Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Download 0.83 Mb.
bet65/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:

1. 21/1531-сонли жиноят ишидан С.Камоловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми, 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатган ҳолда алоҳида иш юритувига ажратилсин ва жиноят ишига 21/1532 рақам берилсин.


2. 21/1531-сонли жиноят ишидан қуйидаги ҳужжатлар:
- Жиноят ишини қўзғатиш, бирлаштириш ва ажратиш қарорлари нусхалари
(4 варақда);
- С.Камаловни сўроқ қилиш баённомаси нусхаси (7 варақда);
- “Наманган ёғ-мой заводи” АЖда ўтказилган тафтиш ҳужжатлари
(72 варақда);
- С.Камоловнинг овози ёзиб олинган 1 та СD диск ва овозларни эшитиб кўриш стенограммаси (3 варақда);
- С.Камоловнинг иш фаолияти юзасидан ўтказилган хизмат текшируви хулосаси (10 варақда);
- Судга оид хатшунослик экспертизаси тайинлаш ҳақидаги қарор ва экспертиза хулосаси (8 варақда);
- “Наманган ёғ-мой заводи” АЖ бош ҳисобчиси Ш.Иззатов ва С.Камолов ўртасида ўтказилган юзлаштириш баённомаси (8 варақда) нусхаси ажратиб олинсин.
3. Жиноят иши тергов ҳаракатларини ташкиллаштириш масаласини ҳал қилиш учун Наманган вилоят прокурорига юборилсин.
Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга
қарши курашиш бўлимининг алоҳида
муҳим ишлар бўйича катта терговчиси
адлия кичик маслаҳатчиси (имзо) Б.Бекжонов


Жиноят ишини алоҳида иш юритувига ажратиш
ва иш юритувга олиш тўғрисида
Қ А Р О Р


____ йил _______ _______________
(кун, ой) (ҳудуд)


Миробод туман прокуратураси катта терговчиси, 1-даражали юрист Б.Бекжонов, 15/1234-сонли жиноят иши материаллари билан танишиб, қуйидагиларни


А Н И Қ Л А Д И М:


Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 10.08.2017 йил соат 2200ларда фуқаролар К.Камолов ва Р.Расуловлар Миробод тумани, Ибн Сино кўчаси, 10-уй, 30-хонадонда яшовчи фуқаро М.Олимованинг уйида биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилишаётганида К.Камолов ва М.Олимова ўртасида келиб чиққан келишмовчилик сабабли, К.Камолов ва Р.Расуловлар уй эгаси М.Олимовани қасддан ўлдириш мақсадида жиноий тил бириктириб, М.Олимовага 37 та санчиб кирувчи жароҳатлар етказиб, ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдиришган ва ҳодиса жойидан яширинишган.
Мазкур ҳолат юзасидан 10.08.2017 йилда Миробод туман прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида К.Камолов Тошкент шаҳрида ушланиб, 15.08.2017 йилда унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж, п” бандлари билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши бўйича тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари давомида Р.Расуловнинг қаердалигини аниқлашнинг имкони бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан 16.08.2017 йилда ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж, п” бандлари билан сиртдан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинган.
Жиноят иши бўйича К.Камоловни айблаш учун барча далиллар тўпланган ва унга нисбатан терговни тамомлашга етарли асослар мавжудлигини, бироқ жиноят ишидан Р.Расуловнинг қисмини ажратмасдан, терговни тамомлаб бўлмаслигини, жиноят ишидан қидирувда бўлган Р.Расуловга нисбатан қисмини ажратиш К.Камоловга нисбатан қисми судда тўлиқ ва холисона кўриб чиқилишига таъсир этмаслигини инобатга олиб, Р.Расуловга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратиш лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 332-моддаси 2 ва 3-қисмлари ва 350-моддасини қўллаб,

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling