Ix боб. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг янги имкониятлари ўқув мақсади


Краудсорсинг функцияси ва фойдалари


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/45
Sana18.06.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1564742
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
9-mavzu

Краудсорсинг функцияси ва фойдалари. Краудсорсингнинг табиати ва 
моҳиятини бизнес, краудсорсер ўзи ва мамлакат иқтисодиёти оладиган фойда 
белгилаб беради. Краудсорсинг лойиҳаларини амалга ошираётган бизнес 
томонидан олинаётган иқтисодий ва ижтимоий манфаатлар орасида 
харажатларнинг камайиши; инновацион ишланмаларни рағбатлантириш; 
меритократия; “оломон” иштирокида яратилган маҳсулотга талабнинг ошиши 
аҳамиятлидир. 
Инновацион маркетинг воситалари. Электрон иқтисодиёт корхоналар 
учун тезкор бизнес маълумотларини таҳлил қилиш асосида янги ғояларни 
излаш ва тезкор алоқа ўрнатиш имкониятларини очди, бу эса компанияларга 
потенциал мижозларнинг инновацион эҳтиёжларига тезда жавоб бериш 
имконини берди. Бу эса янги бозор турлари шаклланишига олиб келди: тезкор 
хабар алмашиш, Интернет-қидирув, он-лайн реклама, он-лайн савдо, электрон 
таълим ва ҳоказо. Интернет ва ахборот технологияларининг имкониятлари 
инновацион маҳсулотларнинг ҳаётий даврини қисқартирди, бу эса машҳур 
ишлаб чиқарувчилар ўртасида бозорга смартфонлар, компьютерларнинг янги 
моделлари, янги мобил иловалар, янги компьютер ўйинларини олиб чиқиш 
бўйича рақобатнинг кучайишига олиб келди.
Интернет пайдо бўлганидан бери амалиёт электрон иқтисодиётнинг энг 
илғор маркетинг воситаларини қўллаш йўлидан борди ва харажатларни 
пасайтиришга олиб келадиган янги бизнес технологияларини жорий этиш 
самарадорлигини исботлади. Буларнинг барчаси интернетда лойиҳалар, 
товарлар ва хизматларни тарғиб қилиш учун инновацион маркетинг воситаси 
сифатида краудсорсинг ва краудфандинг технологияларидан фойдаланишга 
имкон берди. Wikipedia, Linux, Procter&Gamble, BBC, Nike, Best Buy, DuPont, 
MySpace, Starbucks ва шу кабилар ўзларининг бизнес моделларига 
краудсорсинг технологияларини муваффақиятли киритмоқда. Оммавий 
ихтисослаштирилган краудсорсинг платформалари орасида YourEncore, 
InnoCentive, eBird, Flickr фото хизмати, YouTube видео-хостинг хизмати, 
iStockphoto фотобанки, Austrosurf.com веб-сайти ва шу кабилар мавжуд. 
Шундай қилиб, дастурга киритилган барча ўзгартиришлар, янгиланишлар ва 
яхшиланишлар оммавийдир ва Linux тармоғининг барча иштирокчилари учун 
бепулдир. Google, IBM, US Postal Service ва Conoco каби юзлаб глобал 
компаниялар очиқ Linux тармоғига қўшилиб, тобора кенгайиб борадиган 
дастурчилар ва фойдаланувчилар ҳамжамиятининг бир қисмига айланди.


Массачусетс технология институти томонидан ўтказилган тадқиқот 
натижаларига кўра, Википедия мақоласига тасодифан киритилган хато ўртача 
1,7 дақиқадан сўнг тузатилади. Бундай натижаларга фақат чексиз “оломон” 
имкониятларидан фойдаланиш орқали эришиш мумкин
1

Краудсорсинг технологиялари – келажакнинг технологияси, деган 
хулоса шубҳасиздир, шу билан бирга, краудсорсинг институти краудсорсер 
йўлини танлаганлар учун ишсизлик ва ижтимоий ҳимоясизлик муаммосини 
келтириб чиқарадими, деган муҳим саволга жавоб бериш учун кўплаб илмий 
муаммолар ҳал қилиниши керак (2007 йил бошида Википедияда атиги 5 нафар 
ходим ишлаган. “Британика” энциклопедиясини ёзишда 4000 та ҳақ 
тўланадиган муаллифлар ва 100 га яқин муҳаррирлар иштирок этган
2
). Бу эса 
макроиқтисодчилар учун вазифадир. Бугунги раҳбарлар учун битта нарса аён 
бўлиши керак: компанияларга тижорат кучини оширишга имкон берадиган 
барча инновацион маркетинг воситалари бизнес ҳамжамияти томонидан 
қўллаб-қувватланади ва амалиётга ўтказилади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling