Ызбекистон республикаси олий ва ырта
Download 3.32 Mb.
|
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.3. Бизнес-режани амалга ошириш учун инвестициялар самарадорлигини бахолаш кўрсаткичлари ва уларни хисоблаш услубияти
Пi қ Dp Ti
бу ерда
Dp – инвестициялар бўйича реал ўртача бозор даромади даражаси. Мос равишда инвестиция бўйича умумий даромад миқдори (Dn) қуйидагига тенг бўлади: DnқDp+ Пi, Шуни қайд этиш керакки, инфляция суратларини башорат қилиш жуда қийин ва кўп мехнат талаб қилувчи жараёндир. Бундан ташқари, инфляция суратлари айрим пайтларда башорат қилиш қийин бўлган субъектив омиллар таъсирига учрайди. Шу сабабли инвестиция амалиётида инфляция омилини хисобга олишнинг янада соддароқ усулидан фойдаланиш мумкин. Шу мақсадда инвестиция мабла\лари қиймати ёки уларни қайтариш қиймати миллий валютадан эркин конвертацияланувчи валюталардан бирига қайта хисобланади. Бунда усул мамлакат ичида хисобкитоблардан инфляция омилини умуман чиқариб ташлашга имкон беради. 12.3. Бизнес-режани амалга ошириш учун инвестициялар самарадорлигини бахолаш кўрсаткичлари ва уларни хисоблаш услубияти Инвестициялар самарадорлигини бахолаш инвестицион қарорлар қабул қилиш жараёнидаги масъулияти энг юқори бўлган босқичлардан биридир. Компаниянинг ривожланиш суръати ва киритилган капитални қайтариш муддатлари бахолашнинг қанчалик объектив ва хар томонлама амалга оширилганлигига бо\лиқ бўлади. Буни кўп жихатдан бахолашнинг замонавий усуллардан фойдаланиш белгилаб беради. Шуни айтиб ўтиш керакки, хозирги пайтда мамлакатимизда капитал қўйилмалар самарадорлигини бахолаш усулларини унчалик сипо деб хисоблаш тў\ри эмас. Бу мақсадда қўлланувчи иккала кўрсаткич самарадорлик коэффициенти (ўртача йиллик фойда миқдорининг капитал қўйилмалар хажмига нисбати) ва ўзини қоплаш муддати (унга тескари кўрсаткич) бир қатор жиддий камчиликларга эга бўлиб, улар реал инвестициялар самарадорлигини бахолашда объектив маълумот олишга имкон бермайди. Бу камчиликлар нималардан иборат? Улардан бири санаб ўтилган кўрсаткичларнинг хар биттасини хисоб-китоб қилишда вақт омили хисобга олинмаслигидадир – на фойда ва на инвестиция мабла\лари хажми хақиқий қийматга келтирилмайди. Демак, хисоб-китоб жараёнида олдиндан солиштириб бўлмайдиган кўрсаткичлар – инвестициялар суммаси хозирги қийматда ва фойда суммаси келажакдаги қийматда берилади. Яна бир камчилика кўра инвестиция қилинган капитални қайтариш кўрсаткичи сифатида фақат фойда қабул қилинган. Бироқ амалда инвестициялар соф фойда ва амортизация ажратмалари кўринишида хам қайтариб берилади. Демак, инвестициялар самарадорлигини фақат фойда асосида бахолаш хисоб-китоб натижаларини жуда ўзгартириб юборади. Ва нихоят, учинчи камчилик шундан иборатки, кўриб чиқилаётган кўрсаткичлар инвестиция лойихаси тў\рисида фақат бир томонлама бахо олишга имкон беради, чунки уларнинг иккаласи хам бир хил бошлан\ич маълумотлардан фойдаланишга асосланади. Реал инвестициялар самарадорлигини бахолашда хорижда амал қилувчи, сўнгги пайтларда Ўзбекистонда хам қўллана бошлаган асосий тамойил ва услубий ёндашувларни кўриб чиқамиз. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling