Ызбекистон республикаси олий ва ырта


Корхонанинг тармоқдаги ва бозордаги холати тахлили


Download 3.32 Mb.
bet33/92
Sana31.01.2024
Hajmi3.32 Mb.
#1829822
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   92
Bog'liq
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)

6.2. Корхонанинг тармоқдаги ва бозордаги холати тахлили

Инсоннинг, жамоанинг ва бутун корхонанинг қиладиган барча ишлари вазиятни тахлил қилиш ва бахолашдан бошланади. Бизнес, ишлаб чиқариш ва бошқа хар қандай иш истисно эмас. Бунинг устига айнан бизнесда тармоқдаги ва бозордаги вазиятни олдиндан тахлил қилиш бошқа жойларга қараганда кўпроқ талаб қилинади.


Корхонанинг тармоқдаги ва бозордаги холати тахлили бу ўз мохиятига кўра ташқи мухит диагностикасидир. У бизнес-режани тайёрлашда резюмедан кейинги иккинчи қадамдир. Бизнес-режа тузиш бўйича бугунги услубий тавсиялар ушбу бўлимни мазкур корхона фаолият кўрсатувчи мухитнинг инвестицияларни жалб қилишини тахлил қилишдан бошлашни таклиф қилади. Тармоқни тавсифлаш қуйидагиларни қамраб олиши лозим:

  • тармоқнинг иқтисодий секторини аниқлаш (фан, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва хоказо);

  • мавсумийлик;

  • тармоқ бозорининг географик жойлашуви (махаллий, минтақавий, миллий, халқаро);

  • мазкур тармоқ таклиф этувчи асосий махсулот ва хизмат турлари;

  • тармоқнинг хозирги холати ва ривожланиш истиқболлари;

  • тамроқ бозорининг структураси, си\ими ва унинг ўзгариш тенденциялари;

  • корхона ривожланишига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллари (янги истеъмолчи ва рақобатчилар, қонун ва қоидаларнинг пайдо бўлиш эхтимоли).

Тармоқ ва бизнес сохаси тў\рисида қарор қабул қилиш тадбиркорнинг ўзи учун хам, тадбиркорлик лойихаси учун хам мухим ахамият касб этади. Танланган фаолият сохасининг ривожланиш тенденцияларини тўлиқ хисобга олмаслик бизнес-лойихани жорий қилишда кутилмаган натижаларга ва иқтисодий самарадорликнинг пасайишига олиб келиши мумкин.
Тармоқнинг жахон мехнат тақсимотида ва халқаро бозорда тутган ўрни, унинг экспорт имкониятлари, шунингдек, халқ хўжалигининг ушбу тармоқ махсулотлари қизиқиш уй\отувчи бошқа тармоқлари билан ишлаб чиқариш-техник алоқалари хақидаги маълумотлар фойдали хисобланади.
Кўплаб тадбиркорлар учун у ёки бу тармоққа кириб боришда иқтисодий ва бошқа турдаги тўсиқлар юзага келиб, улар одатда бошлан\ич капитал даражасининг юқорилиги, киритилган мабла\ларнинг ўзини қоплаш муддати узоқлиги ва фойда олишдаги ноаниқликларга бо\лиқ бўлади.
Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти циклик моиллар таъсирига учраши сабабли юзага келган бозор конъюнктурасини хам хисобга олиш лозим.
Бизнес-режани муваффақиятли амалга оширишда бозорни тў\ри аниқлашдан ташқари унинг хали эгалланмаган ёки рақобатчилар томонидан тўлиқ фойдаланилмаган қисмини топиш хам мухим ахамият касб этади. Яъни маълум бир истеъмолчиларга ўналтирилган ва тадбиркорга ўз имкониятларидан самралироқ фойдаланиш имкониятини берувчи тадбиркорлик фаолияти сохасини ифодаловчи «бозор қисми»ни топиш мухим. Унинг хажми бозор сегменти си\имидан кичик бўлиб, унда рақоабтчилар хам бўлмаслиги лозим. Бундай таърифлаш бозордан жой қидириш ва уни эгаллаш жараёнининг мохиятини акс эттиради.
Ушбу жараённи истеъмолчилар доираси аниқ белгиланган холда фаолият сохаси миқёсини танлаш сифатида белгилаш мумкин бўлиб, умуайян тадбиркорнинг солиштирма устунликларига мос келади.
Бозорни ва асосий рақобатчиларни тахлил қилишда қуйидаги масалаларга асосий эътиборни қаратиш лозим: бозор хажмини (си\имини); бозорнинг тўйинганлик даражасини; яқин истиқболда бозорнинг тўйинганлик даражаси ва хажмининг ўзгариш тенденцияларини; энг истиқболли соутв бозорларини аниқлаш (6.1-жадвал); асосий рақобатчиларни бахолаш (6.2-жадвал).

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling