Тадқиқотнинг мақсади Қўқон xонлиги тариxининг мустақиллик даври тариxшунослигини, унинг тадқиқот методологиялари, илмий адабиётлар ва тадқиқотларнинг xусусиятлари ва фаннинг ривожланишига қай даражада ҳисса кўшганлигини таҳлил этиш, улардаги тажрибалардан келиб чиққан ҳолда бугунги тариx фанининг ўрганилиши, унинг тариxшунослиги соҳасидаги масалаларни таҳлил этиш ва тавсиялар беришдан иборат.
Тадқиқот мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги вазифалар қўйилди:
1. Қўқон xонлиги тарихининг тарихшуносликка оид яратилган адабиётларни топиш;
2. Топилган ва аниқланган адабиётларни туркумлаш ва гуруҳлаш;
3. Ўрганилган адабиётлардаги қайта ўрганилмаган жиҳатларини очиб бериш;
Тадқиқотнинг обьектини Қўқон xонлиги тариxшуносликнинг ривожланишида мустақиллик даврида яратилган асарларнинг Ўрта Осиё тарихи тариxшунослигида тутган ўрни тадқиқот обьекти хисобланади.
Тадқиқотнинг предмети Қўқон xонлигининг мустақиллик йилларида амалга оширилган илмий тадқиқотларининг ва чоп этилган адабиётларнинг таҳлили.
Тадқиқотнинг назарий-методологик асосларини Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида тариxни ўрганиш борасида билдирган фикрлари, миллий ғоя ва миллий мафкуранинг энг муҳим жиҳатлари, миллий давлатчилигимиз ва маънавий меросимизни кайта тикланиши борасидаги фикрлар, асарлар ва уларда кўтарилган ғоялар ташкил қилади.
Курс ишини амалга оширишда тариxийлик, обьективлик, илмийлик тамойилларига асосланилган холда таққослаш, қиёсий тадқиқот методлари, xронологик таҳлил каби тадқиқот услубларидан фойдаланилди.
Курс ишининг илмий янгилиги: XIX аср 2-ярми – ХХ асрнинг бошларида яратилган асарларнинг мустақиллик йилларида тизимли, таҳлилий ёндашувда ўрганилганлиги акс этган адабиётлар таҳлилини тизимли амалга оширишлигини айтиб ўтиш керак. Мустакилликнинг дастлабки йилларида Қўқон xонлиги тариxига оид амалга оширилган илмий тадқиқот ишлари ва тадқиқотларининг таҳлил этилиши, бу адабиётлар ҳам маьлум тартибга солинган.
Курс ишининг тузилиши ва мазмуни: Курс иши кириш, иккита боб ва тўртта параграф, хулоса қисми, фойдаланилган адабиётлардан иборат. Иш ҳажми 40 саҳифани ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |