1.
|
Фамилияси, исми, шарифи
|
|
2.
|
Туғилган йили, ой ва куни
|
|
3.
|
Туғилган жойи
|
|
4.
|
Миллати
|
|
5.
|
Фуқаролиги
|
|
6.
|
Маълумоти, касби
|
|
7.
|
Иш жойи, лавозими
|
|
8.
|
Яшаш жойи, телефон рақами
|
|
9.
|
Оилавий аҳволи
|
|
10.
|
Шахсини тасдиқловчи ҳужжат
|
|
11.
|
Судланганлиги
|
|
12.
|
Партиявийлиги
|
|
13.
|
Ҳарбий хизматга мажбурлиги
|
|
14.
|
Жабрланувчига алоқаси
|
|
15.
|
Айбланувчига алоқаси
|
|
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 66-моддаси (гувоҳнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари).
Гувоҳ: адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланиш; тергов ҳаракатларида адвокат билан бирга иштирок этиш; сўроқ юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида кўрсатувлар бериш ва бу ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; унинг сўроқ қилинишида иштирок этувчи таржимонни рад қилиш; кўрсатувларини ўз қўли билан ёзиб бериш; ўзига қарши кўрсатув бермаслик; сўроқ баённомаси билан танишиш, унга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш; кўрсатувлар беришда ёзма белгилар ва ҳужжатлардан фойдаланиш;
ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш ҳуқуқига эга.
Гувоҳ: суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; иш бўйича ўзига маълум ҳамма нарса ҳақида ҳаққоний сўзлаб бериши; берилган саволларга жавоб қайтариши; иш бўйича ўзига маълум бўлган ҳолатларни сўроқ қилувчининг рухсатисиз ошкор этмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Гувоҳ: ____________ _____________
Имзо Ф.И.Ш.
Мен била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 238-моддаси ҳамда кўрсатув беришдан бош тортганлик учун ЖКнинг
240-моддаси билан жавобгарликка тортилишим тўғрисида огоҳлантирилдим.
Гувоҳ: ____________ _____________
Имзо Ф.И.Ш.
Савол: Гувоҳ тариқасида кўрсатув бериш жараёнида адвокат хизматидан фойдаланасизми?
Жавоб: Ўз ҳуқуқимни ўзим ҳимоя қила оламан, шу сабабдан кўрсатув бериш жараёнида адвокат хизматидан фойдаланмайман.
Гувоҳ: ____________ _____________
Имзо Ф.И.Ш.
Савол: Айтингчи, қайси тилда кўрсатув беришни хоҳлайсиз ва таржимон хизматига муҳтожмисиз?
Жавоб: Менинг кўрсатмаларимни ўзбек тилида беришни хоҳлайман, таржимон хизматига муҳтож эмасман.
Гувоҳ: ____________ _____________
Имзо Ф.И.Ш.
Савол: Сизнинг кўрсатувларингиз терговчи томонидан компьютер техника воситасида расмийлаштирилишига қарши эмасмисиз? Ёки ўз кўрсатувларингизни ўзингиз ёзиб беришни хоҳлайсизми?
Жавоб: Менинг кўрсатувларим терговчи томонидан компьютер техника воситаси ёрдамида расмийлаштирилишини хоҳлайман.
Гувоҳ: ____________ _____________
Имзо Ф.И.Ш.
Савол: Айтингчи, Сиз кўрсатувларингизни ўзбек тилининг қайси алифбосида, яъни лотин ёки кирилл алифбосида ёзиб борилишини хоҳлайсиз?
Жавоб: Менинг кўрсатувларимни ўзбек тилининг кирилл алифбосида ёзиб борилишини хоҳлайман.
Гувоҳ: ____________ _____________
Имзо Ф.И.Ш.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 91, 106-моддаларига биноан сўроқ жараёни видеотасвирга ёзиб олиниши ҳақида огоҳлантирилдим.
Гувоҳ: ____________ _____________
Имзо Ф.И.Ш.
Мен мазкур жиноят иши бўйича қуйидагиларни маълум қиламан ___________
________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
Do'stlaringiz bilan baham: |