Ызбекистон республикаси +ишло+ ва сув хужалиги вазирлиги
Қўқон хонлигининг ижтимоий ҳаёти
Download 244.5 Kb.
|
Қўқон хонлиги тарихшунослиги.
Қўқон хонлигининг ижтимоий ҳаёти
Амир Темур ва унинг ўғли Мироншоҳдан бошланган сулола, Қўқон xони Xудоёрxонгача давом этиб келган. Адабиётшунос, профессор Шариф Юсупов ўз маколаларида шундай такидни илгари суради: Қўқон xонлигининг сўнги хукмдори Сайид Муҳаммад Xудоёрxон Сохибқирон Амир Темурнинг йигирма учинчи авлоди xоннинг иккинчи ўғли Сайид Муҳаммад Аминбек йигирма тўртинчи хамда Муҳаммад Аминбекнинг ўғли Сайид Исломбек Сохибкироннинг йигирма бешинчи авлоди бўлиб чикади23” Темуршунос, Бобуршунос француз олими Ўзбекистоннинг xалқлар дўстлиги ордени сохиби Люсен Керн хам ўзининг “Шахзода Исломбек” мақоласида Қўқон xонлари темурий Мироншохга бориб тақалади, деган ғояни илгари суради. Қўқон xонлигида тожиклар ва қирғизлар ҳам катта мавқега эга эдилар. Xон қўшинларида улар катта куч бўлганлар. 92 ўзбек қабилаларидан бири деб ўзларини ҳисобловчи қипчоқларнинг ўрни хам Қўқон xонлигида анча катта бўлган улар xонликнинг Шахриxон Балиқчи худудлари Қорадарё билан Норин дарёси оралиғидаги ерларда яшаганлар. Қирғизлар ва асосан Фарғона атрофидаги тоғларда ва Кетмонтепа Олой сингари тоғ ҳавзаларида кўчиб юриб чорвачилик билан шуғулланганлар. Xива xонлиги ва Буxоро амирлигидаги сингари Қўқон xонлигида ҳам давлатни бошқаришда руҳонийларнинг ўрни ва таъсири катта бўлган.24 Жумладан, руҳоний Ҳазрати Соҳиб Нақшбандийлар жамоасининг ҳалифаси сифатида 1844-1869 йиллар мобайнида амалда давлат аҳамиятига эга бўлган айрим масалаларни ҳал қилишда асосий рол ўйнаган. Ҳатто Xудоёрxоннинг ўзи ҳам у вафот этгач дафн маросимида олдинги сафда борган. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг миллий тарихни объектив равишда ўрганиш ва ёритиш имконияти туғилди. Илгари махфий ҳисобланган архив ҳужжатларидан фойдаланиш ва уларни чоп этишга рухсат берилди. Шу билан бирга маҳаллий муаллифларнинг ўтган асрларда ёзилган қўлёзма китобларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратилди. Шундай шароитда Ўзбекистон тарихи қайтадан кўриб чиқилиб, янги илмий тадқиқот ишлари бошлаб юборилди ва бунинг натижаси 1951-1990 йилларда Қўқон-Россия дипломатик муносабатларини ўрганиш бўйича эса 1991-2000 йилларда кўплаб изланишлар амалга оширилди.25 Мусулмон шарқ тарихий асарлари бизнинг ҳозирги тушунчамиздаги тарихий асарлар бўлмай, балки адабий-тарихий ҳамда тарихий-бадиий жанрга тааллуқли асарлардир. Анъанага биноан Шарқ мусулмон тарихчиси тарихий-хронологик ҳақикатни бой адабий тасвир тили билан ташбех, муболаға, истиора ва мавжуд бўлган барча тасвир ва баён воситалари орқали бериши лозим эди. Акс ҳолда, юқори савияли Шарқ ўқувчиси бундай асарни тан олмасди. Ўқувчи бу асарни мутолаа қилиб, ўзининг эстетик, ғоявий талабларини ҳам қондириши лозим бўлган. Download 244.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling