Ix боб. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг янги имкониятлари ўқув мақсади


-расм. Ёш гуруҳи бўйича товар (хизматлар) буюртма қилиш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/45
Sana18.06.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1564742
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   45
Bog'liq
9-mavzu

10.2-расм. Ёш гуруҳи бўйича товар (хизматлар) буюртма қилиш 
учун аҳоли томонидан интернетдан фойдаланиш, 2017 йил (тегишли ёш 
гуруҳлари бўйича интернетдан фойдаланадиган аҳоли, фоизда) 
Бироқ яхши янгиликлар ҳам бор: кўплаб ишлаб чиқувчилар ва 
ишбилармонлар бу хавф-хатарларни бартараф этишга йўналтирилган бўлади. 
Айримлар мавжуд инфратузилмага таянади ва унга кенгроқ аҳоли гуруҳлари 
уланиши учун имкониятни таъминлаш усулларини излайди. Улар Биткоинни 
аҳолининг энг бебаҳра қатламлари имкониятларини кенгайтириш учун восита 
сифатида илгари сурадилар. Банк хизматларидан фойдаланиш имкониятидан 
маҳрум бўлган одамларга глобал иқтисодиётда ўз ўрнини топишга имкон 
берадиган қарорлар таклиф этилади. Лекин илғор криптовалюта 
ташаббускорлари ҳозирги кўринишида Биткоин идеал ҳолатдан юқори 
эканлигини ва уни юқорида баён қилинган айрим муаммолар ва таҳдидларни 
бартараф қилган ҳолда такомиллаштириш мумкинлигини англаб етишлари 
ҳам муҳим аҳамиятга эга. 
36,4
36,2
48,1
40,5
31,3
21,1
12,4
0
10
20
30
40
50
60
жами (15-74)
15-24
25-34
35-44
45-54
55-64
65-74


10.3-расм. Аҳоли томонидан товарлар (хизматлар) буюртма қилиш 
учун интернетдан фойдаланиш, 2017 йил (15-74 ёшдаги жами 
аҳоли сонига нисбатан, фоиз) 
Бироқ ҳисоблаш ресурсларини марказлаштириш капитал сиғими 
кичикроқ бўлган муқобил вариантга эга – майнерлар Биткоин ишлаб топган 
ҳолда риоя қиладиган қоидаларни қайта кўриб чиқиш ва ҳисоблаш 
ресурсларини тўплашга мотивларни бартараф қилиш. Криптовалюталар 
соҳасида бундай лойиҳаларни амалга ошириш имкониятини кўриб чиқадиган 
ҳисоблаш техникаси бўйича муҳандислар, эҳтимол, Биткоин технологияси 
келажагини белгилашда етакчи роль ўйнайди. Чамаси, айнан уларнинг 
ғоялари ажойиб кунлардан бир кунида Биткоин пул тизимининг 
ривожланишига туртки беради ва у Биткоин технологияси келажагини 
ҳаракатга келтирадиган асосий кучга айланади. 
Биткоин камчиликлари муқобил криптовалюталар, масалан, альткоин 
ёрдамида бартараф этишга ҳаракат қилинади. Ҳозирги пайтда бундай Биткоин 
имитаторларининг юзлаб турлари мавжуд. Уларнинг кўпчилиги келажаги йўқ, 
чунки тез бойиб кетиш ниятида ёки ҳазил тариқасида жорий қилинган. Бироқ 
шундайлар ҳам борки, улар фойдаланувчилар гуруҳларида криптовалюталар 
тақсимлаш соҳасида ўйин қоидаларини ўзгартиришнинг илғор йўлларини 
таклиф қиладилар. Уларнинг асосчилари ўз лойиҳаларини адолатлироқ ва 
янада барқарор сифатида реклама қиладилар. Улар Биткоиндан 
номарказлашган структуранинг энг яхши хусусиятларини олиш, лекин бунда 
унинг камчиликларидан, жумладан, “қуролланиш пойгаси”, ортиқча электр 
энергияси 
истеъмоли, 
ҳисоблаш 
ресурсларини 
саноат 
усулида 
марказлаштиришга интилишдан халос бўлиш зарурати ҳақида маълум қилади. 
Биткоин ушбу майдонда янги ўйинчилар билан таққослаганда, асос солувчи 
катта устунлигига эга. Шу сабабли кўпчилик ишлаб чиқувчилар тамомила 
янги тўлов тизимлари ишлаб чиқиш билан шуғуллангандан кўра унинг 
камчиликларини бартараф қилган маъқул деб ҳисоблайди. Лекин шунга 
82
81
75
71
67
58
58
57
56
48
32
29
0
10
20
30
40
50
60
70
80
90
Буюк Британия
Швеция
Германия
Финляндия
Франция
Корея Республикаси
Эстония
Ақш
Чехия Республикаси
Япония
Италия
Россия


қарамай, муқобил криптовалюталарнинг энг яхши намуналари Биткоинга 
нисбатан кучли ва потенциал конструктив рақобат, бу эса умуман 
криптовалюталарнинг ривожланишига хизмат қилади. 
Ҳозирги кунда барча муқобил криптовалюталар орасида Чарли Ли 
томонидан ихтиро қилинган Litecoin энг муваффақиятли деб тан олиниши 
лозим. 
Litecoin 
муваффақиятининг 
сири 
майнерлар 
томонидан 
транзакцияларни Биткоинга киритиш учун фойдаланиладиган хеширлаш 
жараёнининг бошқа бир жиҳатидан иборат. Бундан ташқари Ли тизими 
майнерлар орасида рақобатни кўриб чиқади, лекин унинг алгоритм сифатида 
маълум бўлган хеширлаш усули майнерларга Биткоин функцияси билан 
таққослаганда, хешинг мақсадларига эришишни енгиллаштиради. 
Litecoin нинг асосий камчлиги унинг кучли томонлари давоми сифатида 
кўриб чиқилади: лайткоинлар майнинги арзон тушиши, алгоритм асосида 
фаолият юритадиган майнинг узеллари эса худди шу тамойилларга асосланган 
бошқа криптовалюталар, масалан, догкоинлар ҳам ишлаб топиши мумкинлиги 
сабабли майнерлар блокчейн шакллантириш бўйича доимий ишлар билан у 
қадар кучли машғул бўлмайди. Бу агар тармоқда бир вақтнинг ўзида етарли 
майнерлар бўлмаса, “51 % ҳужум” рискини ошириши мумкин. Айрим 
мутахассисларни алгоритм асосидаги валюта майнинги камроқ ҳимоя 
қилингани, “ишнинг исботлари” унчалик ишончли эмаслиги ва назарий 
жиҳатдан бу блокчейнга нотўғри тасдиқланган сохта транзакциялар кириши 
эҳтимолига йўл қўйиши хавотирга солади. Бироқ ҳозирги пайтгача лайткоин 
йирик омадсизликлардан қочиб қолишга эришган. Вақт ўтиши билан у 
экологик жиҳатдан хавфсизроқ ва Биткоиннинг демократик рақобатчисига 
айланиши мумкин. 
Алгоритм асосида майнинг “51 % ҳужум”нинг олдини олиш ва Биткоин 
майнингини номарказлаштириш учун ягона қарор эмас. Айрим муқобил 
криптовалюталар, жумладан, нексткоин ва пиркоинлар ресурслар сиғими ва 
харажатлар катта бўлиши талаб қиладиган “иш исботлари” ўрнига “улуш 
исботи”дан 
фойдаланади. 
Шундай 
қилиб, 
компьютернинг 
автоматлаштирилган мукофот олишга имконияти ортади. Агар “улуш 
исботи”га тўлиқ асосланадиган нексткоин ҳақида гапирадиган бўлсак, у ерда 
тангалар топилмайди, балки комиссияларда “ишлаб олинади”. Нексткоин 
иқтисодиётида ҳар куни транзакцияларда фойдаланиладиган тангалар сони 
лимитланади. Улар охирги блокни чиқарган узелга ўтказиладиган 
транзакцияларни амалга ошириш учун комиссион тўловлар ҳосил қилади. 
Биткоин билан боғлиқ бўлган ҳолатдаги каби транзакциялар блокини 
“муҳрлаш” учун тўғри хеш тасодифий танлов асосида аниқланади, бироқ 
Биткоиндан фарқли равишда бу лотореяни ютиб олиш имкони ҳисоблаш 
ресурсига эга эмас, ҳисоб рақамидаги тасдиқланган тангалар сонига боғлиқ 
бўлади. Ғоя шундан иборатки, бу экологик жиҳатдан хавфсиз ва иқтисодий 
жиҳатдан харажатли ҳисоблаш реурсини оширишга стимулларни йўқ қилади. 
SAP ва IMB каби компанияларда компьютер тизимлари яратувчилар 
хулқ-атвор ва технологиялар ўртасида мувозанат топишнинг ўхшаш 
муаммоларига эътиборни жамлайди, бироқ улар ўз корпоратив 
мижозларининг марказлаштирилган ва назорат қилинадиган муҳитларида 
ишлайди. Бунга қарама-қарши равишда криптовалюта ишлаб чиқувчилар 


фойдаланадиган лаборатория бутун дунёни ифодалайди ва унинг равнақида 
фаолият кўрсатиладиган бутун инсониятни қамраб олади. Алоҳида шахслар 
танловини корпорациянинг умумий мақсадлари билан барча бошқарув 
даражаларида мажбурий бўлган йўл-йўриқлар тўплами ёки корпоратив 
қоидаларнинг биронтаси боғламайди. Кишилар оптимал хулқ-атворини 
рағбатлантириш дастур дизайни уларнинг фикрлаш тарзига қанчалик таъсир 
этиши ва унга қанчалик муваффақиятли стимуллар тизими киритилганига 
боғлиқ бўлади
Шуни ёддан чиқармаслик керакки, Биткоин ва бошқа криптовалюталар 
билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш устида мисли кўрилмаган қувватга эга 
бўлган жамоавий интеллект меҳнат қилмоқда. Очиқ кодга ва номарказлашган 
моделга эга бўлиб, бу технологиялар бюрократик ташкилотлар ва бесўнақай 
улкан 
корпорациялар 
дуч 
келадиган 
чекловларга 
учрамайди. 
Криптовалюталар соҳасида нафақат улар хавфсизлигини таъминлаш билан
балки уларни жамият учун фойдалироқ қилиш йўлларини излаб топиш билан 
ҳам боғлиқ бўлган жуда кўп сонли инновациялар пайдо бўлади.
Шундай қилиб, бу масалада жуда катта истиқболлар яширинган, шунга 
қарамасдан, ривожланаётган давлатларда ҳам, ривожланган давлатларда ҳам 
криптовалюталар тарқалиши йўлида жиддий тўсиқлар мавжуд. Айрим 
мамлакатларда Биткоин билан фирибгарлик операциялари риски юқори бўлса, 
бошқа мамлакатларда уни жорий қилишга мавжуд анъаналар ва ижтимоий 
муаммолар халал беради. Агар одамларда шундоқ ҳам пул кўп бўлмаса, улар 
ҳамма жойда ҳам қабул қилинавермайдиган, кўпчилик эса бу ҳақида умуман 
эшитмаган валютада ҳисоб-китобларнинг янги, рискли шаклларидан 
хавфсирайди. Кўпчилик молиявий беқарорликнинг олдини олиш борасида 
амалиётда синов ва текширувлардан ўтган усулларни – тахмондаги нақд 
пуллар, олтин, қимматбаҳо тошлар ва ниҳоят, долларни афзал кўради. 
Қариндошларга океан ортига пул ўтказиш учун Western Union га 11 %гача 
тўлаш, албатта, қиммат, лекин ишончли. Бундан ташқари қонунчилик 
новациялари ҳам мавжуд. Ривожланган мамлакатларда бўлгани каби 
амалдорлар криптовалюталар билан боғлиқ операцияларни, шунингдек
криптовалюталарнинг умумий пул тизимига силлиқроқ интеграциясини 
таъминлайдиган бошқа хизматларни лицензиялашни жорий қилган ҳолда 
тўсиқлар яратиши мумкин. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling