Ызбекистон республикаси олий ва ырта
Бундай тамойиллардан бири
Download 3.32 Mb.
|
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бахолашнинг иккинчи тамойили
- Бахолашнинг учинчи тамойили
Бундай тамойиллардан бири инвестиция қилинган капиталнинг пул оқими кўрсаткичи (cash flow) асосида қайтарилишига бо\лиқ бўлиб, инвестиция лойихасини эксплуатация қилиш давомида амортизация ажратмалари ва соф фойда хисобига шакллантирилади. Бунда пул оқими кўрсаткичи инвестиция лойихасининг хар бир йили бўйича алохида ёки ўртача йиллик кўрсаткич сифатида бахоланиши лозим.
Бахолашнинг иккинчи тамойили инвестиция қилинувчи капитални хам, пул оқимлари миқдорини хам пул мабла\ларининг хозирги қийматига келтиришдир. Бир қарашда инвестиция қилинувчи мабла\лар доимо хозирги қийматида акс эттирилган бўлади, чунки пул оқимлари шаклида уларни қайтариш муддати бўйича анча илгарилаб кетади. Хақиқатда эса бундай эмас – инвестициялаш жараёни кўп холларда бир вақтнинг ўзида эмас, балки бир нечта босқичда амалга оширилади. Шу сабабли биринчи босқичдан ташқари келгусида инвестиция қилинувчи барча суммалар пул мабла\ларининг хозирги қийматига келтирилиши лозим бўлади. худди шу тарзда пуо мабла\лари оқими хам хозирги қийматга келтирилади. Бахолашнинг учинчи тамойили турли инвестиция лойихалари учун пул оқимларини дисконтлаш жараёнида дифференцияланган фоиз ставкасини (дисконт ставкасини) танлаш хисобланади. Юқорида айтиб ўтилганидек, инвестициялардан олинувчи даромад хажми (реал инвестициялашда бундай даромад вазтфасини пул оқимлари бажаради) қуйидаги тўрт омил асосида шакллантирилади: ўртача реал депозит ставкаси; инфляция сурати (ёки инфляция мукофоти); риск мукофоти; паст ликвидлик учун мукофот. Шу сабабли риск даражаси турлича бўлган иккита инвестиция лойихасини таққослашда турлича фоиз ставкали дисконтлаш қўлланиши лозим (юқори фоиз ставкасидан риск даражаси юқори бўлган лойиха бўйича фойдаланиш лозим). Худди шу тарзда умумий инвестициялаш даври (инвестициялар ликвидлиги) хар хил бўлган инвестиция лойихалари учун юқори фоиз ставкаси амалга ошириш муддати узоқроқ бўлган лойиха учун қўлланиши керак. Ва нихоят бахолашнинг тўртинчи тамойили бахолаш мақсадларидан келиб чиққан холда дисконтлаш учун фойдаланилувчи фоиз ставкалари вариацияси хисобланади. Инвестициялар самарадорлигининг турли кўрсаткичларини хисоблашда дисконтлаш учун танлаб олинувчи фоиз ставкаси сифатида қуйидагилардан фойдаланиш мумкин: ўртача депозит ёки кредит ставкаси; инфляция даражаси, рис даражаси ва инвестициялар ликвидлигини хисобга олган холда инвестициялар даромадлилигининг индивидуал нормаси; бошқа инвестиция турлари бўйича даромадлиликнинг муқобил нормаси; жорий хўжалик фаолияти бўйича даромад нормаси. Юқорида айтиб ўтилган тамойилларни инобатга олган холда турли кўрсаткичлар асосида реал инвестициялар самарадорлигини бахолаш услубиятини кўриб чиқамиз. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling