Ызбекистон республикаси олий ва ырта
Товар харакатланиши ва сотувни тадқиқ қилиш
Download 3.32 Mb.
|
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Реклама ва сотувни ра\батлантиришни тадқиқ қилиш
Товар харакатланиши ва сотувни тадқиқ қилиш товарни истеъмолчига тез етказиб бериш ва сотишнинг энг самарали ва оқилона йўллари, усуллари ва воситаларини аниқлашга имкон беради. Савдо каналлари, воситачилар, сотувчилар, сотув шакл ва усуллари, муомала харажатлари (савдо харажатларини олинадиган фойда билан солиштириш) тадқиқот объектлари хисобланади. Шунингдек, чакана ва улгуржи савдода турли хил корхоналар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари тахлил қилиниб, уларнинг кучли ва заиф томонлари, товар ишлаб чиқарувчилар билан вужудга келган муносабатлар характери аниқланади. Бундай маълумотлар корхона товар айланмасини ошириш, товар захираларини оптималлаштириш, самарали товар харакатланиши каналларини танлаш мезонларини ишлаб чиқиш, товарни пировард харидорларга сотиш усулларини ишлаб чиқиш, муомала харажатларини камайтиришга имокн беради.
Реклама ва сотувни ра\батлантиришни тадқиқ қилиш қачон, қаерда ва қандай воситалар ёрдамида товарлар сотувини ра\батлантириш, товар ишлаб чиқарувчининг бозордаги нуфузини ошириш, реклама тадбирларини муваффақиятли ўтказишни аниқлашга имкон беради. Объектлар: бозорда таъминотчилар, воситачилар ва харидорлар хулқ-атвори; реклама самарадорлиги; харидорлар билан мулоқотлар. Олинган натижалар «паблик рилейшнз» сиёсатини ишлаб чиқиш; корхона ва унинг товарларига илиқ муносабат уй\отиш; корхона имиджини яратиш; ахоли талабларини шакллантириш хамда таъминотчи ва воситачиларга таъсир кўрсатиш усулларини аниқлаш; коммуникация алоқалари, жумладан, рекламанинг самарадорлигини оширишга имкон беради. Хар қандай товарга талаб иккита компонентнинг: кутилаётган харидорнинг тўлов лаёқатига эгалиги ва унинг ўз муаммоларини таклиф этилаётган товар билан хал қилиш, яъни ўз эхтиёжини қондириш истаги мавжудлиги натижасидир. Бозорда бир вақтда бир нечта рақобатдош товарлар мавжудлиги сабабли хар бир корхона ва фирма харидорнинг товар танлашда ўзига эътибор қаратишига таъсир кўрсатишга интилади. Бундай таъсир воситаси реклама, товарнинг истеъмол хусусиятларини тар\иб қилиш хисобланади. бундан ташқари, хозирги пайтда сотувни рабатлантириш ва рекламада махсулот тақсимоти ва уни истеъмолчиларга етказиб бериш каналларига катта роль ажратилмоқда. Ч ет элда амалиётда товарларни ишлаб чиқарувичдан истеъмолчи томон характлантиришнинг икки усули ишлаб чиқилган бўлиб, биринчи усул силжитиш стратегияси номи билан машхур. Бу холда корхона дилерларни харид қилинган хар ўнта товар учун битта товарни бепул бериш йўли билан ра\батлантиради. Иккинчи усул интенсив реклама кампаниясини ўтказиш йўли билан харидорларни жалб қилиш стратегиясидир. Унинг мақсади харидорларни таклиф этилаётган товар ёки хизмат тавсифномалари билан таништиришдан ташқари, уларда реклама қилинаётган товар ёки хизматни харид қилиш истагини уй\отиш хисобланади. Сотувни ра\батлантириш воситалари тўпламини юқоридаги расм ёрдамида акс эттириш мумкин. Товарни бозор томон харакатлантиришни ра\батлантириш сўнгги пайтда ФОССТИС тизими (талабни шакллантириш ва сотувни ра\батлантириш хизмати) ёрдамида амалга оширилиб, унда товарни ишлаб чиқариш, уни харакатлантииш ва реклама қилиш жамият эхтиёжлари билан бо\ланаши. бу тизим тахминан қуйидаги структурага эга бўлади (8.1-жадвал). 8.1-жадвал Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling