Ix боб. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг янги имкониятлари ўқув мақсади


-расм. Энг машҳур криптовалюталарнинг эмблемалари


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/45
Sana18.06.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1564742
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   45
Bog'liq
9-mavzu

10.1-расм. Энг машҳур криптовалюталарнинг эмблемалари 
Қуйида замонавий криптовалютанинг афзаллик ва камчиликлар 
томонларини келтириб,уларга изоҳ берамиз. 
Чегараланган. Криптовалюта яратилган алгоритмга асосан жами 21 
миллионгача Биткоин топиш мумкин, бундан сўнг эса Биткоин етиштириш 


тўхтатилади. Бунинг оқибатида нима бўлишини ҳеч ким билмайди, агар 
молиявий портлаш бўлмаса, криптовалюта муомалада қолади ва вақти-вақти 
билан ўз курсини ўзгартириб тураверади. 
Тўлиқ махфийлик. Биткоин-ҳамённинг рақамлари орқали унинг эгаси 
ким эканлигини билиб бўлмайди, бунинг оқибатида ноқонуний пул 
айлантириш ва фирибгарликка йўл очилади. 
Таъминланмаганлик. Криптовалюта, реал пулларга ўхшаб, доимий 
резерв билан таъминланмагани ва бу билан боғлиқ бошқа сабабларга кўра, 
Биткоин курси кутилмаганда тўлиқ нолга тушиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. 
Расмий равишда ишламайди. Биткоин молия тизимига ёмон таъсир кўрсатиши 
мумкин, шу сабабли кўп давлатлар (шу жумладан, бизнинг мамлакат ҳам) 
криптовалютага ишончсизлик билан қарайди. Россияда Биткоин етиштириш 
билан шуғулланганларни жавобгарликка тортиш бўйича қонун ишлаб 
чиқилган, лекин ҳозирча бу иш тўлиқ йўлга қўйилмаган. Балки Биткоинлар 
ҳеч қачон расмий ишламаса ҳам керак, чунки уни қонунийлаштиришса, 
Биткоин реал валютанинг ўрнини эгаллаши ҳам мумкин бўлади. 
Унчалик машҳур эмас. Ҳозирча кўпгина молиявий муассасалар, 
Интернет-дўконлар ва бошқа сервислар Биткоинга ишонишмайди ва 
криптовалюта эвазига маҳсулот сотмайди. Машҳурлашиши чегаралангани 
боис Биткоин тўлиқ қўлланилмаяпти. 
Ҳозирги даврдаги энг машҳур криптовалюталарнинг эмблемаларини 
(шартли белгилари, пиктограммаларини) қуйида назардан кечиришингиз 
мумкин: 
Криптовалюталарни майнинг қилиш учун фойдаланиш мумкин бўлган 
энг яхши дастурий таъминотларга қуйидагиларни киритишимиз мумкин:
CGMiner – ушбу дастур виртуал пулларни топиш бўйича ишлайдиган 
профессионаллар учун мўлжалланган. Аммо унинг тўлиқ қувват билан 
ишлаши учун фақатгина катта қувватли компьютерлар талаб қилинади. 
Фойдаланувчига эса МС DOC буйруқларини яхшилаб ўзлаштириб олиш зарур 
бўлади. Дастурнинг ижобий томонларига видеокарта ишини тезлаштириш 
функцияси мавжудлиги ва бунинг натижасида хешлаштириш жараёни 
тезлаштирилишини киритиш мумкин. Бундан ташқари дастурнинг оптимал 
ишлаш режимини танлаш имконияти ҳам унинг бошқа дастурларидан фарқ 
қилади.
Diablo Miner – процессор ва видеокартанинг имкониятлари орқали 
биткоин топишга мўлжалланган машҳур дастур. Профессионал майнерлар 
учун қулай интерфейс ҳисобланади. Бироқ янги бошланувчилар учун бундай 
дастурий таъминот интерфейсда бирон-бир график таркибий қисми йўқлиги 
сабабли ўрганиш қийин бўлади. 
Ufasoft Miner-Дастур Bitcoin, Roll-NTime, TeneBrix, SolidCoin, 
BitFORCE каби валюталарни топишга имкон беради. Ҳар бир фойдаланувчи 
ўз истак-хоҳишига кўра, видео карта, ядролар сони, оқимлар ва пул 
манзиллари бўйича ўзгартиришлар киритиши мумкин.


BFGMiner – майнинг учун консол мижоз. Видеокарта ва FPGA 
қурилмаларида майнингни қўллаб-қувватлайди, частоталар ва фан тезлигини 
бошқаришга имкон беради, сcрйпт, scrypt, RPC ни қўллайди. 
Phoenix miner – AMD, NVIDIA видеокарталарда криптовалюталарни 
майнинг қилиш учун дастур. Ушбу дастур жуда самарадор ишлайдиганлар 
қаторига киради ва иш унумдорлигини 20 %га кўтариш имконини беради. 
Дастурни юклаш учун криптовалюта майнингига мутахассислашган 
сайтларнинг бирига кириш ёки шундай тематик форумларга кириш талаб 
этилади.
Solo Miningвиртуал пулларни мустақил равишда топишни англатади. 
Майнингнинг бу турида бир майнер блокларни мустақил равишда ўзи очади. 
Индивиудал майнингда фойдаланувчилар майнингни мустақил равишда 
бошқа тизимларнинг ёрдамисиз топишади. 
Pool Mining – бир қанча кичик майнерлар ўзларининг ресурсларини бир 
жойга йиққан ҳолда криптовалюта майнинги билан шуғулланадилар. Бу якка 
ҳолда ишлагандан кўра анча хавфсизроқ фаолият тури ҳисобланади. Пулни 
танлаш учун тематик форумларга ўтиш ва у ердан ҳамкорларни топиш 
мумкин. Пулни танлашда қуйидагиларга аҳамият бериш керак бўлади: 
➢ фойдаланувчиларнинг кўпроқ бўлиши;
➢ умумий ҳисоблаш қуввати етарли бўлиши;
➢ он-лайн ресурснинг комиссион тўлови катталиги қандайлиги.
RDP 
mining 
– турли криптовалюталарнинг майнинги учун 
мўлжалланган платформа. Унинг қуйидаги ижобий томонлари мавжуд:
➢ жуда қиммат турадиган майнер қурилмаларини сотиб олишнинг шарт 
эмаслиги;
➢ ҳисоблаш қувватларини арзонга ижарага олиш ёки уларни доимий 
ишлатиш учун қўлга киритиш;
➢ майнинглик фаолиятини кам маблағ сарф қилган ҳолда амалга 
ошириш; 
➢ криптовалюталарнинг РДП майнинг усули капитал қўйилмаларни 
аста-секин кўпайтиришни кўзда тутади. Пулларни босқичма-босқич 
кўпайтириш ёки олинган дивидендларни реинвестиция қилиш ҳам мумкин.
Майнингнинг булутли платформаларида бошланғич бонусни текинга 
олиш имконияти ҳам бор. Ушу бонус катта эмас, аммо ишни бошлаш учун 
етади. Бу ҳолат эса реклама ролини ўйнаб, майнинг жараёнига Янги 
криптовалютачиларни жалб қилишга ёрдам беради. РДП-майнингда бирламчи 
бонуснинг миқдори бир минг догикоин атрофида бўлади. Фойдаланувчи 
майнинг фаолиятини бошлаш учун аккаунтни фаоллаштириши ва бонусни 
ҳисоблаш қувватига алмаштириши керак. Шундан сўнг эса виртуал пулларни 
ишлаш жараёнини бошлаш мумкин бўлади. Ҳисоблаш қувватининг минимал 
ҳажми бир АҚШ долларида тенгдир. Майнинг жараёнини бошлашдан аввал 
РДП-сервисда қандай криптовалюта майнинги билан шуғулланишингизни ҳал 
қилиб олишингиз керак бўлади. Ўз хоҳишингизга кўра, Биткоин, догикоин, 
битcаш, этҳириум ёки лайткоинни танлашингиз мумкин. Агар янги ҳисоблаш 
қувватлари сотиб олсангиз, электрон ҳамёнингиз янада тезроқ виртуал 


пулларга тўла бошлайди. Виртуал пулларни тизимдан чиқариб олиш учун 
фойдаланувчи ўзининг виртуал ҳамёни рақамини кўрсатиши керак бўлади. 
Пулларни тизимдан чиқариш бир неча кун давомида амалга ошади. 
Шуни ҳам қўшимча қилиш лозимки, маблағ сарф қилмасдан туриб, 
виртуал пулларни майнинг қилиш қонун бўйича таъқиқланмаган, аммо бунда 
кейинчалик фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик чора-тадбирларини 
кўриб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади. Аввало, тегишли форумлар орқали у 
ёки бу майнинг лойиҳаси ҳақида маълумотлар йиғиш ва тегишли хулосалар 
чиқариш керак бўлади. Шуни ҳам айтиш керакки, катта маблағ сарф 
қилмасдан туриб, криптовалюталар генерация қилиш учун энг маъқул вариант 
булутли технологияга асосланган майнинг ҳисобланади. Интернетда 
ажратилган бонус туфайли криптовалюталар майнингини бошланғич пул 
маблағлари сарф қилмасдан туриб, бошлашга имкон берадиган бир қанча 
имкониятлар мавжуд, улар жумласига XMine, Multi-Coin, AroMine, Biteminer 
ва Bit-Lite ларни киритиш мумкин. Буларда ҳам фойдаланувчи даромади 
миқдорини кўпайтириш учун ўз шахсий пулларига ҳисоблаш қувватлари 
сотиб олиши ҳам мумкин. Агарда фойдаланувчи пулдор бўлса, у 
криптовалюталар майнинги учун бирор бир сифатли дастур сотиб олиши ва 
соломайнингни амалга ошириши мумкин. 
Оригинал усул таклиф этилади: криптовалютада кафолат шартномалари 
– блокчейнга асосланган оммавий Краудсорсинг модели версияси, унда 
ташкилотчилар қолган қатнашчилар ионаси белгиланган даражага етгач, 
олдиндан келишиб олинган миқдордаги иона қилинади. Иона қилувчиларни 
“овлаш” ва тўпланган маблағларни ҳимоя қилиш учун қимматбаҳо шартли 
депозит счётлар яратиш ўрнига блокчейн ва у билан боғлиқ дастурий таъминот 
бу ишни автоматик равишда бажаради. Махсус ажратилган ва бузиб киришдан 
ҳимоя қилинган, фақат дастурий назорат остида бўладиган электрон ҳамёнда 
зарур миқдордаги маблағлар тўплангач, у ташкилотчиларнинг захира 
қилинган маблағлари сақланадиган бошқа ҳамён билан бирлаштиради. Агар 
мақсадли суммани тўплашнинг уддасидан чиқилмаса, ионалар автоматик 
равишда ортга, иона қилганларнинг электрон ҳамёнларига қайтариб 
юборилади. Шундай қилиб, маблағлар тўплаш муаммоси ҳал этилади. Энди 
ҳайдовчисиз такси яратиш муаммосига ўтамиз. 
Бундай лойиҳаларнинг биринчиси 2012 йилнинг иккинчи ярмида ишга 
туширилган Colored Coins бўлди. Ундан мақсад одамларга активлар ва 
анъанавий валютани бевосита Биткоин блокчейни орқали алмашиниш 
имкониятини тақдим этишдан иборат бўлган (икки киши, масалан, еврони 
олтинга тўғридан-тўғри алмаштириш ҳақида шартнома тузиши мумкин). 
Шундан бошлаб мазкур майдонда кўплаб айнан шундай характерли лойиҳалар 
пайдо бўлди, жумладан, Next, Рipple, Маstercoin, Ethereum, BitShаres, 
Counterpаrty ва Сtellаr. Уларнинг барчаси блокчейн асосида махсус ишлаб 
чиқилган электрон платформа таклиф қилади
2013 йил ўрталарида журналист Виталик Бутерин қандай қилиб Биткоин 
бу қадар кенг оммавийликка эришгани ҳақида ўйланиб қолди. Унинг нуқтаи 
назаридан базавий Биткоин протоколи дастурчиларга ишончли ва шу билан 


бир пайтда фойдаланувчига нисбатан дўстона бўлган иловалар дастурий 
интерфейси (API) яратиш учун ҳаддан ташқари бесўнақай бўлиб кўринган. 
Унинг негизида яратилган барча иккиламчи протоколлар тор ихтисослашган 
бўлиб чиқди. Моҳиятан, Биткоин протоколи Windows пайдо бўлишидан олдин 
оммавий бўлган DOS операцион тизимини эслатиб юборади. 
Агар исталган дастурлаш тилида ёзилган исталган илова фаолиятини 
таъминлай оладиган мустақил протокол ва блокчейн яратилган бўлсачи? 
Дастурчилар “тўлиқ Тьюринг” деб атайдиган протокол бўлсачи? У ҳақиқатда 
исталган нормарказлашган сервисни қўллаб-қувватлаши мумкин бўлсачи – 
он-лайн валюта биржалари, интеллектуал шартномалар, акциядорлар регистри 
юритиш, овоз бериш тизимлари, DАpps, ДАК, ДАО ва шу кабилар, – 
буларнинг барчаси дастурчиларга, уларнинг фикрига кўра, етарли даражада 
жалб этувчан интерфейс бозори яратишга имкон берсачи? Таклиф қилинган 
ечим криптовалюта оламида ҳақиқий довул кўтарди: тўлиқ қайта ишланган, 
юз фоиз универсал, номарказлашган блокчейн, исталган шартномалар 
бажарилишини ташкил қилиш ва номарказлашган иловаларни ишлаб чиқиш 
мумкин бўлган очиқ платформа сифатида фаолият кўрсатишга қодир бўлади. 
Унга Ethereum деб ном берилган. 
Дастурчилар мунтазам равишда технологик жиҳатдан ўзини-ўзи қувиб 
ўтишига тўғри келади. Агар Биткоин блокчейни бу янги иловалар учун 
базавий протокол бўлиб хизмат қиладиган бўлса, одамни жунбушга 
келтирадиган бу новациялар билан биргаликда бўла олиши учун жиддий 
модернизация қилиш талаб этилади. Масалан, битта блокка киритиш мумкин 
бўлган маълумотлар ҳажмига қаттиқ лимитни ҳисобга олган ҳолда Биткоин 
блокчейни секундига атиги еттита транзакцияни қайта ишлайди (Visа да 
дақиқасига 10 мингта транзакция билан таққосланг). Агар биз тизим 
имкониятларини кенгайтириш ва транзакцияга Биткоин тўловидан ташқари 
бошқа кўрсаткичлар ҳақида маълумотлар киритишни истайдиган бўлсак, бу 
лимитни олиб ташлаш керак. Кимдир агар қимматбаҳо активлар олди-сотдиси 
билан шуғулланадиган бўлса, майнерлар транзакцияларни тасдиқлаш учун 
стимуллар йўқотишидан хавотирланади. Асл мақсадга кўра, майнерларни 
мукофотлаш у ҳақида ахборот блокка киритилган битим суммасига боғлиқ 
бўлмаслиги лозим. Кичик миқдордаги Биткоинларда транзакциялардан 
олинадиган комиссион тўловлар билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Бундай 
амалиёт, маълумотлар ҳажмини чеклаш каби, спам транзакцияларнинг олдини 
олиш ва уларни нопок ўйинчилар учун жуда қиммат қилиб қўйиш мақсадида 
жорий қилинган. Улар ёрдамида нопок ўйинчилар DDOS-ҳужум ёки “хизмат 
кўрсатишни рад қилиш” туридаги тақсимланган ҳужумлар уюштиради. 
Муаммо шундан иборатки, комиссион тўловлар ҳаддан ташқари юқорилиги 
пул қийматида нолга тенг ёки кичик суммага индивидуал транзакциялар 
ҳақида катта ҳажмдаги ахборотни қайта ишлайдиган Blockchаin 2.0 
сериясидаги айрим дастурлар ривожланишига халал беради.
Биткоин муаммолари тобора жиддийлашади – тартибга солиш, 
хавфсизлик, белгиланган тартибларга риоя қилиш, тўсатдан маълум 
бўлишича, уларни ҳал қилишда Уолл-стрит ечими ортиқча бўлмайди. Айни 


шу пайтда бозорда мульти имзо ва оширилган хавфсизлик кафолатларига эга 
бўлган BitGo электрон ҳамён пайдо бўлди. Унда Швейцария банклари 
томонидан мижозларнинг депозитар банк ячейкаларидаги бойликларга 
уланишини таъминлаш учун икки тарафлама калитнинг рақамли варианти 
амалга оширилган. 
Янги бизнес моделлари маълум маънода сал олдинроқ – интернет пайдо 
бўлган пайт бошланган жараённинг давом этишини ифодалайди. Гарчи, 
биронта ўзини ҳурмат қиладиган Биткоинчи ҳеч қачон Google ёки FаceBook 
ни уларнинг улкан ҳажмдаги шахсий маълумотлар тўпламлари ва 
компаниялар назорат қиладиган серверларни ёддан чиқармаган ҳолда 
номарказлашган ташкилот деб атамаса-да, бироқ бу компаниялар – бугунги 
кундаги интернет гигантлари воситачилар билан кураш ва тўғридан-тўғри 
алоқаларни максимал даражада рағбатлантириш туфайли шу ҳолатга келди. 
GoogleАd кичик бизнесга йирик массмедиа хизматларидан фойдаланмасдан, 
ўз маҳсулотларини бевосита потенциал харидорларга таклиф қилиш 
имкониятини берди. Facebook одамларга минтақавий, ижтимоий ёки миллий 
тузилмаларга боғланмаган гуруҳлар, иттифоқлар ва уюшмаларга бирлашиш 
имконини беради.
Криптовалюта технологиялари келажагига оптимистик қарашлар 
кўплаб тўсиқларга дуч келади. Криптовалюталар ҳақида, ҳатто, бир дақиқага 
эсдан чиқарадиган бўлсак, нормарказлашув тренди ҳақиқатда катта 
салоҳиятга эга эканлигини тан олмаслик қийин. Агар уни инқироздан кейинги 
даврда Уолл-стрит ва Вашингтон доирасида тобора кўпроқ куч-қудрат 
марказлашув тренди билан таққослайдиган бўлсак, бу икки эгизак ёнма-ён 
кетаётган эмас, балки бир-бирининг қаршисидан келаётган поездларни 
эслатиб юборади. Эҳтимол, биз глобал ижтимоий ўзгаришлар – Уйғониш 
даврида банк иши ва миллий давлатлар кейинчалик уларнинг атрофида 
жамиятнинг пул ва иқтисодий тизими вужудга келиши лозим бўлган иккита 
асосий ҳукумат маркази сифатида шаклланган XVI асрдан кейинги тарих 
давомида энг кучли ўзгаришлар бўсағасида турибмиз. 
Дарҳақиқат, буюмлар интернети асрида анъанавий пул тизимига 
асосланган технологиялар фойдаланувчиларни тўлов тизимларидаги 
такомиллаштириш билан ҳайрон қолдиришнинг ҳар хил усулларини 
излайдилар. Мобил Биткоин ҳисоб-китобларининг устувор воситасига 
айланган смартфон, шу билан бир вақтда, ҳисоб-китобларни амалга ошириш 
усулларида инқилоб қилишга интилаётган молия-техника компанияларининг 
диққат-эътибори марказдан ўрин олмоқда. 
Кредит 
карталари 
билан 
ҳисоб-китоб 
қилиш 
анъанавий 
технологияларида ҳам глобал ўзгаришлар рўй бермоқда. Squаre 
компаниясидан контакт карталари ўқиш учун портатив қурилма миллионлаб 
кичик бизнес вакиллари – масалан, таксичилар ёки хот-дог сотувчиларга ўз 
смартфон ва планшетларини мобил процессинг қурилмаларига айлантириш 
имконини берди. Биткоинчилар, одатда, кредит ва дебет карталар хавфсизлик 
даражаси етарли эмаслигидан асосли равишда шикоят қиладилар, чунки 
уларнинг тизими фойдаланувчи шахси ҳақида ахборот узатишга боғлиқ 


бўлади, бироқ таъкидлаш жоизки, тармоқда бу маълумотлар хавфсизлиги 
сезиларли даражада ўсган. 
Бироқ бу ерда муаммо мажуд: янги технологиялар ҳуқуқий тизимга 
киритилгани сабабли улар унинг ичидаги барча пул транзакциялари 
харажатларини ўз зиммасига олади. Янги технологиялар провайдерлари 
кредит рискини ўз зиммасига олиш ва тўловларни қайта ишлаш учун банклар 
ва анъанавий тизимнинг бошқа ўйинчиларига комиссион тўловлар тўлашдан 
бўйин товлаш учун кичик имкониятга ҳам эга эмас. 
Янги ҳисоб-китоб шакллари техник жиҳатдан илғор бўлса-да, 
аввалгидек 500 йиллик тарихга эга бўлган марказлашган молиявий менежмент 
модели доирасида қолавермоқда. Оддий мижоз учун бу иккиёқламалик ҳеч 
қандай аҳамиятга эга эмас, бу, ҳаттоки, келажакдаги ҳамкорлик иқтисодиёти 
қолган барча соҳаларда инсонларнинг индивидуал имкониятларини 
такомиллаштириш йўналишида ривожланишда давом этадиган бўлса-да, 
анъанавий пулларга узоқ умр ваъда қилади. Бироқ бу жон сақлаш 
нормарказлашув йўналишидаги бошқа ўзгаришлар билан боғлиқ эмас. Бу 
трендларнинг барчаси бугун бўлмаса ҳам, тахминан 10 йилдан кейин 
криптовалюталар асри кириб келиши муқаррар эканлигини кўрсатади, деган 
фикрдан узоқлашиш қийин. 
Бу аср келгач, кредит манбаи сифатида банкларнинг аҳволи нима кечади 
деб ўйлашга мажбур қилади. Уларнинг бу ролига ҳар қандай таҳдид 
инновацион технологиялар вакиллари билан бозор улуши учун курашда 
музокаралар предметига айланади. Уларнинг маълум қилишича, анъанавий 
қоғоз шаклидаги пуллар ўрнига келадиган криптовалюта тизими банкларнинг 
кредит бериш қобилиятига путур етказиши ва шу тариқа хусусий пуллар 
эмитентлари функциясини бажариши мумкин бўлади.
Агар хавф юзага келадиган бўлса, ҳаммамиз каби жон сақлашдан 
манфаатдор бўлган миллий давлат қандай жавоб қайтариш кераклигини ҳал 
қилиши лозим. Сўнгги 30 йил ичида миллий давлат ўзининг мослашув 
қобилиятини исботлаб берди, шу сабабли биз бу сафар ҳам омон қолиш ва 
мослашиш имкониятига шубҳа билдирмаймиз. Хулоса тариқасида давлат 
криптовалютаси чиқариш мослашув стратегияларидан бирига айланиши 
мумкин эканлиги ҳақида гаплашамиз. Миллий давлатларнинг яна бир шундай 
стратегияси бирлашиш ва пул муомаласи соҳасида ҳамкорликни 
мустаҳкамлашдир. Биз бу нима якун топиши ҳақида тасаввурга ҳам эга 
эмасмиз. Ҳеч нима билан тугамаганлиги эҳтимоли ҳам бор. Лекин бу саволлар 
юз йилликлар давомида биринчи марта қўйилмоқда. 
Янги технологиялар ишлаб чиқувчилар ва уларни қўллаб-қувватловчи 
венчурли инвесторларнинг вазифаси шундан иборатки, салбий реакцияни 
умумий тараққиёт сиёсий жиҳатдан мақбул келувчи ўзанига йўналтириш 
зарур, дейди Аndreessen Horowitz инвестиция фонди венчурли тадбиркори 
Крис Диксон. “Бир томондан, сизда иш жойини йўқотган банк ходими бор ва 
сиз унинг олдида ўнғайсизлик ҳис қиласиз, бошқа томондан эса қолган ҳамма
3 %дан тўлаши керак бўлмайди ва бу улкан иқтисодий аҳамиятга эга, чунки 
кичик бизнес рентабеллигининг ўсишини жиддий рағбатлантиради. Бироқ 


жамиятда юзага келган муаммоларга қарашлар нуқтаи назаридан бу салбий 
қабул қилинади. Ахир муайян одамлар йўқотади ва бутун жамият қабул 
қилади”. 
Бундай масалалар криптовалюталар асрида ўзига хос долзарбликка эга 
бўлади – ҳар ҳолда, блокчейн автоматлаштиришга дуч келадиган ва ишонч 
асосида ишлатганлар банд бўлган тармоқларда. Улар молиявий хизматларни 
ривожлантиришнинг 
ушбу 
янги 
йўли 
рақамли 
видеокамералар 
истиқболларини яхши тушуна олмаган Eаstmаn Кodаk тушиб қолган вазиятга 
олиб келмаслигига умид қилиш имконини беради. Бироқ сиз тушунган 
бўлсангиз керак, биз бундай қарашларни ўта соддалик, деб ҳисоблаймиз. 
Ҳозирги пайтда кам сонли етакчи тадқиқотчилар Биткоинни ўтиб кетадиган 
қизиқиш деб ҳисоблайди – 2014 йил ўрталарига келиб, бу лагерда фақат Нью-
Йорк университетидан Нуриэль Рубини ва Йеллик Роберт Шиллер қолган, – 
рақамли валюта бундай кутилган натижаларни қанчалик кўп рад қиладиган ва 
Биткоин бизнеси инновацион эгри чизиқ бўйлаб қанчалик ҳаракат қилиши 
билан бундай қарашлар шунчалик қолоқ бўлиб кўринаверади. 
АҚШда ҳаммаси риск юқори бўлган пул сиёсати шароитларида рўй 
беради. Бу майдонга криптовалюта ва у билан боғлиқ бизнес “лоббичи” 
сифатида энди кириб келмоқда. Молия хизматлари анъанавий тармоқларида 
уларнинг рақобатчилари узоқ вақт давомида сиёсатчилар жамғармаларига 
катта миқдорда маблағлар ўтказиб юрган ва бу улар учун қулай бўлган 
қонунчилик ишлаб чиқишга хизмат қилган бир пайтда Биткоинчилар бу 
дунёга кириш ҳуқуқини яқинда қўлга киритдилар. 
Биткоин Вашингтон молиявий доираларида ўрин эгаллай бошлаши ва 
анъанавий молия сектори вакиллари билан рентабеллик бўйича рақобат қила 
бошлаши билан у молиявий қонунчиликни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш 
жараёнига маълум бир таъсирга эга бўлади. Тақдир тақозоси билан, агар 
криптовалюта бизнеси кўнгилдаги даражада фойдали бўлганида эди, у ўз 
ишини йўқотган кишиларнинг манфаатларини ифодалайдиган гуруҳлар 
вакили бўлган жиддий кайфиятдаги мухолифларга дуч келган бўларди. 
Жамият ҳаммага маъқул келадиган қарор ишлаб чиқиши, ўз ишини йўқотган 
ва малакасини ўзгартириши лозим бўлган кишилар минимал харажатлар 
билан номарказлашган криптовалюта дастурларини жорий қилиш натижасида 
ваколатларни коммуналарга беришдан афзалликларни амалга ошириши учун 
барча манфаатдор томонлар тўпланиши ва музокаралар йўли билан мос 
келувчи ечим топиши зарур. 
Гап иш жойи қисқартирилган ходимларнинг манфаатларини ҳимоя 
қилиш ҳақида бормоқда. Биткоин бизнеси адолатли ўйин қоидалари белгилаш 
заруратини тушуниб етадиган ҳукуматнинг қўллаб-қувватлаши туфайли 
ютуқда бўлиши мумкин. Криптовалюталар асрида монополияга қарши 
қонунчиликка риоя қилиш, бизнес юритиш қоидаларининг шаффоф бўлиши 
ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаттиқ туриб талаб қилиш 
ҳаддан ташқари қаттиққўл қонунчилик инновацион фаолликни “босиб” 
қўйиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилишдан кам аҳамият касб этмайди. 
Монополиялар ва трастларни тийиб туриш ҳамда рақобатни қўллаб-


қувватлашга йўналтирилган ҳозирги давлат модели бу масалаларда илгари ҳеч 
қандай қоидабузарликларга дуч келмаган деб бўлмайди. Бироқ марказлашган 
ҳукуматни буткул ахлатга чиқариб юбориш учун, ҳаттоки, инфратузилма 
номарказлашган криптовалюта технологиялари асосида яратилган бўлса-да, 
келажак иқтисодиётини назорат қилишга қодир бўлган монополлашган ёки 
бошқача қилиб айтганда, марказлашган кучни ёрдамга чақиришга тўғри 
келади. 
Криптовалюта ташаббускорлари Google, FаceBook, Тwitter, Аpple, 
Мicrosoft ва шунга ўхшаш компанияларни марказлашган, демак, адоватли 
(душманлик руҳидаги) структуралар деб ҳисоблашга мойил бўлган бир пайтда 
барибир шуни ёддан чиқармаслик керакки, қачонлардир улар ҳам радикал, ҳеч 
кимга маълум бўлмаган старт-аплар ғоялари билан хотиржамлик 
бузилишидан дарғазаб бўлган. Тўғри ташкил қилинган юридик тизим туфайли 
бундай старт-аплар ривожланиши ва фойда олиши мумкин бўлган, натижада 
дунё ўзгарди – ишонч ҳосил қилдикки, яхши томонга. Агар сиёсий ва ҳуқуқий 
тизимлар инновацияларни қўллаб-қувватлаш ва рақобатни рағбатлантиришга 
йўналтирилган бўлмаганида эди, бундай компанияларда уларнинг бозорига 
даъвогарлик қилаётган медиа ва коммуникациялар гигантларида ғолиб чиқиш 
учун ҳеч қандай имконият бўлмаган бўларди. 
Агар Биткоин унинг содиқ тарафдорлари шундай деб ҳисоблайдиган 
ўзгаришларнинг инқилобий, глобал ҳаракатлантирувчи кучига айланиш 
истагида бўлса, дастлаб, афтидан, унинг бир нечта тадрижий ривожланиш 
босқичидан ўтиши талаб этилади.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling