Ix боб. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг янги имкониятлари ўқув мақсади


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/45
Sana18.06.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1564742
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
9-mavzu

 
Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1. Краудсорсинг ва краудфандинг тушунчаси ҳақида нималарни 
биласиз? 
2. Инновацион лойиҳаларни амалга оширишда краудсорсинг ва 
краудфандингнинг аҳамиятини изоҳланг.
3. Краудсорсинг ва краудфандинг турларини айтиб беринг. 
4. Коиз назарияси ва краудсорсинг лойиҳаларини изоҳланг. 
5. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг аҳамиятини изоҳланг. 
6. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг мажбурий белгилари 
нималардан иборат?
7. Краудсорсинг ва краудфандинг компанияларини капиталлаштириш 
нималардан иборат? 
8. Краудсорсингда келтирилган фойда тушунчаси нималардан иборат? 
9. Краудсорсинг ва краудфандинг янги имкониятлари нималардан 
иборат? 
10. Инновацион лойиҳаларни амалга оширишда краудсорсинг ва 
краудфандингда қўлланиладиган усулларни изоҳлаб беринг. 
1
Тапскотт Д., Уильямс Э. Викиномика. Как массовое сотрудничество изменяет все. 
[Электронныйресурс] URL: http://www.litmir.co/bd/?b=137942.
2
Хау Дж. Краудсорсинг: коллективный разум как инструмент развития бизнеса. / Пер. с англ. – М.: 
Альпина Паблишер, 2014. 


X боб. ЗАМОНАВИЙ ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ БОЗОРИ 
ХУСУСИЯТЛАРИ 

Ўқув мақсади: электрон хизматлар ва рақамли маҳсулотларни тақдим 
этиш ва электрон тўлов тизимидан фойдаланиш йўлларини ўрганишдан 
иборат.
 
Таянч иборалар: электрон тижорат, электрон хизмат, 
интернет дўкон, интернет банкинг, рақамли маҳсулот, криптовалюта
тўлов тизимлари. 
 
10.1. Электрон тижоратнинг ривожланиш тарихи,
технологияларнинг электрон тижорат ривожига таъсири 
“Электрон тижорат” атамаси ЭДИ 
(Elektronic 
Data 
Interchange 
– 
маълумотларни 
электрон 
алмашиш), 
электрон почта, интернет, интранет 
(компания ичида ахборот алмашиш) ва 
экстранет (ташқи дунё билан ахборот 
алмашиш) каби технологияларни ўз ичига 
олган бўлиб, интернет тармоғида тижорат 
соҳасига оид фаолликни, унда, асосан, 
олди-сотди операциясини амалга ошириш 
учун қўлланилади. У компьютер тармоғидан фойдаланган ҳолда харид қилиш, 
сотиш, сервис хизматини кўрсатишни амалга ошириш, маркетинг 
тадбирларини ўтказиш имкониятини таъминлайди. 
Биринчи электрон тижорат тизимлари ва усуллари автоматлаштирилган 
сотиш технологияларининг пайдо бўлиши ва корпоратив ресурсларни 
бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиши билан боғлиқ. 
Электрон тижоратга қуйидагилар киради: 
✓ 
электрон маълумотлар алмашинуви (Electronis Data Interchange, EDI); 
✓ 
электрон пул ўтказмалари (
Electronic Funds Transfer, EFT
); 
✓ 
электрон савдо (inglizcha 
e-trade
); 
✓ 
электрон пуллар (
e-cash
); 
✓ 
электрон маркетинг (
e-marketing
); 
✓ 
электрон банк (
e-banking
); 
✓ 
электрон суғурта хизматлари (
e-insurance
). 
1960 йилда Американинг American Airlines ва IBM компаниялари 
парвозларни брон қилиш учун автоматлаштириш тизимини яратишга 
киришди. SABER (Semi-Automatic Business Research Environment) тизими 
оддий йўловчиларга ҳаво қатновини янада осонлаштиради ва доимий равишда 
парвозлар сони кўпайиб бораётган шароитда уларга тарифлар ва рейслар 
ҳақида маълумот бериб борди. Ўриндиқларни брон қилишда тарифларни 
ҳисоблаш жараёнини автоматлаштириш сабабли хизматлар нархи пасайиб, 
йўловчилар ташиш ҳажми ошди. American Airlines ва IBM ўртасидаги қўшма 
лойиҳа электрон тижоратнинг биринчи мисолларидан биридир. 


1971 йилда Стенфорд университети ва Массачусетс технология 
институти талабалари Стенфорд сунъий интеллект лабораториясининг 
ARPANET компьютер тармоғидан (Интернетнинг олдинги авлоди) 
фойдаланиб, марихуанани сотишни ташкил этишди. Кейинчалик, ушбу битим 
электрон тижоратнинг бошланиши бўлган биринчи он-лайн битим сифатида 
кўриб чиқилди. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling