Ызбекистон республикаси олий ва ырта
Бизнес-режанинг ресурслар билан таъминланганлиги
Download 3.32 Mb.
|
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ресурслар билан таъминланганлик
5.2. Бизнес-режанинг ресурслар билан таъминланганлиги
Маълумки, бизнес-режа корхона фаолиятининг жорий ва истиқболдаги стратегиясини амалга ошириш, биринчи навбатда, нимани, қанча ва ким учун ишлаб чиқариш вазифасини бажаришга хизмат қилиши лозим. Мазкур ишлаб чиқариш стратегияси, табиийки, бизнес-режани тузиш босқичидаёқ ресурслар таъминоти билан мустахкамланиши лозим. Ресурслар билан таъминланганлик – бизнеснинг асосий қоидаларидан бири бўлиб, мулкчилик қайси шаклида эканлигидан қатъи назар мажубрий хисобланади. Моддий, мехнат, молиявий ва техник-технологик ресурсларсиз махсулотни ишлаб чиқариш жараёнининг имкони йўқлиги хам исбот талаб қилмайдиган қоидадир. Шу сабабли янги ёки жорий ишлаб чиқаришни ташкил қтиш вазифаси хал қилинаётган хар сафар ресурслар билан таъминлаганлик масаласи юзага чиқади. Тў\ри, бу вазифани хал қилиш методикаси кўп жихатдан ресурслар тури, ишлаб чиқариш миқёси ва характерига бо\лиқ бўлади. Айтиш керакки, ўтмишда, иқтисодиётда давлат мулки асосий ўринни эгаллаган, корхоналарни зарур моддий-техник ва молиявий ресурслар билан таъминлаш давлатнинг вазифаси бўлган пайтларда бу масалар корхоналарнинг «бошини о\ритмас» эди. Корхона давлатга қарашли бўлганлиги сабабли давлатнинг ўзи унинг иқтисодий барқарорлиги, жумладан, унинг ресурслар билан таъминланганлиги учун жавобгар бўлган. Бугунги кунда иқтисодиётда вазият умуман ўзгача. Иқтисодиётнинг асосини мулкчиликнинг турли шакллари ташкил этади. Давлат иқтисодий фаолият ва тадбиркорлик эркинлигини, қонунда кўрсатилган холлардан ташқари корхоналарнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятига аралашмасликни кафолатлайди, мулкчиликнинг барча шакллари тенглиги ва хуқуқий химоя қилинишини таъминлайди. Корхона унга тегишли бўлган мулкни ўз хохишига кўра бошқаради. Шу билан бир пайтда у ишлаб чиқаришни зарур ресурслар билан таъминлаш масалаларини мавжуд қонун-қоидаларни бузмасдан, айланма воситаларни товар-моддий қадриятларга айлантириб қўймасдан хал қилиши лозим бўлади. Шуни қайд этиб ўтиш жоизки, бизнес-режа тузиш бўйича, айниқса, хорижий тавсияларда ишлаб чиқариш режаси, менежмент, молиявий ва бошқа масалалрни хал қилишда бўлгани каби ресурслар таъминотига ба\ишланган махсус бўлим йўқ. Бироқ бизнес-режа корхонанинг асосий қонуни эканлиги хар дамда эслатиб турилади. Хақиқатдан хам, \арб мамлакатлари жамиятда тадбиркорлик рухини уй\отиш, ўз фуқароларида ишбилармон ва тадбиркорларни кўришдан ташқари уларни бу ишга ўргатади хам. Хорижда ва мамлактаимизда тўпланган тажрибаларнинг кўрсатишича, хар қандай иш, хар қандай ишлаб чиқариш моддий, материал ва бошқа ресурслар етарли бўлган холлардагина ривожланиши ва кутилаётган натижаларни бериши мумкин. шунинг учун хам ресурслар, айниқса, моддий ресурслар бутун йил давомида ишлаб чиқариш суратининг бир хиллигини таъминлаш учун сифат ва миқдор жихатидан етарли бўлиши керак. Бунда захираларнинг нормативдан ошиб кетишига хам йўл қўймаслик керак, чунки бу корхонанинг пул ресурсларини «ушлаб» туради ва уларнинг хўжалик айланмасида иштирок этишига йўл қўймайди. Бизнеснинг (тадбиркорликнинг) ресурслар билан тўлиқ таъминланганлиги ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида чиқарилаётган махсулот сифатига салбий таъсир кўрсатмаган ва белгиланган технологик жараёнларни бузмаган холда моддий ресурсларни тежаш билан бо\лиқ бўлиши лозим. Бошқача қилиб айтганда, корхонанинг ресурслар таъминоти сохасидаги сиёсатига ресурсларни тежаш сиёсати хамкорлик қилиши лозим бўлиб, бу бозор муносабатларидан ташқари айрим ресурс турларининг тақчиллиги ва тўлиқ эмаслиги билан хам асосланади. Моддий ресурсларни тежашнинг асосий йўналишлари сифатида амалиётда қуйидагилардан фойдаланиш мумкин: йўқотиш ва чиқитларни камайтириш; бракни йўқотиш; хом-ашё ва материллар сарфлашнинг прогрессив усулларини ишлаб чиқиш; янги технологияларни жорий қилиш; ўрнини босувчи моддаларни қўллаш, иккиламчи хом-ашёдан фойдаланиш ва хоказо. Бизнеснинг ривожланиши, корхонанинг муваффақиятли фаолият кўрсатиши учун моддий ресурслар ва улардан оқилона фойдаланиш билан бирга инвестициялар хам мухим ахамият касб этдаи. Инвестициялар янги корхона яратиш учун хам, мавжуд корхонани ривожлантириш учун хам керак бўлади. Бугунги шароитларда чет эл инвестицияларини жалб қилишнинг ахамияти катта бўлиб, улар республиканинг асосий капиталига, жумладан, корхоналарга киритилувчи мабла\лар миқдорини оширишда билан бирга ишлаб чиқаришни модернизациялаш, замонавий рақобатбардош махсулот турларини чиқариш ва уларни жахон стандартлари талабларига етказишга имкон беради. Бизнесни (тадбиркорликни) ресурслар билан таъминлаш оддий ва бир зумда ечиладиган масала эмаслиги шубхасиз, албатта. У корхонанинг ишлаб чиқариш дастури ва маркетинг режасини ишлаб чиқиш билан бир пайтда хал қилиниши лозим. Корхона ходимларининг малакаси ва махорати бу ишда етакчи роллардан бирини ўйнайди. Ресурслар билан таъминланганлик корхона бизнес-режасининг мухим бўлими бўлиб, иқтисодий, техник, ташкилотчлик ва бошқа билимларни талаб қилади. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling