Ix боб. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг янги имкониятлари ўқув мақсади


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/45
Sana18.06.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1564742
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   45
Bog'liq
9-mavzu

Криптовалюта нима? Криптовалютани электрон пуллар деб аташ 
мумкин. Уларни қўл билан ушлаб бўлмайди, лекин оддий пулларга 
алмаштириш ва турли валюталар учун хос бўлган бошқа операцияларни 
амалга ошириш: уларга ниманидир сотиш ва сотиб олиш мумкин. 
Криптовалюта нафақат тўлов воситаси сифатида, балки инвестициялаш усули 
сифатида ҳам иштирок этади – охирги ойларда криптовалюталар нархи 
сезиларли ўсиб, бу уларни яхшигина пул ишлаб топишнинг юқори рискли 


усули сифатида кўриб чиқишга мажбур қилади. Бу турдаги инвестицияларда 
энг салбий жиҳат – рақамли пуллар нархи эртага қандай бўлиши 
мумкинлигини 
олдиндан 
айтиш 
имкони 
йўқлигидир. 
Дарвоқе, 
криптовалюталар тизимлари ахборот сақланадиган блоклар занжири 
белгиланган кетма-кетлигида белгиланган қоидалар бўйича ташкил қилинган 
блокчейн технологияси асосида фаолият кўрсатади. 
Криптовалюталар курси. Криптовалюталар курси нефтга ҳам, олтинга 
ҳам боғлаб қўйилмаган. Айтайлик, Биткоин нархини оширадиган ягона омил 
– чекланган эмиссия ва талабнинг ортиши ёки камайиши: Биткоинлар миқдори 
чегараланган. Уни платина каби фойдали қазилма билан таққослаш мумкин – 
дунёда унинг миқдори чекланган ва уни сунъий равишда ишлаб чиқариб 
бўлмайди. Криптовалютанинг асосий устунлиги ҳам мана шундан иборат – 
уни қалбакилаштириб бўлмайди. Бироқ молиявий экспертлар бундай 
қўйилмалар рискли эканлиги ҳақида таъкидлашни давом эттирмоқда, кўплаб 
давлатлар эса аввалгидек, ўз расмий бозорларида криптовалюталар билан 
операцияларни таъқиқламоқда. Марказий банкни, асосан, улар олдиндан 
айтиш имкони бўлмаган криптовалюталар курсини, шунингдек, улар оддий 
валюталарга ўхшамаслиги, мулкий маънода эса уларни бундай деб аташ 
мумкин бўлмаган эфириумлар ва Биткоинларни тартибга солиш ҳуқуқини 
берадиган тушунчалар йўқлиги хижолатга қўяди. Шунингдек, маҳаллий 
тартибга солувчига криптовалюталарни назорат қилиш имконияти йўқлиги 
ҳам юзага келади. Бироқ замонавий иқтисодиётдаги тенденциялар ҳукуматни 
электрон пулларни маҳаллийлаштириш устида ўйланишга мажбур қилади. 
Дастлабки маълумотларга кўра, мамлакатда криптовалюталар билан 
операцияларни расмий даражада фақат ўзини биржаларда муносиб томондан 
кўрсатган инвесторлар билан битимларни амалга ошириш мумкин бўлади, 
криптовалютанинг ўзи “бошқа мулк”ка тенглаштирилади. Капитал эгалари эса 
криптовалюталарда рақамли валютани декларация қилишга мажбур қилади. 
Хавфсизлик ҳам муҳим роль ўйнайди – кўпинча жиноятчилар жиноий йўл 
билан топилган пулларни криптовалюта ёрдамида “ювиш” учун фойдаланади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling