Ызбекистон республикаси олий ва ырта мащсус таълим вазирлиги
Шиша асосли неодим лазерлар
Download 171 Kb.
|
1447860162 62327
Шиша асосли неодим лазерларОлим Е. Снитцер тамонидан 1961 йили оптик дамлашли асосидаги қаттиқ жисм лазерининг фаол элементини ҳосил қилиш учун шиша асосга неодим ионларини киритишни таклиф қилган эди. Неодим ионининг асосий лазерли энергетик сатхларининг диаграммаси 33-расмда келтирилган. Ёқут лазеридан фарқли равишда неодим лазери тўрт сатхли схема асосида ишлайди. Дамлаш лампасининг нурланиши спектрининг 0,35-0,9 мкм ли қисми неодимли шиша тамонидан ютилади ва бу жараёнда неодим ионининг қуйи асоси Iа2 сатҳда ётган электронлар юқори (4F522H924F12 ва бошқа) сатҳларга чиқазилади. Электронлар бу сатхларда жуда қисқа вақт ( 10-710-11с) бўлиб, нурланишсиз йўл билан метастабиль 4F32 сатҳга тушиб тўпланадилар. Бу сатҳда электронларнинг яшаш вақтлари 10-310-4с атрофида бўлиб, шиша турига ва неодим ионлари концентрациясига боғлиқ. Электронларнинг 4F32 юқори лазер сатҳидан қуйи 4I112 лазер сатҳига мажбурий ўтишида 1,06 мкм тўлқин узунлигида когерент нурланиш беради. Бу нурланиш чизиғининг эни 2040 нм атрофида ётади. Пастки 4I112 лазер сатҳи, асосий 4I92 сатҳдан атиги 2,2103 см-1 баландликда жойлашган бўлиб, бу сатҳда электронларнинг яшаш вақти 10-710-8с ни ташкил этади. Бу сатҳдан электронлар ўз энергияларини кристалл панжарага бериб, нурланишсиз асосий 4I92 сатҳга ўтадилар. Шунинг учун бу икки лазер сатҳлари орасида осонгина инверс бандлик ҳолати олинади ва бунинг учун кичик дамлаш энергияси (1Жсм3) сарф бўлади. Шундай қилиб, тўрт сатҳли система, ёқут лазеридаги кўп камчилликларини йўқотиш имконини беради. Шишага киритилган неодим ионининг ички ишчи сатҳларидаги электронларни ташқи электронлар томонидан экранировка қилиниши натижасида ёқут лазеридагига нисбатан ши-шага киритилаётган неодим ионларини концентрациясини 1021 см-3 гача етказиш мумкин ( оптимал концентрация 2,51020 см-3 ) ва шишага киритилган неодим учун мажбурий ўтишларнинг кесими 510-20см2 ни ташкил этгани учун, фаол зарраларниг атиги 5...10 юқори ишчи сатҳга чиқарилиши билан 1см-1 ли кучайтириш даражасига эга бўлиши мумкин. Шиша асосли неодимнинг муҳим хусусиятларидан бири шуки, унинг асосида катта ўлчамга эга ва изотроп фаол элементларни ясаш мумкин. Ҳозирги пайтда лазерли техникада, кўндаланг кесими 5...10 см ва узунлиги 2м гача ётадиган фаол элементлар ишлатилмоқда. Катта ўлчамли фаол элементлар импульсли режимда катта энергиялар олиш имконини беради. Ҳозирги пайтда неодимли шиша лазерларда эркин генерация режимида 1кЖ гача энергия олинган. Неодимли шиша лазерларининг конструкцияси ёқут лазери конструкциясидан кам фарқ қилади. Фақат фаол элементларнинг ўлчамлари катта бўлганлиги учун уларни оптик дамлаш учун бир нечта ёруғлик лампалари ишлатилади. Бундай лазер-лардан чиқаётган когерент нурланишнинг ёйилиш бурчаги катта (10 мрад) бўлади. Бунга сабаб лазер генерациясининг кўп модаларда рўй беришидир. Ёйилиш бурчагини камайтириш ва катта энергияли нурланиш учун одатда лазер-кучайтиргич системасидан фойдаланилади. Бунинг учун аввал кам қувватли лазерда параметрлари яхшиланган сифатли когерент нурланиш олинади, сўнгра сифатли нурланишни бир нечта кучайтиргичлардан ўтказилади. Шундай “лазер-кучайтиргич” системаларда импульс давомийлиги 10-9 с ва энергияси 104...105 Ж, яъни қуввати 1013...1014 Вт бўлган когерент нурланиш олинади. Бундай энергияли нурланишлар термоядро реакция ҳосил қилиш қурилмаларида ишлатилади. Download 171 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling