Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Download 0.83 Mb.
bet64/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

Туман прокуратураси
терговчиси
1-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов


Жиноят ишини қўзғатган ҳолда алоҳида иш юритувга
ажратиш тўғрисида
Қ А Р О Р

____ йил _______ _______________


(кун, ой) (ҳудуд)

Наманган вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлимининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, адлия кичик маслаҳатчиси Б.Бекжонов, 21/1234-сонли жиноят иши материаллари билан танишиб, қуйидагиларни


А Н И Қ Л А Д И М:

Дастлабки терговда тўпланган ҳужжатларга кўра, “Мингбулоқ пахта тозалаш” АЖ раҳбари П.Тураев ва бош ҳисобчи Б.Хамраевлар ноқонуний бойлик орттириш мақсадида, ўзаро жиноий тил бириктириб, 2016-2017 йиллар давомида жамиятнинг жами 300.676.000 сўмлик тола маҳсулотларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.


Мазкур ҳолат юзасидан 22.09.2017 йилда Наманган вилоят прокуратураси томонидан П.Тураев ва Б.Хамраевларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
28.09.2017 йилда П.Тураев ва Б.Хамраевларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Бундан ташқари, тергов давомида жамиятда дастлаб тафтиш ўтказган Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси тафтишчиси С.Камолов юқорида кўрсатилган камомадни аниқлаган бўлсада, уни тафтиш якуни бўйича тузилган далолатномада кўрсатмаган.
Шунингдек, дастлабки тергов давомида тафтишчи С.Камоловнинг иш фаолияти текширилганида, у 01.12.2017 йилда Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг 22/34хт-сонли буйруғи билан декабрь ойида “Наманган ёғ-мой заводи” АЖда тафтиш ўтказиб, товламачилик йўли билан шу жамиятнинг бош ҳисобчиси Ш.Иззатовдан 7.000 АҚШ доллари олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатларда, С.Камоловнинг ҳаракатларида мансабга совуққонлик билан қараш ҳамда пора олиш жинояти аломатлари мавжудлиги ва унинг ушбу ҳаракатларига қонуний баҳо бериш учун бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказиш лозим бўлиб, бу эса муайян муддатни талаб қилади.
Бироқ, 21/1531-сонли жиноят иши бўйича дастлабки тергов муддати ҳамда айбланувчилар П.Тураев ва Б.Хамраевга нисбатан бўлган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари тамомланган, тергов ва айбланувчиларни қамоқда сақлаш муддати эса тугаш арафасида.
Шу сабабли, П.Тураев ва Б.Хамраевларга нисбатан бўлган жиноят ишидан С.Камоловга нисбатан қисмини жиноят иши қўзғатган ҳолда алоҳида иш юритувга ажратиш лозим.

Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 332-моддаси 2 ва 3-қисмларини қўллаб,



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling