Ix боб. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг янги имкониятлари ўқув мақсади


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/45
Sana18.06.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1564742
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
9-mavzu

10.1-жадвал
 
Кенг полосали тизим орқали интернетга уланган ташкилотлар: 2018 йил 
(тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарнинг умумий 
сонига нисбатан, фоизда) 
Иқтисодиёт тармоқлари 
Жами 
Максимал кириш 
тезлиги 
Уланиш тури 
256 
Кбит/с-
1,9 
Мбит/с 
2,0-
100,0 
Мбит/с 
100 
Мбит/с 
дан 
юқори 
стационар мобил 
Тадбиркорлик соҳаси 
81,6 
21 
51,3 
9,3 
78,3 
47,4 
Фойдали қазилмалар қазиб 
олиш 
85,5 
17,4 
60,7 
7,4 
80,8 
55,9 
Ишлаб чиқариш саноати 
91,6 
13,8 
70,7 
7,1 
86,4 
53,4 
Энергия таъминоти 
84 
21,6 
57,9 
4,6 
79,5 
49,3 
Сув билан таъминлаш; 
канализация тизими, 
чиқиндиларни йиғиш ва 
утилизация қилиш 
71,2 
27,5 
39,7 

67,1 
36,4 
Қурилиш 
81,8 
19,1 
55,8 
6,9 
75,3 
50,4 
Улгуржи ва чакана савдо 
90,2 
25 
51,6 
13,6 
84,9 
58,4 
Ташиш ва сақлаш 
81,1 
20,3 
52,2 
8,6 
77,2 
45,1 
Мехмонхона ва умумий 
овқатланиш хизмати 
78,9 
21,5 
50 
7,3 
72,9 
51,2 
Телекоммуникация 
91,5 
7,3 
46,3 
37,9 
89 
59 
Ахборот технологиялари 
соҳаси 
93,9 
10,5 
64,7 
18,8 
88,8 
48,7 
Кўчмас мулк билан боғлиқ 
операциялар 
54,4 
19,7 
30,6 
4,1 
51,5 
24,3 


Профессионал, илмий, 
техник фаолият 
85,1 
20,4 
55,7 

80,9 
43,8 
Республикада масофадан туриб кўрсатиладиган банк хизматларидан 
мунтазам фойдаланадиган мижозлар улуши кўплаб қулай омиллар туфайли 
ўсмоқда. Аҳолининг молиявий саводхонлик даражаси пастлиги ва нақдсиз 
ҳисоб-китобларга ишонмаслик банк хизматлари кўрсатишнинг рақамли 
каналлари тез тарқалишига тўсқинлик қилади. Шунингдек, таъкидлаш 
жоизки, банкларнинг рақамли хизматларга ўтиши узоқ муддатли ва 
серхаражат, акциядорларлар томонидан фаол қўллаб-қувватлашни, катта 
миқдорда маблағлар ажратишни талаб қиладиган жараён ҳисобланади.
Ҳозирги кунда банклар ўз мижозларига бир қатор он-лайн-хизматлар ва 
масофавий банк хизматлари кўрсатмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси 
ТИФ Миллий банки ўз мижозларига қуйидаги он-лайн-хизматлар таклиф 
қилмоқда: 
1) SMS орқали хабардор қилиш; 
2) e-Маil орқали хабардор қилиш; 
3) персонал IVR-кабинет. 
Мижозларга масофавий банк хизматлари кўрсатиш ва он-лайн-
хизматлар кўрсатиш амалиётининг кўрсатишича, маҳаллий банклар чекланган 
турдаги он-лайн-хизматлар таклиф қилмоқда, шунингдек, банк фаолиятини 
истеъмолчилар талабларига мослаштириш жуда секин рўй бермоқда. Агар 
маҳаллий банклар рақамли каналлар бўйича хилма-хил молиявий хизматлар 
тақдим этадиган бўлса, истеъмолчилар банк сервисларидан исталган вақтда ва 
исталган жойда фойдаланиш имконига эга бўлади. Мижозларга масофавий 
банк хизматлари кўрсатиш ва он-лайн-хизматлар кўрсатишни ривожлантириш 
мақсадида қуйидаги чоралар кўриш таклиф этилади: 
➢ янги технологиялар ёрдамида банклар билан истеъмолчилар 
ўртасидаги масофани қисқартириш; 
➢ мижозлар билан банк сервисларини мунтазам маслаҳат асосида 
ташкил қилиш; 
➢ анъанавий банклар ва профессионал ташкилотлар ўртасида ахборот 
технологиялари жорий қилиш бўйича коллаборатив муносабатлар ишлаб 
чиқиш ва ўрнатиш; 
➢ мижозларни банк операциялари ўтказиш янги технологияларини 
ишлаб чиқиш ва фойдаланишга жалб қилиш. 
Банк хизматларининг инновацион турларини банк тизимида фаол жорий 
қилиш учун республикада рақамли иқтисодиётни ривожлантириш 
стратегиясини ишлаб чиқиш зарур бўлиб, бунинг учун нафақат 
инвестициялар, балки рақамлаштириш соҳасида биздан ўзиб кетган 
мамлакатлар тажрибаларига йўналганлик ҳам зарур. 
Банк саноати шиддат билан рақамли ривожланишга ёрқин мисоллардан 
бири бўла олади. Deloitte консалтинг компанияси Россия банклари орасида 
янги технологияларни қўллашни тадқиқ этиб, бунинг натижасида экспертлар 
11 та инновацияни танлаб олди ва бир нечта гуруҳга ажратди: хавфсизлик 


(“ақлли” идентификация), таҳлил (BigDаtа, шахсий молиявий ёрдамида), 
рақамли технологиялар (он-лайн-ҳамён, мулоқотсиз тўлов ва ҳ.к.), 
автоматлаштириш (бўлинмалардаги роботлар), геймификация (мижозлар учун 
ўйинлар ва квестлар) ва P2P-кредитлаш. 
Лицензия бўйича крипто-активлар айланмаси. Крипто-активлар, яъни 
блокчейндаги ўз қиймати ва эгаси бўлган қайдлар йиғиндиси айланмаси билан 
энди фақат лицензия ёрдамида шуғулланиш мумкин. Лицензиялашга майнинг, 
крипто-активлар бозоридаги хизматлар ва крипто-биржалар фаолияти киради. 
Бу йўналишларни лицензиялаш НАПУ томонидан амалга оширилади. 
Кейинроқ Ўзбекистонда крипто-биржаларга талаблар тасдиқланди: 
хорижий корхона, “устав миқдори” 30 000 ЭКИҲ (5,5 млрд. сўмдан ортиқ), 
электрон тизим мавжудлиги, савдони амалга ошириш қоидалари, бозор 
котировкаларидан фойдаланиш ва савдо ҳақида ахборотни беш йил давомида 
сақлаш. 
Кўплаб виртуал валюталар моддий таъминотга эга бўлмасдан, 
ижтимоий шартнома шакли ҳисобланади. 
Таъкидлаш жоизки, валюталар, облигациялар, акциялар, векселлар ва 
бошқа шу каби молиявий воситаларнинг мутлақ кўпчилиги ижтимоий 
шартнома шакли ҳисобланади ва тўлиқ моддий таъминотга эга бўлмайди. 
Бироқ агар классик валюта қиммати, асосан, уни эмиссия қиладиган 
мамлакатнинг молиявий-иқтисодий ва сиёсий ҳолатига боғлиқ бўлса, 
криптовалюталар қиймати фақат ундан фойдаланувчилар кутадиган 
натижалар билан белгиланади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling