Ызбекистон республикаси олий ва ырта
Даромадлар ва пул тушумлари
Download 3.32 Mb.
|
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Харажатлар ва пул ажратмалари
- Кредитни тўлаш графиги, минг сўм
- +арз мажбуриятларини тўлашни хисоб-китоб қилиш, минг сўм
- 11.3. Корхонанинг пул оқимлари, башорат баланси ва зарар кўрмаслигини режалаштириш
Мисол (давоми). Инвестиция лойихасидан фойдаланган холда «Star» компьютер клубига мазкур лойихани амалга ошириш учун 14000 минг сўм керак бўлади. Бу пуллар асбоб-ускуналар харид қилиш ва 11-жадвалда келтирилган турли хил хизматлар учун тўлашга сарфланади. 11-жадвал. Молиялаштириш манбалари ва инвестицияларга эхтиёжни хисоблаш
Лойихани молиялаштириш манбаси йилига 80% ставкада 21 ойга (1,75 йилга) кредит ажратувчи банк бўлиши мумкин. Кредитни тўлаш хар бир чорак охирида бир хил миқдорда пул тўлаш йўли билан амалга оширилади. Кредитни тўлаш тартиби 12-13-жадвалларда акс эттирилган. 12-жадвал. Кредитни тўлаш графиги, минг сўм
13-жадвал. +арз мажбуриятларини тўлашни хисоб-китоб қилиш, минг сўм
11.3. Корхонанинг пул оқимлари, башорат баланси ва зарар кўрмаслигини режалаштириш Пул мабла\ларининг харакатланиш режаси нақд пулнинг шаклланиши ва четга чиқиши, шунингдек, корхонада қолган пул мабла\лари динамикасини тавсифлайди. У молиявий менеджерга келгусидаги пул оқимларини бахолаш, қолган пул мабла\ларини оптимал даражада ушлаб туриш хамда пулнинг ортиқчалиги ва тақчиллигининг олдини олишга имкон беради. Пул оқимлари режаси одатда тўртта асосий бўлимдан иборат бўлади: - пул тушумлари бўлими, давр бошидаги пул мабла\лари қолди\и, мижозлардан келиб тушувчи пул тушуми ва бошқа пул тушумларидан иборат; - пул мабла\лари харажатлари бўлими; - пул мабла\ларининг ортиқчалиги ёки тақчиллиги бўлими (пул мабла\ларининг келиб тушиши ва сарфланиши ўртасидаги фарқ); - қарз мабла\лари ва уларни тўлаш батафсил баён қилинувчи бўлим. Пул оқими режасидаги якуний рақам корхона фойдасини эмас, балки унинг пул мабла\лари айланмаси сальдосини акс эттиради. Даромад ва харажатлар режасидан фарқли равишда, пул оқимлари режаси барча манбалардан амалда келиб тушувчи пул мабла\ларини, хусусан, махсулот (иш, хизмат) сотишдан келиб тушувчи тушумлар, акциялар ва корхонанинг бошқа активларини сотишдан келиб тушувчи тушумларни акс эттиради. Харажатларга келадиган бўлсак, пул оқимлари режасига амалда тўланувчи барча аражатлар киритилади. Молиявий режанинг кейинги асосий хужжати бу башорат баланси бўлиб, унинг асосий вазифаси режалаштириш оралиқлари бўйича корхона мулкининг (активлар) ўзгариши ва унинг шаклланиш манбалари (пассивлар) динамикасини акс эттириш хисобланади. Башорат баланси йириклаштирилган шаклдаги бу\галтерия балансининг анъанавий шаклида хисоблаб чиқилади. Башорат баланси корхона учун кўнгилсиз натижалар келтириб чиқарувчи қарорларни аниқлаш, молиявий коэффициентларни хисоблаш ва молия бозори талаблари нуқтаи назаридан уларнинг даражасини бахолаш, келажакдаги молиявий манба ва мажбуриятлар структурасини ажратиб кўрсатишга имкон беради. Молиявий режанинг, шунингдек, хар қандай тадбиркорлик лойихасининг якунловчи босқичи зарарсизлик нуқтасини тахлил қилиш, яъни махсулотни сотишдан олинувчи даромад уни ишлаб чиқариш харажатларига тенг бўлувчи махсулот ишлаб чиқариш хажмини аниқлаш хисобланади. Зарасизлик нуқтаси корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишнинг маълум бир даражаси сифатида ифодаланиши хамда махсулотни сотиш нархининг (Ц) сотилган махсулотлар сони (Х) ва жами ишлаб чиқариш хажминиг доимий харажатлари миқдори (Идоим) плюс жами ўзгарувчан харажатлар (Иўзг) кўпайтирув сотилган махсулотлар сони (Х) кўринишида акс эттирилиши мумкин: Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling