Ix боб. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг янги имкониятлари ўқув мақсади
Электрон тижоратнинг ривожланиш тарихи
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
9-mavzu
10.1. Электрон тижоратнинг ривожланиш тарихи, технологияларнинг электрон тижорат ривожига таъсири “Электрон тижорат” атамаси ЭДИ (Elektronic Data Interchange – маълумотларни электрон алмашиш), электрон почта, интернет, интранет (компания ичида ахборот алмашиш) ва экстранет (ташқи дунё билан ахборот алмашиш) каби технологияларни ўз ичига олган бўлиб, интернет тармоғида тижорат соҳасига оид фаолликни, унда, асосан, олди-сотди операциясини амалга ошириш учун қўлланилади. У компьютер тармоғидан фойдаланган ҳолда харид қилиш, сотиш, сервис хизматини кўрсатишни амалга ошириш, маркетинг тадбирларини ўтказиш имкониятини таъминлайди. Биринчи электрон тижорат тизимлари ва усуллари автоматлаштирилган сотиш технологияларининг пайдо бўлиши ва корпоратив ресурсларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиши билан боғлиқ. Электрон тижоратга қуйидагилар киради: ✓ электрон маълумотлар алмашинуви (Electronis Data Interchange, EDI); ✓ электрон пул ўтказмалари ( Electronic Funds Transfer, EFT ); ✓ электрон савдо (inglizcha e-trade ); ✓ электрон пуллар ( e-cash ); ✓ электрон маркетинг ( e-marketing ); ✓ электрон банк ( e-banking ); ✓ электрон суғурта хизматлари ( e-insurance ). 1960 йилда Американинг American Airlines ва IBM компаниялари парвозларни брон қилиш учун автоматлаштириш тизимини яратишга киришди. SABER (Semi-Automatic Business Research Environment) тизими оддий йўловчиларга ҳаво қатновини янада осонлаштиради ва доимий равишда парвозлар сони кўпайиб бораётган шароитда уларга тарифлар ва рейслар ҳақида маълумот бериб борди. Ўриндиқларни брон қилишда тарифларни ҳисоблаш жараёнини автоматлаштириш сабабли хизматлар нархи пасайиб, йўловчилар ташиш ҳажми ошди. American Airlines ва IBM ўртасидаги қўшма лойиҳа электрон тижоратнинг биринчи мисолларидан биридир. 1971 йилда Стенфорд университети ва Массачусетс технология институти талабалари Стенфорд сунъий интеллект лабораториясининг ARPANET компьютер тармоғидан (Интернетнинг олдинги авлоди) фойдаланиб, марихуанани сотишни ташкил этишди. Кейинчалик, ушбу битим электрон тижоратнинг бошланиши бўлган биринчи он-лайн битим сифатида кўриб чиқилди. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling