Ызбекистон республикаси олий ва ырта махсус


Download 79.08 Kb.
bet4/13
Sana23.09.2023
Hajmi79.08 Kb.
#1685710
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
амалиёт дастури 3-курс

1.2. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИ ЎТАШ МУДДАТИ

5230100 -Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши 3 курс талабаларининг малакавий амалиёти 4-семестрнинг охирида, умумий малакавий амалиёт даври – 2 ҳафта бўлади (14 кун) бўлади. Мазкур таълим йўналишининг намунавий ўқув режасига биноан малакавий амалиёт учун ажратилган 2 ҳафта давомида жами 72 соат, яъни ҳафтасига 36 соатдан амалиёт ташкил этилиши керак. Бунда ҳафтасига 6 кун, ҳар бир кунда 6 соатдан амалиёт машқлари, қолган 3 соатида талаба ўз мустақил фаолиятини режалаштириши талаб этилади. Талаба малакавий амалиётини ташкил этиш бўйича календар режасига мувофиқ ҳар бир мавзу ва ундаги топшириқларга ажратилган соатлар амалиёт учун университетдаги малакавий амалиёт раҳбари томонидан аниқланиши ва кафедра мудири томонидан маъқулланиши мақсадга мувофиқ.


Амалиёт даврида талаба ишлаб чиқариш томонидан белгиланган раҳбарлари, яъни булар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, савдо, корхоналарининг бўлими бошлиқлари ва масъуллари билан ҳамкорликда иш режаларини тузадилар ва бу режа ўз ифодасини берилган дастурда топиши лозим.
Бажариладиган ишлар муддати ва босқичлари тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш амалиётидан бириктирилган раҳбар томонидан белгиланади.


2. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ МАЗМУНИ ВА ТАРКИБИ
Малакавий амалиёт кафедрадан белгиланган амалиёт раҳбари томонидан ишлаб чиқилган, кафедра мудири томонидан тасдиқлаган календарь иш режаси асосида амалга оширилади. Амалиёт раҳбари ҳар бир амалиётга чиқувчи талабага ва у бораётган амалиёт объектига индивидуал тарзда ёндашиши зарур. Шунингдек, талабанинг календарь иш режаси аниқ мақсадга йўналтирилган бўлиши лозим.
2.1. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЎРГАНИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ТОПШИРИҚЛАР



  1. Корхона фаолиятининг ташкилий ва иқтисодий тавсифи

Ушбу мавзу бўйича талаба қуйидаги топшириқларни бажариши лозим:

  • корхона тўғрисида маълумот, унинг номи ва манзилгоҳи;

  • корхонанинг таъсисчилари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

  • корхона фаолиятининг мақсади ва фаолият турлари;

  • корхонанинг мақоми ва ҳуқуқий лаёқати;

  • корхонанинг устав фонди, мулкларининг ташкил топиши;

  • корхонада даромадларни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби;

  • корхонани бошқариш тартиби;

  • корхонанинг молиявий фаолияти;

  • корхона ходимларига ҳақ тўлаш ва ижтимоий ҳимоялаш тартиби;

  • корхона фаолиятини тўхтатиш тартиби;

  • корхонанинг ташкилий тузилмаси, унинг бўлимлари, бўлимларнинг вазифалари ва функциялари;

  • корхонанинг ишлаб чиқариш (товароборот) ҳажми таҳлили;

  • корхонанинг ялпи даромади таҳлили;

  • корхонанинг ишлаб чиқариш (муомала) харажатлари таҳлили;

  • корхонанинг фойда ва рентабеллик кўрсаткичлари таҳлили.




Download 79.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling