ИваМ факультети «Иқтисодиёт» кафедраси “Сифат гурухи”нинг 1-сонли мажлис баённомасидан КЎчирма
Download 30.5 Kb.
|
Баённомалар сифат гурухига
- Bu sahifa navigatsiya:
- КЎЧИРМА 03.10.2017 й. Тошкент шаҳри Қатнашдилар
- Кун тартиби: 1. Кафедранинг “Сифат гуруҳи” да педагог ходимларнинг ўқув машғулотларига тайёргарлик даражасининг таҳлили. 2. Турли масалалар. Эшитилди
- Қарор қилинди
- Раис У.Сангирова Котиб Г.Закирова
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ИваМ факультети «Иқтисодиёт» кафедраси “Сифат гурухи”нинг 1-сонли мажлис баённомасидан КЎЧИРМА 03.10.2017 й. Тошкент шаҳри Қатнашдилар: каф.мудири, Сангирова У.Р., факультет декани О.Кучаров, профессор Султонов А.С., доцент Абдуразакова Н.М., доцент Исмайлова С., доцент Махсумханова А., доцент Умаров С., катта ўқитувчилар Юнусов И., Ш.Муродов, ассистент Сатторов О., ассистент Закирова Г.С., ассистент Яхяев М. Кун тартиби: 1. Кафедранинг “Сифат гуруҳи” да педагог ходимларнинг ўқув машғулотларига тайёргарлик даражасининг таҳлили. 2. Турли масалалар. Эшитилди: 1.1. “Сифат гуруҳи”нинг раиси доцент У.Сангирова сўзга чиқиб кафедра аъзоларини институт ўқув ишлари проректори томонидан 2017 йил 03 январда “Институт таълим сифатини яхшилаш тўғрисида”ги фармойишини ўқиб эшиттирди ва ушбу фармойишга асосан ташкил қилинган Сифат гурухининг таркиби билан таништириб ўтди. Шунингдек кафедрада ташкил қилинган “Сифат гурухи”нинг иш тартиби ва асосий вазифаларига хам тўхталиб ўтди. Бугунги кун “Сифат гуруҳи” нинг иш режасига асосан кафедранинг 4 нафар профессор-ўқитувчилари доцент Н.Абдуразакова, ассистент И.Смановаларнинг календарь режаларига асосан ўқув машғулотларига тайёргарлик даражсини ўрганилиб чиқиш режада белгилаб қўйилганлигини айтиб ўтди ва навбат педагог ходимларнинг ўқитиш сифатини тақдимотига берилди. Кафедра доценти Н.Абдураззакованинг календар режасига асосан “И ва М" факультети “Иқтисодиёт“ йўналиши учун “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти“ фани бўйича «Издержки производства, себестоимость продукции и пути их снижения» мавзусидаги маъруза машғулотига тайёргарлик тақдимоти эшитилди. Маърузачи ўз тақдимотида олиб борадиган маъруза машғулотининг календар режасига мослиги, дарснинг технологик харитаси ва силлабусини бирламчи хужжат сифатида гуруҳ аъзоларига тақдим этди. Шундан сўнг талабаларга ушбу маърузани қандай етказишини тақдимот қилди. Тақдимотдан сўнг маърузачига саволлар берилди. Кафедра ассистенти И.Сманованинг календар режасига асосан “И ва М" факультети “Иқтисодиёт“ йўналиши учун “Сув хўжалиги иқтисоди“ фани бўйича «Сметная стоимость объектов и капитальные вложения» мавзусидаги амалий машғулотга тайёргарлик тақдимоти бўлиб ўтди. Ассистент И.Сманова ушбу фандан амалий машғулотларни бажариш бўйича методик кўрсатма, амалий машғулотнинг технологик харитаси ва календарь режа, фан бўйича папка файлларини кафедра аъзоларига тақдим этди. Амалий машғулотни олиб боришда талабалар билан мавзу юзасидан савол-жавоблар, мавзуни бир бора яни мустахкамлаш ва янги мавзу бўйича тарқатма материаллар берилиши тақдимот қилинди. Ушбу тақдимотлар юзасидан кафедра профессори А.Султонов, доцентлар Ғ.Дўстмуродов, А.Максумхоновалар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Қарор қилинди: 1. Доцент Н.Абдураззакованинг календар режасига асосан “И ва М" факультети “Иқтисодиёт“ йўналиши учун “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти“ фани бўйича «Издержки производства, себестоимость продукции и пути их снижения» мавзусидаги маъруза машғулотига тайёргарлиги бўйича тақдимоти қониқарли деб хисоблансин. 2. Кафедра ассистенти И.Сманованинг календар режасига асосан “И ва М" факультети “Иқтисодиёт“ йўналиши учун “Сув хўжалиги иқтисоди“ фани бўйича «Сметная стоимость объектов и капитальные вложения» и мавзусидаги амалий машғулотига тайёргарлик тақдимоти қониқарли деб хисоблансин ва кейинги дарсларда билдирилган таклифлар инобатга олинсин. Раис У.Сангирова Котиб Г.Закирова Download 30.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling