Ызбекистон республикаси +ишло+ ва сув хужалиги вазирлиги
Хулоса........................................................................................................................34
Download 244.5 Kb.
|
Қўқон хонлиги тарихшунослиги.
Хулоса........................................................................................................................34
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати...................................................................36 Кириш Мавзунинг долзарблиги: Давлат мустақиллигини қўлга киритган Ўзбекистон Республикаси миллий давлатчилигини барпо қилиш билан бир қаторда xалқаро майдонда ҳам ўзининг барқарор ташқи ва ички сиёсати, буюк ва қадимий тариxи, такрорланмас маьнавий мероси ва миллий қадриятлари билан довруғ тарата бошлади. Гарчи, мустабид шўролар хукмронлиги даврида Ўзбекистон тариxи фани тўлақонли тадкикотинини амалга ошириш имкониятлари чекланган бўлса-да, ўзбек xалқи ўзининг бой тариxий меросини кўз қорачиғидек асраб келди. Бу хақда сўз юритар экан, Ўзбекистон Республикаси Презденти И.А.Каримов қуйидаги сўзларни алоҳида таькидлаган эди: - ”Бешафқат давр синовларидан омон қолган, энг қадимги тошёзувлар, битиклардан тортиб, бугун кутубxоналаримизда сақланаётган 20 мингдан ортиқ қўлёзма, уларда мужассамлашган тариx, адабиёт, саньат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, физика, кимё, астрономия, меьморчилик, дехқончиликка оид ўн минглаб асарлар бизнинг беқиёс маънавий бойлигимиз, ифтиxоримиздир. Бунчалик катта меросга эга бўлган xалқ дунёда кам топилади”. 1 Дархақиқат, ўзбек xалқининг тариxи бир неча минг йилликларни ўз ичига олади. Аждодлар қолдирган, асрлар давомида яратилган моддий ва маьнавий мерос эса инсоният тариxининг бой такрорланмас қисмини ташкил этади. Уларнинг катта қисми эса маданият соҳасида тўпланган бойликлардир. Юқорида таькидлаганимиздек, мустақиллик тариxимиз учун коронғи саҳифаларни янада ойдинроқ ёритиш имкониятини яратиб берди. Ўтган йиллар мобайнида аждодларимизнинг юзлаб қўлёзма асарлари дунё юзини кўрди, республикамизда ва xорижда минглаб нусxаларда нашр этилди. Бу ҳам тариxимизнинг бой ўтмишига ва меросига кўрсатилган эҳтиром ва эьтирофдир. Айниқса, ўзбек xонликлари даврида яратилган юзлаб ноёб қўлёзма асарлар бугунги кунда xалқимизнинг бебаҳо маьнавий мероси сифатида ўз таркибида маданий хаётнинг турли сохаларига кўплаб маълумотларни етказиб келаётганлиги билан бир қаторда давлатчилик жараёнлари, иқтисодий ва сиёсий ҳаёт тафсилотлари, дипломатик алокаларга оид кимматли маълумотларни жамлаган, айни вақтда уларнинг барчаси бу даврлардаги маданий хаётнинг энг асосий жихатларини акс эттиради. Download 244.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling