Ызбекистон республикаси олий ва ырта махсус
Download 79.08 Kb.
|
амалиёт дастури 3-курс
- Bu sahifa navigatsiya:
- Малакавий амалиёт нинг асосий мақсади
- Малакавий амалиётининг вазифалари
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ Талабалар Малакавий амалиёти бакалаврларни тайёрлаш бўйича Давлат таълим стандартига, хусусан ўқув режага мувофиқ тарзда ташкил этилади ва у таълим жараёнининг бевосита ишлаб чиқариш шароитида амалга ошириладиган таркибий қисми ҳисобланади. Малакавий амалиётнинг асосий мақсади – талабаларнинг университетда дастлабки ўқиш даврида эгаллаган назарий билим, малака ва кўникмаларини амалий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган. Малакавий амалиётининг вазифалари - бевосита Давлат таълим стандарти ва малака талабларига мувофиқ танлаган ихтисослиги бўйича дастлабки таништирув ишларини ташкил этиш, касбий фаолиятларига руҳий тайёрлаш, касбий фаолияти доирасида ахборотлар базалари билан ишлашни ўргатиш, кундалик иш фаолиятини режалаштиришни ўргатиш, мустақил ишлашга тайёрлаш, университетда ўзлаштирган назарий билимларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш, жамоада ташкилотчилик ва тарбиявий ишлар олиб бориш бўйича кўникма ҳосил қилиш, амалиёт объектининг ташкилий бўлинмалари тузилиши ва функционал масалаларини ўрганиш, йўналишларни шакллантириш ва тадбиқ этишнинг иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблашни ўрганиш бўйича амалий кўникмаларини эгаллаш ҳамда малакавий амалиёти ҳисоботни тайёрлаш учун маълумотларни тўплаш ҳисобланади. 5230100 – “Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” таълим йўналиши бўйича 3-курс талабаларининг малакавий амалиёти даврида талабаларни турли мулк шаклларига тегишли, турли тармоқ, соҳаларнинг хўжалик юритувчи субъектлари амалий фаолияти билангина эмас, балки унинг жамоат ишлари билан ҳам яқиндан таништириш мақсадга мувофиқ. 3-курс талабаларининг малакавий амалиётини ташкил этишда талабаларнинг корхона ва ташкилотларда ишлаб чиқаришни бошқариш тизими, хўжалик фаолиятини ташкил этиш, бошқариш, ишлаб чиқариш усулари, иқтисодий кўрсаткичлари, камчиликлари, ютуқлари, истиқболли имкониятларини, бозор хусусиятлари бўйича амалий билим ва кўникмаларини чуқурлаштиришга алоҳида эътибор берилади. Малакавий амалиётдан кутиладиган натижа ҳамда унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: талабада таълим йўналиши бўйича амалий кўникма ва малакаларини шакллантириш; хўжалик юритувчи субъектда ўз таълим йўналиши бўйича олиб борилаётган ишлар кўламини ва тизимини ўргатиш; амалиёт объекти ва бошқа субъектлар ўртасидаги ҳужжатлар айланишини ўргатиш; амалиёт объектида мавжуд тартиб қоидалар ва ходимлар ўртасидаги муносабатларни ўргатиш; амалиёт объекти ва умумий тармоқ даражасида иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлардан хабардор қилиш; ижтимоий-сиёсий, ташкилотчилик ва тарбиявий ишлар олиб бориш соҳасида керакли билимлар билан таъминлаш; иқтисодиётни модернизациялаш шароитида барча мулкчилик шаклига қарашли корхоналарнинг молиявий кўрсаткичларини иқтисодий таҳлил қилишнинг янгича услублари билан танишиш; иқтисодиётни модернизациялаш шароитида барча мулкчилик шаклларига қарашли корхоналарда хўжалик фаолиятини ташкил этиш ҳолатини ўрганиш; мамлакатимизда истеъмол бозорини тартибга солиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишиш; илмий мақолалар ва келгусида илмий изланишлар учун зарур бўладиган амалий маълумотларни тўплаш; таҳлилий маълумотлар ва назарий билимлар асосида тегишли корхонани келгусида ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва ҳоказолар. Download 79.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling