Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Савол: Сиз юқоридаги кўрсатувларингизни ўз хоҳишингиз билан баён қилдингизми? Жавоб


Download 0.83 Mb.
bet124/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

СаволСиз юқоридаги кўрсатувларингизни ўз хоҳишингиз билан баён қилдингизми?
Жавоб: _______________________________________________________.
Савол: Тергов давомида Сизга бирор бир шахс томонидан жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилдими?
Жавоб: _______________________________________________________.
Савол: Юқорида баён қилган кўрсатувларингизга бошқа қўшимча ёки тузатишларингиз борми?
Жавоб:_____________________________________________________________________________________________________________________________

Гувоҳ: (имзо) (Ф.И.Ш.)


Адвокат: (имзо) (Ф.И.Ш.)


Сўроқ қилдим:

(имзо)

(мансаби, унвони)
_______________ _______________ (Ф.И.Ш.)


ГУВОҲНИ ВИДЕО ЁЗУВ ЁРДАМИДА СЎРОҚ ҚИЛИШ
Т А Р Т И Б И

____ йил _______ _______________


(кун, ой) (ҳудуд)

Миробод туман прокуратураси терговчиси, 1-даражали юрист Б.Бекжонов ушбу куни 15/1223-сонли жиноят иши бўйича 110-сонли хизмат хонамда,


Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 96-108, 114-120-моддалари талабларига риоя қилган ҳолда ҳимоячи С.Саидовнинг иштирокида, гувоҳ тариқасида сўроқ қилдим.



Сўроқ бошланди:

соат “15” “10” дақ.

Сўроқ тамомланди:

соат “16” “05” дақ.

Тергов ҳаракати бошланишидан олдин Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 91,106-моддаларига асосан гувоҳ (Ф.И.Ш.)ни сўроқ жараёни, “SONY” J-4000 русумли видеокамера ёрдамида, CD-R дискка ёзиб олинаётгани маълум қилиниб, видеотасвирга олиш терговчининг ўзи томонидан ёки мутахассис ёрдамидан фойдаланган ҳолда (масалан, Тошкент шаҳар ИИБнинг эксперт-криминалист, майор А.Ҳаётов) олиб борилади.
(Агар мутахассис иштирок этса унга ЖПКнинг 70-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади).
Гувоҳнинг шахсига оид маълумотлар аниқланиб, баённомада қайд этилади.
Гувоҳга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 66-моддасидаги ҳуқуқ
ва мажбуриятлари тушунтирилади.
Шу билан бирга, гувоҳ била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун ва кўрсатув беришдан бўйин товлаганлик учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
238 ва 240-моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилади.
Агар ўн олти ёшгача бўлган гувоҳ ёки жабрланувчи сўроқ қилинаётган бўлса, унинг қонуний вакили ёки катта ёшдаги яқин қариндоши, педагог ёки жабрланувчининг вакили иштирокида уларнинг розилиги билан ўтказилади. Кўрсатилган шахслар сўроқ қилувчининг рухсати билан гувоҳ ёки жабрланувчига саволлар беришлари мумкин.
Ўн олти ёшгача бўлган гувоҳлар ва жабрланувчилар кўрсатув беришдан бош тортганлик ва била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилмайдилар, бироқ суриштирувчи, терговчи шу гувоҳ
ва жабрланувчиларга уларнинг процессуал ҳуқуқи ва мажбуриятларини тушунтириш чоғида ҳаққоний кўрсатув бериш ва бу билан жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга кўмаклашиш маънавий бурч эканлигини эслатиб ўтади.
Гувоҳдан қайси тилда кўрсатув бериши ва ушбу ҳақда баённомага имзо чекиш сўралади.
(Агар таржимон иштирок этса, унга ЖПКнинг 72-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушутирилади.)
Сўроқ қилишда таржимон қатнашаётган бўлса, у сўроқ қилинаётган шахснинг баённомадаги кўрсатувини унга оғзаки таржима қилади, сўроқ қилинувчининг
ўз қўли билан ёзиб берган кўрсатувларини эса, ёзма равишда таржима қилади.
Кўрсатувлар баённомага биринчи шахс номидан, имкон борича сўзма-сўз ёзиб борилади.
Савол-жавоб сўроқ жараёнида қандай олиб борилган бўлса, шундай изчилликда қайд қилинади.
Суриштирувчи, терговчи томонидан четлатилган, шунингдек, сўроқ қилинувчи жавоб беришдан бош тортган саволлар ҳам баённомага киритилиши керак.
Бундан ташқари, баённомада сўроқ қилинувчи томонидан аввалги сўроқларида берилган кўрсатувларининг ўқиб эшиттирилгани, кўрсатув бериш жараёнида сўроқ қилинувчининг ҳужжат ёки бошқа ёзувлардан фойдалангани, сўроқ қилинувчига сўроқ давомида нарса ва ҳужжатлар кўрсатилгани қайд қилинади.
Шу билан бирга, сўроқ қилинувчининг кўрсатувлари рақамлар ёки хотирада сақланиши қийин бошқа маълумотларга тааллуқли бўлса, у сўроқ жараёнида ўзидаги ёки ишга қўшиб қўйилган ҳужжатлардан ёхуд бошқа ёзувлардан фойдаланиши мумкин.
Гувоҳга жиноят иши бўйича ўзига маълум бўлган ҳолатлар ҳақида эркин сўзлаб бериш таклиф қилиниб, берган кўрсатувлари баённомага қайд этилади.
Сўнгра, унинг кўрсатувларини тўлдириш ва аниқлашга қаратилган ёки жиноят иши доирасида фақат терговчига аён бўлган иш ҳолатларига ойдинлик киритиш юзасидан ҳам саволлар берилиши мумкин.
Кутилаётган жавобга бевосита ёки билвосита йўналтириш мазмунидаги саволлар ва ишора қилувчи саволлар берилиши тақиқланади.
Сўроқ тамом бўлганидан сўнг, терговчи бу ҳақда эълон қилади ҳамда видеокамера ўчирилиб, олинган тасвир сўроқ қилинувчига намойиш қилинади. (Масалан, гувоҳ Ф.Исмоилов, ҳозир сизнинг кўрсатувларингизни видеоёзуви мониторда кўрсатилади. Видеоёзув бўйича эътироз ёки қўшимчаларингиз пайдо бўлса, кўрсатув тамом бўлгач, билдиришингиз мумкин).
Видеотасвир намойиш этилганидан сўнг терговчи сўроқ қилинувчидан видеотасвир бўйича эътироз ёки қўшимчалари борлигини сўрайди.
Масалан, ҳозир Сиз кўрсатувларингизни кўриб ва эшитиб чиқдингиз, қўшимча ёки тузатишларингиз борми?
Жавоб: ________________________________________________________.
(Гувоҳнинг кўрсатувларини кўрганлиги ва эшитганлигини билдириб, уларга қўшимча ва тузатишлар бор ёки йўқлигини баён қилади).
Шундан сўнг, видеоёзувдаги кўрсатувлар баённомага қайд этилиб, видеокамера ўчирилади ва видеоёзувнинг соат ва дақиқаси аниқ ёзилади.
Сўроқ қилинувчи кўрсатувни ўз қўли билан ёзма равишда баён қилишга ҳақли. Ўз қўли билан ёзилган кўрсатув баённомага илова қилиниб, бу ҳақда баённомага ёзиб қўйилади.
Сўроқ қилинувчи баённомани ўқиб бўлгач, кўрсатувлари тўғри ёзилганлиги
ва у билан танишганлигини имзо чекиб, тасдиқлайди. Имзо баённоманинг охирига қўйилади, башарти кўрсатувлар бир неча саҳифага ёзилган бўлса, ҳар қайси саҳифага алоҳида имзо чекилади.
Сўроқ қилишда таржимон қатнашаётган бўлса, таржимон кўрсатувлар ёзилган баённоманинг охирига ва ҳар бир саҳифасига алоҳида, шунингдек, сўроқ қилинувчининг ўз қўли билан ёзиб берган кўрсатувларининг таржимасига имзо чекади.
Агар ишда вояга етмаганнинг қонуний вакили, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари қатнашаётган бўлса, кўрсатилган шахслар баённоманинг охирига, башарти кўрсатувлар бир неча саҳифага ёзилган бўлса, ҳар қайси саҳифасига алоҳида имзо чекадилар.
Гувоҳнинг сўроғи видеоёзувни қайта эшитиш ва баённома тузиши билан қачон тамомланганлиги соат ва дақиқаларда қайд қилинади.
Видеоёзув баённомага илова қилиниб, бу ҳақда баённомага ёзиб қўйилади.



(имзо)
Гувоҳ: _________________(Ф.И.Ш.)



(имзо)
Адвокат: _________________(Ф.И.Ш.)
Сўроқ қилдим:

(имзо)

(мансаби, унвони)
_______________ _______________ (Ф.И.Ш.)

56-намуна



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling