Ызбекистон республикаси олий ва ырта махсус


Амалиётга раҳбарнинг вазифалари қуйидагилардан иборат


Download 79.08 Kb.
bet7/13
Sana23.09.2023
Hajmi79.08 Kb.
#1685710
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
амалиёт дастури 3-курс

Амалиётга раҳбарнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Амалиётни ўтиш дастурига мувофиқ зарур бўлган ишларнинг бажарилиши устидан назорат олиб бориш;

  • Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корхонада етук мутахассислар ёрдамида корхонани ривожлантириш билан боғлиқ бўлган маърузаларни ташкил этиш;

  • Амалиёт ўтадиган талабаларнинг амалиёт обьектларидаги мавжуд тартибга бўйсунишлари устидан назорат олиб бориш, айрим ҳолларда, яъни тартиб бузилган пайтларда университетдаги раҳбар билан хабарлашишлари лозим.

Талабалар амалиётига раҳбарликни амалга ошираётган раҳбарнинг мажбуриятлари:

  • амалиёт дастури билан танишиб чиқиш;

  • Малакавий амалиётини ўтишда қўлланиладиган якка тартибда тузиладиган талабаларнинг амалиёт ўтиш жадвалини тузишга кўмаклашиш;

  • талабаларнинг белгиланган вақтда амалиётга келишлари, иш вақтидан унумдорлик билан фойдаланишлари устидан назорат юритиш;

  • корхонанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари, ички тартиб, иқтисодий ахборотлар манбалари ва улардан фойдаланиш тартиби билан талабаларни таништириш;

  • маслаҳат соатларини белгилаш;

  • талабаларга дастурда кўрсатилган, бажарилиши зарур бўлган ишларга шароит яратиб, уларга бўлимларда иш жойи билан таъминлаш;

  • календарь режасида кўрсатилган топшириқлар бўйича талабаларга топшириқ бериш;

  • амалиёт дастурида белгилаб қўйилган топшириқларнинг ўз вақтида талаба томонидан бажарилиши устидан назорат олиб бориш;

  • талабалар томонидан ҳисоботнинг бажарилиши бўйича кундаликдаги қайдномаларни текшириш;

  • малакавий амалиёти вақтида талабанинг тутаётган хулқ атвори тўғрисида “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси мудири ва Факультет раҳбариятигаахборот бериш.

Кундаликдаги қайдномалар ҳар куни ёзиб борилиши, иш куни сўнгида корхонадан белгиланган раҳбар камчиликларини билдириб дастхатини қўйиши зарур. Амалиёт сўнгида талаба кундалигнинг охирига ўз дастхатини қўяди, шундан сўнг корхона томонидан белгиланган раҳбар дастхатини қўйиб, корхона муҳри босилади.



Download 79.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling