Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Жабрланувчи тариқасида эътироф этиш тўғрисида


Download 0.83 Mb.
bet101/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

Жабрланувчи тариқасида эътироф этиш тўғрисида
Қ А Р О Р

____ йил _______ _______________


(кун, ой) (ҳудуд)

Чилонзор туман прокуратураси терговчиси, 1-даражали юрист Б.Бекжонов, 15/1234-сонли жиноят иши материаллари билан танишиб, қуйидагиларни




А Н И Қ Л А Д И М:

12.11.1976 йилда туғилган Р.Сапожников 05.05.2017 йил соат 2330ларда никоҳдан ўтмасдан бирга яшаб келган ва кейинчалик ажрашиб кетган Т.Винникованинг Тошкент шаҳар, Чилонзор туман, 16-даҳа, 16-уй, 26-хонадонига бориб, ўзида бўлган калит билан уй эшигини очиб, уйнинг ётоқхонасида Т.Винникованинг Ш.Жалилов билан яланғоч ҳолда бирга ётганлигини кўриб, рашк туфайли Т.Винникова ва Ш.Жалиловларни қасддан ўлдириш мақсадида, ошхонадаги пичоқ билан уларнинг танасининг турли жойларига бир неча маротаба урган.


Ш.Жалилов олган тан жароҳати натижасида ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган, ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида Т.Винникованинг ҳаёти сақлаб қолинган.
30.05.2017 йилдаги суд-тиббиёт экспертизасининг 76-сонли хулосасига кўра, Т.Винниковага оғир даражадаги тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.
Р.Сапожниковнинг жиноий қилмиши оқибатида Т.Винниковага жисмоний зарар етказилганлигини инобатга олиб, уни жабрланувчи деб этироф этиш лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 36, 54, 55-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:

1. Фуқаро Винникова Татьяна Альбертовна ушбу жиноят иши бўйича жабрланувчи тариқасида эътироф этилсин ва унга бу ҳақда эълон қилинсин.


2. Қарорнинг нусхаси маълумот учун туман прокурорига юборилсин.


Туман прокуратураси
терговчиси
1-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов
Ушбу қарор менга 20___ йил “___” ___________да эълон қилинди.
Менга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 55-моддасида назарда тутилган жабрланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, яъни кўрсатув бериш; далиллар тақдим қилиш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; қонунда назарда тутилган ҳолларда ярашув тўғрисида аризалар бериш ҳамда ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция, апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш; шахсан ўзи ёки вакили орқали судда айбловни қувватлаш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эга эканлиги, шунингдек, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; ҳаққоний кўрсатувлар бериши; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг талаби бўйича далиллар тақдим қилиши; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт эканлиги тушунтирилди.

Жабрланувчи (имзо) Т.Винникова


Қарорни эълон қилдим, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 64-моддасига асосан, жабрланувчига ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирдим.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling