Ix боб. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг янги имкониятлари ўқув мақсади


Краудсорсинг келтирадиган фойда. Компания учун фойда


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/45
Sana18.06.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1564742
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
9-mavzu

Краудсорсинг келтирадиган фойда. Компания учун фойда: 
1. Транзакция харажатлари қисқариши. 
2. Маҳсулот ёки хизматга қўшимча қиймат қўшиш. 
3. Инновацион ишланмаларни рағбатлантириш. 
4. Истеъмолчи билан ўзаро алоқалар. 


5. Маҳсулот/хизмат/лойиҳани илгари суриш. 
6. “Оломон” иштирокида яратилган маҳсулот/хизмат/лойиҳага талабни 
ошириш. 
7. Маҳсулот/хизмат/лойиҳага қўшимча талаб шакллантириш ҳисобига 
фойда олиш. 
8. Ижтимоийлашув – бошқа одамлар билан ўзаро алоқаларни амалга 
ошириш. 
9. Севимли иш билан шуғулланиш имконияти. 
10. Ўзини ифодалаш. 
11. Интернетда имиж яратиш. 
12. Резюме капиталлашувини ошириш. 
13. Нуфузни кучайтириш. 
Мамлакат иқтисодиёти учун фойда: 
1. Ижтимоий аҳамиятга молик капитал, меҳнат ва билим сиғими катта 
бўлган вазифаларни ҳал қилиш. 
2. Меритократия. 
3. 
Краудсорсинг 
маҳсулот/хизмат/лойиҳасига 
қўшимча 
талаб 
истеъмолнинг ўсишига олиб келади. 
4. Жамият аъзоларида инновацион фикрлаш ривожланади. 
5. Инновациялар тезлашуви рўй беради. 
 
9.3. Краудсорсинг ва краудфандингнинг янги
имкониятларидан самарали фойдаланиш 
Краудфандинг платформалари туфайли кичик бизнес интернет орқали 
капиталга йўл топди. Оculus Рift ва Pebble Wаtch – моделнинг биринчи 
қадамлари. Лекин аввалгидек қатнашчилар капитални тўғридан-тўғри харид 
қила олмайди. АҚШда старт-апларга кўмаклашиш ҳақида янги қонун майда 
инвесторларга бевосита краудфандинг кампаниялари орқали маблағ 
киритишга имкон беради, лекин инвесторлар ва тадбиркорларга бунинг учун 
аввалгидек Кickstаrter ёки Indiegogo каби воситачилар ҳамда анъанавий тўлов 
усули, одатда, банк карталари PаyPаl зарур. Воситачи бу ишларнинг ҳаками 
ҳисобланади, жумладан, кимга нима тегишли эканлигини ҳал қилади. 
Блокчейнда акциядорлаштириш (бу бир вариант) ушбу концепцияни 
ривожлантиради. Энди компаниялар “блокчейнда” молиялаштириш тўплаши, 
компаниянинг моддий қийматларига мос келадиган токенлар ёки виртуал 
қимматли қоғозлар чиқариши мумкин. Улар акциялар, облигациялар ёки 
Аugur билан боғлиқ ҳолатда бўлгани каби уларнинг эгаларига компания қайси 
прогноз бозорларини очишини ҳал қилиш ҳуқуқини берган ҳолда 
платформада котировка қиладиган бозор қатнашчилари позицияларини акс 
эттириши мумкин. Ethereum олдиндан берилган буюртмалар бўйича ўз токени, 
ether сотиш учун тамомила янги блокчейн ривожлантиришни молиялаштириб, 
янада катта муваффақиятга эришди. Ҳозирда Ethereum узунлиги бўйича 
иккинчи ва ривожланиш cуръати бўйича биринчи ўринда турадиган оммавий 
блокчейн ҳисобланади. Аugur краудфандингида инвестициялар ўртача 
суммаси 750 долларни ташкил қилди, лекин 1 доллар ёки ҳатто 10 центлик 


минимал обуналарни тасаввур қилиш қийин эмас. Дунёда исталган киши
ҳатто, аҳолининг энг қашшоқ қатламлари ва энг узоқ минтақалар аҳолиси ҳам 
фонд бозориниг инвесторига айланиши мумкин. 
Ахборот технологияларининг жадал ривожланиши замонавий 
тадбиркорларга молиялаштиришнинг янги имкониятларини тақдим этди. 
Тадбиркорлик лойиҳаларини самарали ташкиллаштиришни краудфандинг, 
краудсорсинг ва фандрайзинг технологиялари ва воситаларидан фойдаланиш 
орқали амалга ошириш мумкин. Ишбилармонлик муҳитининг рақамли 
ўзгариши “Ўз кучимиз билан бажарамиз” бизнес моделидан “ўз кучимиз билан 
плюс аутсорсинг” бизнес моделига, “ўз кучимиз ва ихтиёрий “оломон”” 
бизнес моделидан “тоза краудсорcинг (ихтиёрий “оломон” кучлари билан)” 
бизнес моделига ўтишга олиб келди.
Ҳозирги кунда бизнесда, асосан, “ўз кучимиз ва ихтиёрий “оломон”” 
моделидан 
фойдаланишмоқда. 
Фотобанк, 
YouTube, 
видео-хостинг, 
Википедия, ижтимоий тармоқлар ва ҳоказолар “тоза краудсорсинг” бизнес 
моделига мисол бўлиб, Интернетда тўлиқ иш билан шуғулланадиган 
компанияларга хосдир. Ушбу турдаги компаниялар, биринчи навбатда, 
Интернет аудиторияси учун рақобатлашади, чунки у барқарор ўсишни 
таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Шуни таъкидлаш керакки, уларни 
капиталлаштириш ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар контенти, 
ҳамжамият аъзолари, лидлар (инглиз тилидаги lead – потенциал мижоз) сонига 
ва улар сонининг ўсиш суръатларига бевосита боғлиқ. Масалан, Google 
компанияси атиги тўққиз ой давомида фаолият кўрсатиб келаётган YouTube 
видео-сервисини 1650 миллион долларга сотиб олди ва шу орқали фақат 
краудсорсинг технологиясига асосланган маркетинг моделининг юқори 
сармоявий жозибадорлигини намойиш этди. 
Бизнес олдида, биринчи навбатда, краудсорсерлар сонини кўпайтириш, 
ахборот компанияларининг нархини бошқариш, трафикни кўпайтириш орқали 
уларнинг самарадорлигини ошириш, қамраб олиш кўрсаткичлари орқали 
лидогенерациялаш (аниқ алоқа маълумотлари бўлган потенциал мижозларни 
топишга қаратилган лид-менежментининг элементи бўлган маркетинг 
тактикаси) ва (гео) таргетиролаш (veb-ишланма ва интернет-маркетингда, 
ташриф буюрувчига унинг географик жойлашувига мос келадиган таркибни 
етказиб бериш усули) кўрсаткичларини, транзакциялар бўйича конверсиялаш 
(Transaction Conversion Rate, TCR), мижозларнинг бир умрлик қиймати 
(Customer Lifetime Value, CLTV) ва бошқа мижоз кўрсаткичларини 
кўпайтириш вазифаси қўйилган. “Соф краудсорcинг” бизнес моделининг 
ўзига хос хусусияти ишлаб чиқариш функцияларини краудсорcерларга тўлиқ 
юклашдир. Бу муқаррар равишда ходимлар сонининг қисқаришига олиб 
келади. Компанияларда ходимлар сони камайиб, ҳуқуқий жиҳатдан кичик 
бизнес субъектлари вакили ҳисобланади, шу билан бирга, расмий равишда 
ишга ёллаш керак бўлмаган юзлаб ва ҳатто минглаб одамларни жалб қилиш, 
уларнинг иш қобилиятини сақлаб қолиш ва таътилни тўлаш учун ижтимоий 
жавобгар бўлиш шарт эмас. Бу ҳолат замонавий компанияларнинг 


ривожланиш тенденцияси ва ҳатто, йирик корпорацияларда ҳам бошқарувни 
соддалаштириш ва бошқарув даражаларини қисқартиришга қаратилган. 
Краудсорсинг нафақат тижорат компанияларининг бизнес моделларини 
ўзгартирмоқда. Келгусида нотижорат соҳада ҳам ўзгаришлар бўлади, бу вақт 
ва маконда чекланмаган очиқ жамоаларни ташкил этишга асосланган 
меҳнатни ташкил этишга ўтиш билан бирга келади. Масалан, тадқиқот 
муаммоларини ҳал қилиш ва илмий ишларни ташкил этишда ҳамфикр 
одамларни жалб қилиш орқали краудсорсинг тадқиқотчилар учун янада 
жозибадор бўлиб қолади. Бу, айниқса, илмий муаммони ҳал қилишда турли 
касб соҳаларидан мутахассисларни талаб қилишда муҳимдир. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling