда ҳам тўғридан-тўғри (прямая) эмаслигини тасдиқлади. Тарихий тараққиёт шуни кўрсатмоқдаки маданият қанчалик содда бўлса, унинг географик муҳитга боғлиқлиги кучли бўлади. Стюард эволюцион назариясини такомиллаштирар экан, ижтимоий-маданий интеграция даражаси концепцияни шакллантиришга яқинлашди. Олим оддий ва мураккаб жамиятлар орасидаги фарқлар фақат сон билан ўлчанмаслигига ишонган. Нисбатан юксак тизимлар фақат хилма-хил ва кўплаб қисмлардангина ташкил топмаган. Мураккаб тизимлар сифат жиҳатидан оддийларидан фарқланади, сабаби мураккаблик даражаси фарқлари интеграция ва мослашувнинг турли формаларини келтириб чиқаради. Маданий эволюцияда атроф муҳитнинг ролини синчковлик билан тадқиқ қилган Стюард, унинг иккиламчи характерга эга эканлигини: ижодий куч сифатида чиқишидан ташқари, чекловчи омил бўлиши ҳам мумкинлиги хулосасига келди. Охиргиси муҳим аҳамиятга эга, чунки агар ҳам қандай тизим маълум чегарагача ўзгариши мумкин, аксари ҳолатда одамлар тирик қолмайди. Бу чегаралар кенг ёки тор бўлиши, ўз навбвтида ўзларига бўйсунадиган маданий харакларнинг катта ёки кичик кенгликда бўлишини таъминлайди. Юксак технологияли жамиятлар, бу борада атроф муҳит чекловларидан эркинроқ бўлиб, кенгроқ маданий дифазонга эга бўлади. XX асрнинг 50-60 йилларида неоэволюционизм америка антропологиясида етакчи назарий йўналишга айланди. Сабаби неоэволюционистларнинг маданият тараққиёти ҳақидаги концепциялари, классик эволюционистларникига нисбатан мураккаб ва кўп қиралиги билан ажралиб туради. Неоэволюционизмнинг ажралиб турадиган хусусияти, унинг замонавий маданият фактларидан фойдаланиб маданият тараққиётига нисбатан қадимги даврлари жараёнлари ҳақида хулосалар қилишидир. Ҳозирги кунда неоэволюционизмнинг энг таниқли намоёндаси Марвин Харрис (1929 й.туғ.) бўлиб, у ўзини Уайт ва Стюардларнинг давомчиси ҳисоблайди. Унинг “Маданий материализм” (1979) асарида баён этган қарашларида, маданиятлар орасидаги тафовут ва ўхшашликлар охир – оқибат, одамлар эҳтиёжларини қондириш технологияларининг, ҳозирги пайтдаги атроф муҳит шароитларига мослиги билан белгиланади. Ҳар қандай технология атроф муҳит хусусияти билан мутаносиб бўлишини мавжуд ресурслардан оптимал фойдаланиб, кам меҳнат ва қувват сарф қилишни кўзда тутади. Шу тариқа тизим мувозанат пайдо бўлиб, унинг алоҳида кўрсаткичлари ўзгармагунча ўз муҳимлигини сақлаб қолади. Бу каби фикрларга таянган Харрис, турли маданиятлар мисолида, биз умуман кераксиз деб ҳисоблаган қатор удумларни ортида иқтисодий манфаатларнинг ётганини тасдиқлашга уринади. Хусусан қадимги ҳинд ведаларида йирик шохли молни курбонлик қилингани ҳақида сўз юритилсада, ҳозирда ҳиндларда қорамолни ўлдиришга қатъий табу қўйилган. Харриснинг фикрича, сигирларни муқаддаслаштириш Ҳиндистонда узоқ тарихий жараён бўлиб, иқтисодий, экологик, демографик ва техник омилларнинг ўзаро таъсири натижасидир. Тадқиқотчининг хулосасича мадания ва атроф муҳит ўзаро таъсир қиладиган омиллардир. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling