Ызбекистон республикаси олий ва ырта


-мавзу. КОРХОНАНИНГ ТАВСИФЛАНИШИ


Download 3.32 Mb.
bet32/92
Sana31.01.2024
Hajmi3.32 Mb.
#1829822
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   92
Bog'liq
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)

II БЎЛИМ. БИЗНЕС–РЕЖА, УНИНГ БЎЛИМЛАРИ ВА МАЗМУНИ

6-мавзу. КОРХОНАНИНГ ТАВСИФЛАНИШИ


Режа:
6.1. Бизнес-режанинг резюмеси (қисқача мазмуни)
6.2. Корхонанинг тармоқдаги ва бозордаги холати тахлили

6.3. Корхонани бахолаш




6.1. Бизнес-режанинг резюмеси (қисқача мазмуни)

Бизнес-режа юқорида айтиб ўтилганидек, мураккаб структурага эга. Унинг бўлимлари таркиби бизнес турига бо\лиқ холда ўзгариши мумкин. Бироқ шунга қарамай, бизнес-режаларнинг деярли барча турлари таркибида энг мухим бўлим сифатида резюме – корхона ва бўлажак бизнеснинг қисқача тарифланиши мавжуд бўлади. У фойдаланувчига бизнес-режанинг бошқа бўлимлари билан деталли равишда танишиб чиқиш мақсадга мувофиқлигини аниқлашга ёрдам бериши лозим.


Ушбу бўлим устида ишлаш жуда хам мухим, чунки бу бўлим инвестор ёки кредиторларга кўнгилдагидек таъсир кўрсата олмаса улар бизнес-режани охиригача кўриб хам чиқмайдилар. Унутмаслик керакки, бизнес-режанинг айнан шу қисми тақдимот пайтида гап янги корхона ёки янги ивестицион лойихани амалга ошириш хақида гап борганда асосий ролни ўйнайди.
Резюме бизнес-режани тайёрлашнинг сўнгги босқичида, бошқа бўлимлар хақида хамма нарса маълум бўлгандан сўнг тузилади. Унинг хажми бир неча варақдан ошмаслиги хамда қисқалик ва аниқлик билан ажралиб туриши лозим.
Резюмеда қуйидаги асосий позицияларни акс эттириш зарур:

  • мазкур бизнес-режани тақдим этувчи корхонани, бизнес-режанинг мақсади, ўзига хос жихатлари ва тарихини ифодалаш;

  • корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли;

  • корхона шу\улланиши кутилаётган бизнесни тавсифлаш;

  • бошқарув персоналининг малакаси ва корхона капиталидаги иштироки хақидаги қисқача маълумотлар;

  • бозордаги ва тармоқдаги вазиятни тавсифлаш;

  • корхона махсулоти (хизматлари) ва унинг рақобатчилар махсулотларидан фарқи;

  • лойиханинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли мақсадлари, кутилаётган даромад ва ишлаб чиқаришнинг ўсиши;

  • белгиланган мақсад ва вазифаларга эришишнинг тактик режаси;

  • зарур инвестициялар миқдори ва улардан фойдаланиш йўналишлари;

  • инвестиция қўйилмаларидан фойдаланишнинг молиявий натижалари;

  • кутилаётган рисклар ва инвесторлар учун мукофотлар;

  • корхонанинг ишлаш шароитлари, уни яратиш ва рўйхатдан ўтказиш хақидаги маълумотлар;

  • корхона рахбариятининг телефонлари.

Резюме бизнес-режанинг «юзи», барча \оялар, фикр-мулохазалар ва уларни амалга ошириш йўллари «йи\индиси» эканлиги сабабли у биринчидан, батафсил ўйлаб кўрилиши ва хар томонлама текширилиши, иккинчидан эса корхонанинг асосий миссиясинм амалга ошириш билан бо\лиқ бўлиши лозим бўлиб, бу қуйидаги схема ёрдамида акс эттирилади.

Бўлимнинг асосий вазифаси шундаки, менеджерларнинг бизнес-режанинг асосий қоидаларини тушунишларини, шунингдек, уларни қисқа, аниқ ва лўнда ифодалай олиш имокниятини намойиш этиш хисобланади. Резюме рахбариятнинг режанинг асосий қоидаларига бўлган реал муносабатини акс эттириши лозим.


Мисол тариқасида бизнес-режа тузган холда лойихани ишлаб чиқиш ва амалга оширишни кўриб чиқамиз.
Инвестиция лойихасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. “Star” компьютер клуби ахолига компьютер хизматлари кўрсатиши зарур.
Хозирги пайтда ахборот технологияларининг роли сезиларли равишда ўсган. Шахарда ёшлар (талабалар, ўқувчилар ва хоказо) сони кўп бўлганлиги сабабли “Star” компьютер клуби оммавий бўлиши кутилади.
Лойиханинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • компьютерда ишлаш (Office билан);

  • ўйинлар (Need for speed, Quake 3 Arena, Unreal tornament 2003, Grand theft auto 3, Star craft);

  • матнни чоп эттириш;

  • сканердан фойдаланиш.

Лойихани яратишдан мақсад ахолининг мазкур хизмат туралрига бўлган эхтиёжларини қондириш ва “Satr” компьютер клубини ривожлантириш учун қўшимча мабла\ олиш хисобланади.
Лойихани амалга ошириш учун 14 млн. сўм миқдорида капитал қўйилмалар талаб қилинади. кредитни қайтариш учун лойихада белгланган муддат– 1,75 йил (1 йил 9 ой). Шу давр мобайнида корхона кредит ва фоизларни қайтаргандн сўнг 4561,4 минг сўм миқдорида фойд олади.



Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling