Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Download 80.52 Kb.
bet1/2
Sana17.06.2023
Hajmi80.52 Kb.
#1538394
  1   2
Bog'liq
Айбланувчини сўроқ қилиш




Айбланувчини сўроқ қилиш
БАЁННОМАСИ
2023йил 17 май Андижон
(кун, ой) (ҳудуд)
Адхамов Тимур Сайдуллаевич
(сўроқ қилувчининг мансаби, унвони ва Ф.И.Ш)

(сўроқ қилинаётган жой)
ушбу кун 22222 -сонли жиноят иши бўйича Андижон шахар прократура биносида,

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 96-111-моддалари талабларига риоя қилган ҳолда ҳимоячи Алиев Давроннинг иштирокида, айбланувчини сўроқ қилдим.





Сўроқ бошланди:

соат “09” “00" дақ.

Сўроқ тамомланди:

соат “18" “00"дақ.




1.

Фамилияси, исми, шарифи

Абдуллаев Жамшид Баходирович

2.

Туғилган йили, ой ва куни

15.05.1975

3.

Туғилган жойи

Андижон шахри

4.

Миллати

Узбек

5.

Фуқаролиги

Узбекистон фукароси

6.

Маълумоти, касби

Урта махсус

7.

Иш жойи, лавозими

Вақтинча ишсиз

8.

Яшаш жойи, телефон рақами

Андижон шахар Шоирлар махалласи

9.

Оилавий аҳволи

Огир

10.

Шахсини тасдиқловчи ҳужжат

АС 5895698

11.

Судланганлиги

Йўқ

12.

Партиявийлиги

Йўқ

13.

Депутатлилиги

Йўқ

14.

Ҳарбий хизматга мажбурлиги

Ўтаган

15.

Жабрланувчига алоқаси

Йўқ

16.

Айбланувчига алоқаси

Йўқ



Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 46-моддаси (айбланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари).
Айбланувчи: ўзининг нимада айбланаётганлигини билиш; қамоққа олинганлиги ва турган жойи тўғрисида адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёхуд хабар бериш; ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш, ЖПК 230-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; ўзига қўйилган айблов юзасидан ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатувлар бериш ёхуд кўрсатувлар беришдан бош тортиш ва кўрсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиш; ўз она тилидан ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиш; ўзининг ҳимояланиш ҳуқуқини шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; далиллар тақдим этиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; жиноят ишининг суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан тугатилганлигига қарши эътироз билдириш ҳамда суд муҳокамаси ўтказилишини талаб қилиш; ярашув тўғрисидаги, амнистия актини қўллаш ҳақидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг мажлисларида, суднинг рухсати билан эса, кассация ва назорат инстанциялари судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ҳамда у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган протестлар, апелляция, кассация шикоятларидан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эга.
Айбланувчи суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамасида иштирок этишдан бош тортмаслиги; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ўзига нисбатан танланган эҳтиёт чорасидан келиб чиқадиган талабларни бажариши; гувоҳлантириш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарорлари ва суднинг ажримлари ҳамда ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа процессуал қарорлар ижро этилишига тўсқинлик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Айбланувчи зиммасига кўрсатув бериш, шунингдек, ўзининг айбдор эмаслигини ёки ишнинг бошқа бирор ҳолатларини исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин эмас.

Download 80.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling