Ix боб. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг янги имкониятлари ўқув мақсади
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
9-mavzu
9.2. Краудсорсинг ва краудфандинг – компанияларни капиталлаштириш технологияси сифатида Инновациялар краудсорсинги тижорат ва нотижорат краудсорсинги хусусий ҳолати ҳисобланади. Инновациялар краудсорсинги - кўнгилли асосда интернет тармоғида краудсорсинг платформасидан фойдаланган ҳолда одамларни (“оломон”, краудсорсерлар) инновацион ғоя/ечим/лойиҳа/ маҳсулот/хизмат топиш жараёнига жалб қилишдир. Амалиётчилар тобора кўпроқ “очиқ инновациялар” атамасидан фойдаланмоқда, буни инновациялар краудсорсинги якуний маҳсулоти сифатида кўриб чиқиш мумкин. Қуйидагилар инновациялар краудсорсингининг мажбурий белгилари ҳисобланади: ➢ одамлар (краудсорсерлар) ишни кўнгилли асосда бажаради; ➢ краудсорсерлар фаоллиги Интернетда амалга оширилади; ➢ краудсорсерлар ранг-баранг “оломон”ни ифодалайди; ➢ краудсорсерлар фаолияти натижси лойиҳа/маҳсулот/хизмат ҳисобланади; ➢ крауд-лойиҳа ҳам тижорат мақсадларини, ҳам нотижорат мақсадларини кўзлаши мумкин. Масалан, маҳсулот (хизмат) сифатини такомиллаштириш бўйича инновацион ғоялар излаб топишга йўналтирилган “ғоялар биржаси” тижорат краудсорсингининг хусусий ҳолати бўлган, яъни компания фойдасини оширишга қаратилган инновациялар краудсорсинги технологияси сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Агар давлат ҳукумат органи инновацион транспорт турини ишлаб чиқиш ҳақида ғоялар тўплаш бўйича крауд-лойиҳани ишга туширган бўлса, гап инновациялар нотижорат краудсорсинги ҳақида боради. Краудфандинг (crowdfunding) деганда, инновацион лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш мақсадида ихтисослашган краудфандинг платформаларида кўнгилли хайриялар тўплаш, таъкидлаш жоизки, краудфандинг краудсорсинг технологияларидан бирини ифодалайди. Муаллифнинг фикрига кўра, краудфандинг ва краудсорсинг бир-бири билан яхлит бир бутунлик ва унинг бир қисми каби муносабатда бўлади, яъни краудфандинг краудсорсинг турларидан бири ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, краудфандинг – молиявий краудсорсинг, интернет тармоғида краудфандинг платформаси ёрдамида кўнгилли хайриялар тўплаш. Ишлаб чиқариш функцияларини краудсорсерларга тўлиқ ўтказиш “соф краудсорсинг” бизнес-моделига хос бўлган хусусият ҳисобланади. Бу штатдаги персонал сони қисқаришига олиб келиши муқаррар. Компаниялар кам сонли бўлиб қолади ва расмий белгилари бўйича кичик бизнес субъектлари қаторига кириши мумкин бўлади, бунда уларни ишга расмийлаштириш, уларнинг иш лаёқатини сақлаш учун ижтимоий жавобгар бўлиш ва таътил учун пул тўлаш шарт бўлмаган юзлаб ва ҳатто, минглаб краудсорсерларни жалб қилиш мумкин. Замонавий компаниялар ривожланишида ушбу тренд бошқарув даражалари сонини камайтириш ва бошқарув ташкилий тузилмаларини соддалаштиришга йўналтириш билан бирга, ҳаттоки, йирик корпорацияларда ҳам кузатилмоқда. Краудсорсинг нафақат тижорат компанияларининг бизнес-моделларини ўзгартиради. Балки келажакда нотижорат соҳасида ҳам замон ва макон бўйлаб чекланмаган очиқ ташкилотлар барпо этиш асосида меҳнатни ташкил қилишга ўтиш билан биргаликда кузатиладиган ўзгаришлар рўй беради. Краудсорсинг таибати ва моҳияти бизнес, краудсорсернинг ўзи ва мамлакат иқтисодиёти оладиган фойдани белгилаб беради. Бугунги кунда краудсорсинг лойиҳаларини амалга ошираётган бизнес намойиш этаётган иқтисодий ва ижтимоий фойда орасида харажатларни пасайтириш; инновацион ишланмаларни рағбатлантириш; меритократия; “оломон” иштирокида яратилган маҳсулотга талабнинг ортишини санаб ўтиш мумкин. Ҳозирги пайтда краудсорсинг тиббиёт, фармацевтика, дастурлаш, ахборот хизматлари бозори, илмий тадқиқот ва ишланмалар ўтказиш соҳасида кенг тарқалган. Краудсорсинг ва краудфандинг аста-секинлик билан оммавийлашиб бормоқда. Краудсорсинг лойиҳалари амалга оширилишини, биринчи навбатда, очиқ кодли дастурий таъминот ишлаб чиқиш соҳасида кузатиш мумкин бўлиб, бунда исталган шахс дунёнинг исталган нуқтасидан туриб, компьютер ортига ўтириши, маҳсулот ишлаб чиқиши ва энг яхши бўлиши мумкин. Бир томондан, краудсорсинг оммавийлашув жараёни давом этади, чунки бизнес иқтисодий самара берадиган ҳар нарсага очиқ бўлади. Бошқа томондан бу жараёнлар ривожланиши кўплаб касблар вакиллари, масалан, журналистлар, фотографлар ҳозирданоқ ишга жойлашиш борасида муаммолар ҳис қиладиган ҳолатнинг намоён бўлиши билан биргаликда кузатилади, чунки исталган шахс уларнинг ишини кўнгилли асосда бажариши мумкин. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling