Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Download 0.83 Mb.
bet110/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

Туман прокуратураси
терговчиси
1-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов
49-намуна
Жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарнинг илтимосномасини тўла1
рад қилиш тўғрисида
Қ А Р О Р
____ йил _______ _______________
(кун, ой) (ҳудуд)

Чилонзор туман прокуратураси терговчиси, 1-даражали юрист Б.Бекжонов, 15/1234-сонли жиноят иши материаллари билан танишиб, қуйидагиларни




А Н И Қ Л А Д И М:

Мазкур жиноят иши 10.10.2017 йилда Чилонзор туман прокурори А.Ахмедов томонидан, фуқаро Юсупов Шокир Мамаюсупович бошқарувидаги “Nexia” русумли 01 F 313 СС давлат рақам белгили автомашинасида Қатортол кўчаси бўйлаб маст ҳолда бошқариб келиб, шу кўчада жойлашган “Mediapark” супермаркети рўпарасида амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”га зид равишда йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб, ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро Т.Бекметовнинг бошқарувидаги “Spark” русумли 01 V 594 FS давлат рақам белгили автомашинаси билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.


Натижада “Spark” русумли автомашина йўловчиси Р.Расулов тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этганлиги ҳамда Т.Бекметов ўртача оғир тан жароҳатлари олганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган.
Терговда аниқланишича, Т.Бекметовнинг бошқарувидаги “Spark” русумли
01 V 594 FS давлат рақам белгили автомашинасига 10.200.000 сўмлик мулкий зарар етказилганлиги ҳақида 04.12.2017 йилда туман прокурори номига ариза билан мурожаат қилганлиги сабабли, иш бўйича жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган.
Айбланувчи Ш.Юсупов томонидан 10.200.000 сўмлик мулкий зарар ихтиёрий қопланган.
Бундан ташқари, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган Т.Бекметов туман прокурори номига қайта ариза билан мурожаат қилиб, унда қон босими ошиб кетганлиги учун, шифохонада даволаниб дори-дармонлар учун сарфлаган 5.200.000 сўм ҳамда жиноят оқибатида ўзига етказилган 25.000.000 сўмлик маънавий зарарни ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли кардиология илмий марказидан олинган 04.01.2018 йилдаги маълумотномага кўра, Т.Бекметов сурункали гипертония касаллигига чалинган ва ҳар ярим йилда бир маротаба марказда стационар тартибда даволаниб келганлиги кўрсатилган.
Шунингдек, 15.10.2017 йилдаги суд-тиббий экспертизасининг 566-сонли хулосасида Т.Бекметовнинг олган жароҳатлари ва гипертония касаллиги ўртасида сабабий боғлиқлик йўқлиги қайд қилинган.
Жиноят-процессуал қонунчилигига кўра, жиноят иши бўйича фуқаровий даъвони қаноатлантириш шу жиноят ишини кўриб чиқишда фақат суд томонидан ҳал этилиши мумкинлигини инобатга олиб, Т.Бекметовнинг илтимосномаси қаноатлантиришдан рад этиш лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 36, 281, 377-моддаларини қўллаб,

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling