Ix боб. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг янги имкониятлари ўқув мақсади


 Ўзбекистонда электрон тижоратнинг


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/45
Sana18.06.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1564742
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
9-mavzu

 
10.4. Ўзбекистонда электрон тижоратнинг
ривожланиш хусусиятлари 
Ҳозирги кунда жаҳон молия тизимида, биринчи навбатда, рақамли 
иқтисодиётнинг 
электрон 
тўлов 
тизимлари, 
криптовалюталар 
ва 
воситачиларсиз кредитлаш каби элементлар бозоридаги улушнинг шиддатли 
ўсиши билан боғлиқ бўлган инқилобий ўзгаришлар рўй бермоқда. 
Биринчи галда мобил тўловлар (2010 йилдан 2016 йилгача ҳар йили 
қарийб икки баравар ўсган) ва бир-бирини (peer-to-peer) кредитлаш (охирги 3 
йил ичида АҚШда 15 баравар ўсган ва 2015 йил айланма 78 млрд. долл.га 
етган) ҳажмининг тез ўсиши кузатилади. Маълумки, анъанавий фаолият 
соҳаларидан фарқли равишда интернет-компанияларнинг бозор баҳоси ҳеч 
қандай моддий асосга эга эмас ва компания қанчалик кўп маълумот тўплаган 
бўлса, маҳсулот ишлаб чиқариш шунчалик арзонлашади. 
Ҳозирги кунда ўзининг офислари ва банкоматларига эга бўлмаган 
рақамли банклар сонининг жадал суръатлар билан ўсиши кузатилмоқда. 
Рақамли банкларнинг асосий концепциялари қаторига мижозларга 
йўналтирилганлик, таклифларни шахсийлаштириш ва ҳаракатчанлик киради. 
Рақамли банклар замонавий кишилар ҳаёт фаолиятининг барча соҳаларига, 
биринчи навбатда, мобил қурилмалар, ижтимоий тармоқлар, ахборот 
сервислари, электрон тижорат, интернет-савдо ва ҳ.к.га кириб боришга 
интилади. Рақамли банк ўз мижозларига рақамли каналлардан фойдаланган 
ҳолда рақамли кўринишда маҳсулот ва хизматлар таклиф қилади. Бундай банк 
инфратузилмаси рақамли коммуникациялар учун оптималлаштирилган бўлиб, 
технологияларнинг тез алмашинувига тайёр эмас. Бундай банкларнинг асосий 
вазифалари қаторига мижознинг унинг ҳисоб рақами ҳолати ва амалга 
ошириган операциялар ҳақида хабардор қилиш, энг яқин бўлинма, банкомат 
ёки киоск излаб топиш киради. Бундан ташқари рақамли банк мижозларга 
шундай он-лайн-сервис тақдим этиши лозимки, у барча платформаларда 
ишлай олсин ва асосан, мобил қурилмаларга йўналтирилсин. 
Банкинг рақамли моделини такомиллаштиришнинг еттита асосий 
йўналиши: 
➢ фойдаланувчилар сервисларини соддалаштириш; 
➢ ахборотни бошқаришнинг янги усуллари ва воситаларини ишлаб 
чиқиш; 
➢ молия-техника компаниялари билан ҳамкорлик ва рақобат; 
➢ мобил тўловлар ривожланиши; 


➢ инновацияларни бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш; 
➢ инновацион тартибга солиш. 
Рақамли хизмат кўрсатишга тўлиқ ўтиш нафақат банкларга, балки 
хилма-хил банк хизматларини тезкор ва қулай тарзда оладиган 
истеъмолчиларга ҳам фойда келтиради (харажатлар пасайиши, мулоқот 
доирасини қамраб олиш имконияти, мослашувчанлик, мижозни яхшироқ 
билиш). 
Республика 
банк 
тизимида 
АКТга 
асосланган 
инновацион 
технологиялар фаол жорий қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий 
банк бошқармасининг 2016 йил учун банк тизими фаолияти якунлари бўйича 
кенгайтирилган мажлисида қайд этилишича, молия хизматлари тузилмасида 
банк хизматларининг улуши 88 %ни ташкил қилди ва ўтган йил билан 
таққослаганда, 1,2 бараварга ўсди. Бундан ташқари 2017 йилнинг 1-чораги 
учун банк тизими фаолиятининг якунлари бўйича банк хизматлари сафини 
кенгайтириш 
ва 
яхшилаш, 
замонавий 
ахборот-коммуникация 
технологияларини жадал жорий қилиш бўйича муайян вазифалар белгилаб 
берилди (10.1-жадвал). 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling