Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:
1. Жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар Т.Бекметовнинг илтимосномасини қаноатлантириш тўла рад этилсин.
2. Илтимосномани кўриб чиқиш натижаси Т.Бекметовга эълон қилинсин
ва унга қарор устидан икки сутка ичида туман прокурорига шикоят қилиш ҳуқуқи ҳамда тартиби тўғрисида тушунтирилсин.1
3. Қарорнинг нусхаси маълумот учун туман прокурорига юборилсин.
Туман прокуратураси
терговчиси
1-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов
Ушбу қарор менга 20__ йил “___” ________да эълон қилинди. Шу вақтдан бошлаб икки суткалик муддат ичида қарор юзасидан Чилонзор туман прокурорига шикоят қилишга ҳақли эканлигим тушунтирилди.
Жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар (имзо) Т.Бекметов
Жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар деб эътироф
этишни рад қилиш тўғрисида
Қ А Р О Р
____ йил _______ _______________
(кун, ой) (ҳудуд)
Чилонзор туман прокуратураси терговчиси, 1-даражали юрист Б.Бекжонов, 15/1223-сонли жиноят иши материаллари билан танишиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И М:
08.01.2018 йилда фуқаро Т.Темиров таниши Р.Райимов билан жанжаллашиб, соат 2300ларда унинг Чилонзор туман, Наққошлик кўчасида жойлашган дўконига дизель ёқилғисини сепиб, ўт қўйиб, дўконга 35.000.000 сўмлик зарар етказган.
Ушбу дўкон ёниб кетиши сабабли, дўкон ёнида жойлашган “Стелла” аёллар сартарошхонасига мижозлар келиши камайганлиги сабабли, сартарошхона эгаси С.Назирова мазкур жиноят иши бўйича ўзини жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар тариқасида эътироф этиш ҳамда етказилган зарарни ундиришни сўраб, илтимоснома киритган.
Айбланувчи Т.Темировнинг ҳаракатлари натижасида “Стелла” аёллар сартарошхонасига ҳеч қандай мулкий зиён етказилмаганлиги ҳамда мижозларнинг камайганлиги унинг ҳаракатларига боғлиқ эмаслигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 54, 56, 275, 276 ва 277-моддасини қўллаб,
Do'stlaringiz bilan baham: |