Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Download 0.83 Mb.
bet99/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:

1. __________-сонли жиноят иши бўйича айбланувчи (Ф.И.Ш.)ни қамоқда сақлаш муддатини ____ ойга узайтиришни сўраб, жиноят ишлари бўйича _________________ судига илтимоснома қўзғатилсин.





(мансаби, унвони)

(имзо)
_______________ _______________ (Ф.И.Ш.)
Айбланувчини қамоқда сақлаб туриш муддатини 5 ойгача
узайтириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида
Қ А Р О Р

____ йил _______ _______________


(кун, ой) (ҳудуд)

Тошкент вилоят прокурори, адлия катта маслаҳатчиси А.Ахмедов,


ушбу кун 20/1234-сонли жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни


А Н И Қ Л А Д И М :

12.09.1964 йилда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида туғилган Б.Хамроқулов 2012 йил март ойидан 2016 йил январь ойига қадар давлат улушига эга бўлган “Аманкелдичорваагро” ширкат хўжалигида бош чўпон вазифасида ишлаб келиб, моддий жавобгар шахс бўлгани ҳолда иш фаолияти давомида ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, бир гуруҳ шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, текин бойлик орттириш мақсадида иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар туркумига кирувчи айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш ҳамда бошқарув тартибига қарши жиноятлар туркумига кирувчи мансаб сохтакорлиги жиноятларини қуйидаги вақт, усул ва ҳолатларда қасддан содир этган.


Жумладан, Б.Хамроқулов 2012 йил март ойидан 2016 йил январь ойига қадар давлат улушига эга бўлган “Аманкелдичорваагро” ширкат хўжалигида бош чўпон вазифасида ишлаб келиб, моддий жавобгар шахс бўлгани ҳолда иш фаолияти давомида ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, хўжалик раҳбарлари ва бошқалар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, ширкат хўжалиги ҳисобида бўлган, ўзининг моддий жавобгарлигидаги 1.261 бош жами қиймати 184.645.000 сўмлик майда шохли чорва молларини давомли равишда ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиб келиб, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.
Б.Хамроқулов ўзининг юқоридаги ҳаракатлари билан ўзлаштириш, яъни ишониб топширилган ва унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини бир гуруҳ шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
167-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни қасддан содир қилган.
Бундан ташқари, Б.Хамроқулов ширкат хўжалиги ҳисобида бўлган, ўзининг моддий жавобгарлигидаги 1.261 бош жами қиймати 184.645.000 сўмлик майда шохли чорва моллари аслида мавжуд бўлмасада, 2016 йил январь ойига қадар хўжалик ҳисоботларида мавжудлигини қайд қилиб, расмий ҳужжатларга сохта маълумот ва ёзувлар киритиб, давлат ва жамоат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.
Б.Хамроқулов ўзининг юқоридаги ҳаракатлари билан мансаб сохтакорлиги, яъни давлат иштирокидаги ташкилот мансабдор шахсининг ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб, расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва уларни тақдим этиши давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар етказилишида ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни қасддан содир қилган.
29.07.2016 йилда Б.Хамроқулов жиноят ишида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда сиртдан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва унга нисбатан қидирув эълон қилиниб, 30.07.2016 йилда унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўллаш ҳақида илтимоснома қўзғатилган.
Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг 01.08.2016 йилдаги ажрими билан илтимоснома қаноатлантирилиб, унга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
21.12.2017 йилда айбланувчи Б.Хамрақулов ушланиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББга қарашли УЯ 64/1-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Айбланувчи Б.Хамроқуловни қамоқда сақлашнинг уч ойлик муддати 21.03.2017 йилда тугаши ва мазкур муддатда дастлабки терговни тамомлашнинг имконияти йўқлиги ҳамда эҳтиёт чорасини ўзгартириш учун асослар мавжуд эмаслиги сабабли, қамоқда сақлаб туриш муддатини 5 (беш) ойгача, яъни 21.05.2017 йилга қадар узайтириш лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 245, 247 ва 382-моддаларини қўллаб,

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling