этишга жалб қилиш тўғрисида
Қ А Р О Р
____ йил _______ _______________
(кун, ой) (ҳудуд)
Миробод туман прокуратураси терговчиси, 1-даражали юрист Б.Бекжонов, 15/1234-сонли жиноят иши материаллари билан танишиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И М:
АТ “Халқбанк” Миробод туман филиалининг омонат бўлими бошлиғи М.Юсупов мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, ўзига ишониб топширилган банк мижозларининг омонат жамғармаларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиб, банк мижозларига 533.000.000 сўм моддий зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 12.02.2018 йилда М.Юсуповга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва 20.02.2018 йилда унга ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди,
209-модда 2-қисм “а” банди билан айблов эълон қилинган.
АТ “Халқбанк” Миробод туман амалиёт бўлими бошқарувчиси Ш.Искандаров мазкур зарарни ундириш бўйича туман прокурори номига даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Айбланувчи М.Юсупов томонидан содир қилинган жиноят оқибатида етказилган зарар учун қонунга кўра, унинг ўзи моддий жавобгарлигини инобатга олиб, уни иш бўйича фуқаровий жавобгар тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 58 ва 278-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:
1. Ушбу жиноят иши бўйича айбланувчи М.Юсупов фуқаровий жавобгар тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинсин.
2. Фуқаровий жавобгар М.Юсуповга бу ҳақда эълон қилиниб, унга ҳуқуқ
ва мажбуриятлари тушунтирилсин.
3. Қарорнинг нусхаси туман прокурорига юборилсин.
Туман прокуратураси
терговчиси
1-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов
Ушбу қарор менга 20__ йил “___” _________да эълон қилинди.
Менга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 59-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларим тушунтирилди.
Фуқаровий жавобгар (имзо) (Ф.И.Ш)
Қарорни эълон қилдим, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 64-моддасига асосан, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирдим.
Do'stlaringiz bilan baham: |