Жиноят ишининг тегишлилиги бўйича юбориш тўғрисида
Қ А Р О Р
____ йил _______ _______________
(кун, ой) (ҳудуд)
Миробод туман прокурори, адлия маслаҳатчиси А.Ахмедов ушбу кун
15/1234-сонли жиноят иши материаллари билан танишиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И М:
Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 22.02.2017 йилда Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Карвон кўчаси, 36-уйда яшовчи Каримова Хадича Парпиевна таниши Тўхтаева Бибихажар Шариповнанинг яшаш уйига бориб, унга биргаликда савдо-сотиқ билан шуғулланишни, ўзи Туркия давлатига бориб, тилла тақинчоқларни олиб келиб беришини, у эса уларни сотиб, иккаласи фойда кўришини, бунинг учун унга пул керак бўлиб турганлигини айтиб, унга жорий йилнинг сентябрь ойида қайтариб бериши ҳақида тилхат ёзиб бергани ҳолда ишончига кириб, ишончини суиистеъмол қилиш орқали Б.Тўхтаеванинг
86.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган ҳолда талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан 11.01.2018 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми“а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатларини олиб бориш ички ишлар органлари терговига тегишлилигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 345-модда
5-қисми ва 348-модда 3-қисмини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:
1. 15/1234-сонли Х.Каримовага нисбатан бўлган жиноят иши тегишлилиги бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилсин.
2. Қарор ҳақида манфаатдор томонларга маълум қилинсин.
3. Қарор нусхаси Тошкент шаҳар прокурорига юборилсин.
Миробод туман прокурори
адлия маслаҳатчиси (имзо) А.Ахмедов
Йўқолган жиноят иши ва унинг материалларини тиклаш ҳақида
Қ А Р О Р
____ йил _______ _______________
(кун, ой) (ҳудуд)
Миробод туман прокурори адлия маслаҳатчиси А.Ахмедов, 15/1234-сонли йўқолган жиноят ишининг сақлаб қолинган кўчирма нусхаларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни
Do'stlaringiz bilan baham: |