Ix боб. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг янги имкониятлари ўқув мақсади


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/45
Sana18.06.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1564742
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
9-mavzu



IX боб. БИЗНЕСДА КРАУДСОРСИНГ ВА КРАУДФАНДИНГНИНГ
ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРИ 
 
Ўқув мақсади: инновацион лойиҳаларни амалга оширишда краудсорсинг 
ва краудфандингдан фойдаланиш масалаларини ўрганишдан иборат. 
Таянч иборалар: краудсорсинг, краудфандинг, тижорат краудсорсинг, 
ижтимоий краудсорсинг, инновациялар краудсорсинги, Коуз назарияси, 
крауд-лойиҳалар.
 
9.1. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг 
назарий-услубий асослари
 
Краудфандинг (ингл. crowd fundings crowd – 
“оломон”, funding – “молиялаштириш”) компаниялар 
капиталлашувини ошириш инновацион технологияси 
ҳисобланади. Краудфандинг инновацион лойиҳаларни 
молиялаштириш мақсадида кўнгиллилардан айрим 
маблағларни тўплашга қаратилади. Ушбу самарали 
технология пайдо бўлиши туфайли бизнес нафақат 
инвестиция лойиҳаларига пул маблағлари жалб қилиш, 
балки уларни илгари суриш имкониятига ҳам эга бўлди. 
2016 йил краудфандинг бозори атиги 880 млн. доллар деб баҳоланган, 
2015 йил якунларига кўра, саноатнинг капиталлашуви 16 млрд. долларни 
ташкил қилди, 2019 йилга краудфандинг бозори прогноз ҳажми эса 34 млрд. 
долларни ташкил қилади. Ҳар бир краудфандинг платформаси у ёки бу 
сегментга: мусиқий, ижодий, IT, дастурий таъминот, ижтимоий ва бошқа 
лойиҳаларга ихтисослашади. 
Акциядорлик 
краудфандинги 
он-лайн-платформалар 
ёрдамида 
корпоратив акциялар харид қилишдир. 2012 йил ишга туширилган. 
Макроиқтисодчилар узоқ вақт ҳамда катта моддий ва молиявий 
ресурслар талаб қиладиган сермашаққат вазифаларни ҳал қилиш мақсадида 
мамлакатнинг инновацион салоҳиятини ошириш ва жамият вакилларида 
янгича иқтисодий фикрлашни шакллантиришда краудсорсинг ролини 
ўрганишлари мумкин. Бундай вазифалар, масалан, инсон геномини ўрганиш, 
янги дори воситаларини ишлаб чиқиш, индивидуаллаштирилган тиббиётга 
ўтиш, шунингдек, “оломонни” ишларни бепул бажаришга жалб қилиш 
жараёнлари ортида турган риск ва таҳдидларни баҳолаш бўлиши мумкин. 
Бугунги кунда ишбилармонлар краудсорсинг технологияларини 
нафақат алоҳида аҳамиятга эга вазифа бўлган инсон 
геномини ўрганиш ва дори воситаларини ишлаб 
чиқариш 
жараёнида, 
балки 
уларни 
бозорда 
маҳсулотни рағбатлантириш учун ҳам тез-тез 
ишлатиб туришади. Асосий мақсад краудсорсерслар, 
яъни бу маҳсулотни ишлаб чиқувчиларнинг бевосита 
иштирокида барқарор талаб шаклланиши туфайли 
юқори фойда олишдир. 
Краудсорсинг кенг маънода краудсорсинг 
платформасидан фойдаланган ҳолда капитал, меҳнат ва билим сиғими катта 


бўлган ижтимоий аҳамиятга молик вазифаларни ҳал қилиш ёки 
лойиҳа/маҳсулот/хизматга қўшимча талаб шакллантириш ҳисобига фойда 
олиш вақт қийматини қўшиш мақсадида кўнгилли асосда одамларни 
(оломонни) лойиҳа/маҳсулот/ хизмат яратиш, молиялаштириш, ишлаб 
чиқариш, илгари суриш жараёнига жалб қилишдир. 
Краудсорсинг тор маънода ишлаб чиқариш операцияларининг бир 
қисмини дунёнинг турли бурчакларидан интернетга 24/7 (ҳафтасига 7 кун 24 
соат) қулай вақт ўзига юкланган функцияларни бажариш имкониятига эга 
бўлган замон ва макон бўйича чекланмаган “оломонга” (кўнгилли одамларга) 
ўтказиш туфайли синергетика самарасига олиб келадиган жамоавий онгдан 
фойдаланишга асосланган ишлаб чиқаришнинг янги тури сифатида кўриб 
чиқилиши мумкин. 
Қуйидагилар краудсорсингнинг муҳим ва бошқалардан ажратиб 
турадиган жиҳати ҳисобланади: “оломон” хилма-хиллиги ишларни бажариш 
учун номзодлар танлашда ҳеч қандай чекловлар йўқлиги билан изоҳланади. 
Шу нуқтаи назардан “оломон” ишлаб чиқаришга кўнгилли асосда 
қўшиладиганлар хилма-хиллиги сифатида кўриб чиқилади. Миллий белги – 
профессионал маҳорат ва маълумот даражаси бўйича чекловлар йўқ. 
Синергетик самара қрауд-лойиҳалар қатнашчиларининг ҳар хиллиги ҳисобига 
таъминланади. “Оломонни” ишга жалб қилиш фақат интернет-
технологиялардан фойдаланиш асосида амалга оширилиши мумкин. 
Краудсорсинг платформаси (крауд-платформа) деганда, махсус ишлаб 
чиқилган, ўзиники бўлган ёки ижарага олинган, интернет тармоғи орқали 
краудсорсерлардан олинган катта ҳажмдаги маълумотлар ва молиявий 
воситаларни тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш мумкин бўлган 
технологик сервисни тушуниш лозим. Гап кўнгилли хайрияларни тўплаш, 
сақлаш ва қайта тақсимлаш ҳақида борганда, платформа краудсорсинг 
ҳисобланади. 
Краудсорсер – краудсорсинг лойиҳасида (крауд-лойиҳада) кўнгилли 
равишда иштирок этадиган “оломон” вакили бўлган киши. Краудсорсинг 
маҳсулоти деганда, “оломон” яратган, яъни “краудсорсерлар” меҳнатидан 
фойдаланган ҳолда ва краудсорсинг платформаси асосида яратилган маҳсулот 
тушунилади. Краудсорсинг маҳсулоти сифатида лойиҳа, маҳсулот ёки хизмат 
намоён бўлиши мумкин. 
Краудсорсинг деб, веб-сайтда мижозлар таассуротларини тўплаш 
бўйича сўровномани жойлаштиришдан тортиб ишлаб чиқариш жараёнининг 
асосий бизнес жараёнларига кўнгиллиларни киритишгача бўлган ҳар бир 
нарса деб аташ мумкин, деб ҳисоблаш хато бўларди. Ушбу масалага аниқлик 
киритиш учун ҳар хил краудсорсинг турларини кўриб чиқамиз ва уларнинг 
хусусиятларини таърифлаймиз. 
Интернет тармоғида краудсорсинг платформасидан фойдаланган ҳолда 
краудсорсерслар томонидан яратилган лойиҳа, маҳсулот ва хизматга қўшимча 
талаб шакллантириш ва истеъмол қиймати қўшиш ҳисобига фойда олиш 
мақсадида кўнгилли равишда одамларни (“оломон”, краудсорсерлар) лойиҳа, 
маҳсулот, хизмат яратиш, молиялаштириш, ишлаб чиқариш ва илгари суриш 
жараёнига жалб қилиш тижорат краудсорсинги. 
Қуйидагилар тижорат краудсорсинги мажбурий белгилари ҳисобланади: 


➢ одамлар (краудсорсерлар) ишни кўнгилли асосда бажаради; 
➢ краудсорсерлар фаоллиги Интернетда амалга оширилади
➢ краудсорсерлар ранг-баранг “оломон”ни ифодалайди; 
➢ краудсорсерлар маҳсулот/хизматга истеъмол қиймати қўшади; 
➢ краудсорсерлар 
битта 
ёки 
бир 
нечта 
жараёнда: 
лойиҳа/маҳсулот/хизмат яратиш, молиялаштириш, ишлаб чиқариш, илгари 
суриш, тақсимлашда иштирок этади; 
➢ крауд-лойиҳа ишлаб чиқувчилар тижорат мақсадини – каттароқ фойда 
олишни кўзлайди; 
➢ краудсорсинг 
краудсорсерлар 
иштирокида 
яратилган 
лойиҳа/маҳсулот/хизматни илгари суриш электрон маркетинг воситаси 
сифатида намоён бўлади; 
➢ краудсорсерлар иштирокида яратилган маҳсулот/хизматга қўшимча 
талаб шаклланиши рўй беради. 
Ижтимоий 
(нотижорат) 
краудсорсинг 
тижорат 
мақсадларини 
кўзламасдан, кўнгилли асосда Интернет тармоғида краудсорсинг 
платформасидан фойдаланган ҳолда одамларни (“оломон”, краудсорсерлар) 
капитал, меҳнат ва билим сиғими катта бўлган (жумладан, ижтимоий 
аҳамиятга молик) вазифаларни ҳал қилишга жалб қилишдир. 
Ижтимоий 
(нотижорат) 
краудсорсинги 
белгилари 
орасида 
қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
➢ одамлар (краудсорсерлар) ишни кўнгилли асосда бажаради; 
➢ краудсорсерлар фаоллиги Интернетда амалга оширилади; 
➢ краудсорсерлар ранг-баранг “оломон”ни ифодалайди; 
➢ капитал, меҳнат ва билим сиғими катта бўлган (жумладан, ижтимоий 
аҳамиятга молик) вазифаларни ҳал қилади; 
➢ крауд-лойиҳа ишлаб чиқувчилар тижорат мақсадларини кўзламайди.
Масалан, мамлакат аҳолиси ўртасида сўров ўтказиш, “Фаол фуқаро” 
краудсорсинг майдончаси. 
Таъкидлаш жоизки, волонтёрликни ижтимоий краудсорсинг қаторига 
волонтёрлар интернет тармоғи имкониятларидан фойдаланган ҳолда ишларни 
бажариши шартида қўшиш мумкин. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling