Ix боб. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг янги имкониятлари ўқув мақсади


Криптовалюталардан фойдаланиш муаммолари


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/45
Sana18.06.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1564742
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
9-mavzu

Криптовалюталардан фойдаланиш муаммолари. Ҳозирги кунда 
Ўзбекистонда Биткоинлар орқали маҳсулот ёки хизмат харид қилиб бўлмайди, 
яъни харид учун ҳеч ким тўлов чеки бермайди. Биткоинлар билан тўлов қилиш 
мумкинлигини эълон қилаётган саноқсиз қаҳвахона ва савдо марказлари 
шунчаки мижозларни жалб қилишни кўзлаши эҳтимоли юқори, яъни улар 
Биткоинни бармен кармонига ўтказишингиз ҳисобига қаҳва совға қилиши 
мумкин. Аммо электрон пуллар, масалан, Биткоинлар қора бозорларда тез-тез 
қўлланилади. У тўловларнинг тез, аноним ва нисбатан хавфсиз усули 
ҳисобланади.
Айнан шунинг учун ҳам кўпчилик инсонлар бундай харид усулини ва 
Биткоинлардан фойдаланишни қонунга хилоф деб ўйлайдилар. Негаки улар 
жорий қонунчиликда тўлиқ акс эттирилмаган ва худди шунинг учун ҳам 
уларнинг айланмаси учун жавобгарликни ҳеч ким зиммасига олишга тайёр 
эмас. Бироқ криптовалюталар бўйича тегишли қонун лойиҳалари қабул 
қилиниши билан вазият тубдан ижобий томонга ўзгариши мумкин.
Шу туфайли қуйидаги савол пайдо бўлади: У ҳолда нима учун 
Биткоинларни харид қилишади? Биринчидан, баъзи мамлакатларда (масалан, 
Япония, АҚШ ва Европанинг баъзи мамлакатларида) Биткоинлар ёрдамида 
тўловлар қилиш, масалан, қаҳва ёки кўчмас мулкни осонгина ва қулай усулда 
харид қилиш мумкин. Маблағ ўша заҳоти энг минимал устама-комиссионлар 
билан сотувчига етиб боради ва муҳими битимни амалга ошириш учун банк 
ходимлари ёки брокерлар каби воситачилар талаб қилинмайди. Бу эса пул 
ўтказмасини енгиллаштириб, унинг анонимлигини таъминлаб беради (чунки 
электрон криптовалютанинг ҳамёнлари унинг эгаси исми билан боғлиқ 
бўлмайди). 
Иккинчидан, кўпчилик кишилар ушбу усулни ўз жамғармасининг 
диверсификацияси деб тушунади. Электрон валюталарнинг қиймати ҳам 
кўпчилик ҳолатларда ошиб боради, ҳар бир киши валюта курси кўтарилиши 
ҳисобидан мўмайгина даромад қилишга умид қилади, албатта. Хўш, электрон 
пулларнинг ўзига хос афзалликлари бор экан, уларни қаерлардан олиш 
мумкин? Одатда интернет пул-айирбошловчилар мессенжерлардаги махсус 
ботлар, интернет ҳамёнлар ва криптовалюта биржаларидан фойдаланишади. 
Электрон пуллардан фойдаланишнинг қулайлиги туфайли ва валюта курси 
ошиб бораётган вазиятда уларни харид қилишга талаб борган сари ошиб 
бормоқда.


Кишилар электрон пулларни, мисол учун, яқин дўстлари, бу соҳа бўйича 
мутахассислар, тадбиркорлар ёки узоқ-яқин танишларидан харид қилишлари 
мумкин. “Яндекс” тизимидаги баъзи пул айирбошловчилар Биткоинларнинг 
бозордаги нархи 12300-12400 доллар чегарасида бўлишига қарамасдан, 
Биткоинларни 13000 минг долларга харид қилишни ҳам таклиф қилишади. 
Ҳозирги кунларга “Киви” ва “Яндекс” ҳамёнларидан ўтказмаларни амалга 
оширишда аксарият криптовалюта биржаларининг комиссион тўловлари беш 
фоизгача етади. 
Британиялик журналист Жун Ян Вон Швейцария тоғларида жойлашган 
махфий бункерда бўлди, бу ерда “Ҳаро” компанияси ўз мижозларининг 
Биткоинлари криптографик калитларини сақлайди. Шу ўринда криптографик 
калит тушунчасига ойдинлик киритишимиз зарур бўлади. Криптографик 
калит матнларни ҳеч қандай тўсиқларсиз шифрлаш ва дешифрлаш учун зарур 
бўлган маълумотдир. Калитнинг криптобардошлилигини билмасдан туриб, 
шифрланган матнни тушуниш мумкин эмас. Критобардошлилик эса 
шифрланган матнни дешифрация қилиш имконияти қандайлигини 
кўрсатадиган катталикдир. Криптобардошлилик кўрсаткичлари эса барча 
мумкин бўлган калитлар сони ва криптоанализ учун зарур бўлган ўртача 
вақтни англатади. 
Рақамли имзо – қандайдир махфий калит ёрдамида генерация қилинган 
маълумотлар блоки. Очиқ калит ёрдамида ҳақиқатан ҳам маълумотлар шу 
махфий калит ёрдамида генерация қилингани текширилади. Электрон валюта 
сотиб олишнинг энг оддий ва арзон усули жорий даврдаги энг фойдали курс 
бўйича харид учун йирик криптовалюта биржасига банк ўтказмасини амалга 
оширишдир. Аммо амалда бу жараён бир қанча объектив ва субъектив 
сабабларга кўра, анча мураккаб ҳисобланади.
Кўпчилик банклар бу каби битимларга жуда ҳам салбий ва эҳтиёткорона 
муносабатда бўлади. Жуда консерватив ҳолатда бўлган банклар эса юқори 
технологиялар оламига қизиқишингизни билиб қолса, сизнинг табиатингизни 
аниқлаш учун ва эҳтиёткорлик асносида, ҳатто, ҳисоб рақамингизни вақтинча 
ёпиб қўйиши ҳам мумкин. Сизни ва ҳисоб рақамингиздаги маблағлар 
ҳаракатини махсус воситаларни жалб қилган ҳолда текширув жараёни ҳақида 
эса гапирмаса ҳам бўлади.
Хўш, электрон пулларнинг, шу жумладан, Биткоиннинг жорий курсига 
нималар таъсир қилиши мумкин? Биткоин бежизга рақамли олтин деб 
аталмайди, уни чиқариш ва тизимда Янги тангаларнинг пайдо бўлиши доимий 
қисқариб 
бормоқда 
ва 
математик 
формула 
билан 
чекланган 
(мутахассисларнинг фикрларига кўра, 2034 йилга келиб, Биткоинларнинг 99 
фоизи чиқарилади). Талабнинг ошиши билан нархлар ҳам ўсиб бориши лозим. 
Бошқа томондан қараганда, ҳозирги пайтда бозорда тизимда фойдаланиш 
мумкин бўлган тангаларнинг 10 фоизи билангина фаол савдо қилинмоқда. 
Шунинг учун курснинг кескин ошиб кетишини биржага Янги Биткоинлар 
оқимини жалб этиш билан қоплаш мумкин. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling