Iv титриметрик анализ методлари маъруза №5
Титрлашнинг бевосита ва билвосита усуллари
Download 327.6 Kb. Pdf ko'rish
|
ma\'ruza 5
4.1.2.Титрлашнинг бевосита ва билвосита усуллари.
Бевосита титрлаш усули-аниқланаётган ионни иккинчи аниқ концентрацияли реагент билан тўғридан - тўғри титрлаб, эквивалент нуқтани топиш мумкин. Билвосита титрлаш усули - аниқланаётган моддани бирор сабабга кўра (реакция тезлиги кичик бўлса, эквивалент нуқтани аниқлаш учун индикатор топилмаса ва х.к.) бевосита титрлаб бўлмаса, у вақтда билвосита титрлаш усулидан фойдаланилади. Билвосита титрлаш « қолдиқни титрлаш" ҳам дейилади. Унинг моҳияти қуйидагича: анализ учун олинган аликвот қисмга,унинг таркибидаги ион билан реакцияга киришувчи иккинчи стандарт эритмадан мўл миқдорда солинади, сўнгра реакцияга кирмай қолган ортиқча миқдордаги реагент иккинчи стандарт эритма билан титрланади. Биринчи реагентнинг реакцияга кирмай қилган қисмини аниқлаб, анализ қилинаётган модда миқдорини аниқлаш мумкин. Масалан, Al 3 иони комплексон - III билан реакцияга кирганда реакция тезлиги кичик бўлади. Шунинг учун Al 3 иони солинган колбага ортикқа миқдорда комплексон - III стандарт эритмадан аниқ ўлчаб оламиз. Сўнгра Al 3 иони билан реакцияга кирмай қолган комплексон III ни рухнинг стандарт эритмаси билан титрлаб топилади. Шундай қилиб.билвосита титрлаш методида иккита стандарт эритма ишлатилар экан. Биринчи стандарт эритма аниқланаётган модда билан реакцияга кирса. иккинчи стандарт эритма биринчиси билан реакцияга кирар экан. Модданинг миқдорини аниқлашда баъзан «ўриндошлик методи». ҳам ишлатилади. Бунда аниқланаётган ион махсус танланган реакция ёрдамида бошқа моддага айлантирилади ва охирги модда бирор стандарт эритма билан титрлаб топилади. Масалан, Cr 2 ҳавода тез оксидланиб кетади ва оксидловчи билан бевосита титрлаш қийин. Шунинг учун унга ортиқча миқдорда аниқ ўлчанган Fe 2 эритмаси қуйилади. Бу вақтда Cr 2 га эквивалент равишда Fe 2 ҳосил бўлади ва уни титрлаб Cr 2 нинг миқдорини топиш мумкин. Бу усул оксидловчи ёки қайтарувчи анионлар билан қийин эрийдиган бирикмалар ҳосил қилувчи катионларнинг миқдорини аниқлашда ҳам қўлланилади. Масалан, Ca 2 ионини аниқлаш учун аммоний оксалат таъсир эттирилса, СаС 2 О 4 ҳосил бўлади ва чўкмани фильтрлаб, ювиб, НСl да эритилса, у ҳолда Са 2 га эквивалент миқдорда Н 2 С 2 О 4 кислотаси ҳосил бўлади ва уни КМпО 4 билан титрлаб, Са 2 нинг миқдорини аниқ топиш мумкин. Фиксанал - қаттиқ ёки эритма ҳолидаги, аниқ ўлчанган , ампу- лага солиб кавшарлаб қўйилган реактив. Ундан турли концентрациядаги стандарт эритмалар тайёрланади. Стандарт эритма -концентрацияси аниқ бўлган эритма. Аликвот қисм -анализ учун аниқ ўлчаб олинган эритманинг ҳажми. Титрлаш-концентрацияси аниқ бўлган эритмани иккинчи эрит- мага бюретка ёрдамида аста-секин қўшиб бориш жараёни. Download 327.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling