Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Download 0.83 Mb.
bet90/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

А Н И Қ Л А Д И М :


Шайхонтоҳур туман ИИБ ЖҚ ва УЖҚКБ катта тезкор вакили Д.Гулямов, туман ИИБда навбатчилик пайтида 15.05.2017 йил соат 2200ларда тумандаги “Анҳор” номли истироҳат боғи ёнида жойлашган озиқ-овқат дўконига маст ҳолатда келиб, дўконда савдо қилаётган Н.Қурбонов билан жанжаллашиб, ундан сотиб олган пивоси учун савдо чекини талаб қилиб, дўконни беркитишига қаршилик қилгани ҳолда безорилик қилган ва уни тинчлантирмоқчи бўлган Ш.Иминовни уятсиз сўзлар билан ҳақорат қилиб, қўллари билан уриб, тан жароҳати етказган.
Жиноят иши бўйича тайинланган суд-тиббий экспертизасининг
16.05.2017 йилдаги 2138-сонли хулосасига кўра, “Ш.Иминовга соғлигининг қисқа муддатли бузилишига сабаб бўлмаган енгил тан жароҳати етказилган”лиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.Гулямовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
206-моддаси 2-қисми “в” банди ва 277-моддаси 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Иш бўйича айбланувчи Д.Гулямов терговда адвокати Ш.Саидов билан бир қаторда ҳимоячи сифатида акаси Ф.Гулямовнинг иштирок этишини илимос қилганлиги сабабли, Ф.Гулямовни ишда ҳимоячи сифатида иштирок этишига рухсат бериш лозим бўлади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49,50 ва 53-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:


1. Мазкур жиноят ишида Д.Гулямовга адвокат Ш.Саидов билан бир қаторда ҳимоячи сифатида яқин қариндоши, яъни акаси Ф.Гулямовни иштирок этишига рухсат берилсин.
2. Ф.Гулямовга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 53-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилсин.
3. Қарорнинг нусхаси маълумот учун туман прокурорига юборилсин.


Туман прокуратураси
терговчи
1-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов


Менга 20__ йил ____________ куни ЖПКнинг 53-моддасида назарда тутилган ҳимоячининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.


Адвокат (имзо) Ш.Саидов


Ҳимоячи (имзо) Ф.Гулямов
41-намуна



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling