Ix боб. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг янги имкониятлари ўқув мақсади


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/45
Sana18.06.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1564742
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
9-mavzu

Краудсорсинг технологиялари келажак технологиялари эканлиги 
ҳақидаги хулоса шак-шубҳа уйғотмайди. Краудсорсинг институти 
краудсорсер йўлини танлаган шахсларнинг ижтимоий ҳимояланмаганлиги ва 
ишсизлик муаммосини юзага келтирмайдими, деган саволга жавоб беришдан 
олдин 
кўплаб 
илмий 
масалаларни 
ҳал 
қилиши 
зарур. 
Бу 
макроиқтисодчиларнинг вазифаси, замонавий раҳбарлар учун эса бир нарса 
аниқ: компанияларга тижорат қудратини оширишга имкон берадиган барча 
инновацион маркетинг воситалари бизнес ҳамжамияти томонидан қўллаб-
қувватланади ва амалиётга татбиқ этилади. 
Краудсорсинг ишлаб чиқариш моделлари ҳам, истеъмол моделлари ҳам 
ўзгаришга таъсир этди. Маҳсулот ва хизматлар истеъмолчилари ишлаб 
чиқариш жараёнига жалб қилиниши учун компаниялар тобора кўпроқ у ёки бу 
ишлаб чиқариш функцияларини “оломон”га узатишга ҳаракат қилмоқда. Очиқ 
бошланғич 
кодли 
дастурий 
таъминот 
маҳсулотлари 
тобора 
оммавийлашмоқда. Краудсорсерларнинг ўзи қўшимча истеъмол талабини 
фаоллаштирувчи ҳисобланади. Айнан шу олимлар ва мутахассисларга 
краудсорсингни маҳсулот/хизмат/лойиҳаларни маркетинг асосида илгари 
суриш воситаси сифатида кўриб чиқишга имкон беради. 
Компанияларни “100 % краудсорсинг” бизнес-моделига ўтказиш тренди 
барча тармоқлар учун ҳам долзарб эмас. Лекин шунга қарамай, алоҳида тармоқ 
вазифаларини ҳал қилиш учун краудсорсинг технологияларидан фойдаланиш 
деярли барча компаниялар учун очиқдир. Крауд-лойиҳалар ишлаб чиқиш ва 
жорий қилиш соҳасида бошқарув ваколатларини кенгайтириш уларнинг барча 
иқтисодиёт тармоқларида оммавийлиги янада ўсишига хизмат қилади. 
Агар краудсорсинг жамоавий онг бўлса, краудфандинг жамоавий ҳамён 
ҳисобланади. Краудфандинг турли лойиҳаларни молиялаштириш учун пул 
маблағлари жалб қилиш технологияси сифатида барча компаниялар учун, 
уларнинг ҳажми ва фаолият соҳасидан қатъи назар, катта қизиқиш уйғотади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling