Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet105/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Назорат саволлари:
1. +ачон корхоналар ўртасида молиявий-хўжалик фаолияти бўйича муносабатлар юзага келади?
2. Дебиторлик қарзлари қандай вужудга келади?
3. Олинган васиқа нима?
4. Мажбуриятлар таркибига нималар киради?
2-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда узоқ ва қисқа муддатли қарзлар тўғрисида тушунчалар ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:

2.1. Мажбуриятлар юзага келиши сабабларини айтиб бера олади.
2.2. Жорий мажбуриятлар таркибини изоҳлай олади.
2-савол баёни. +исқа (жорий) ва узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олиш. Хўжалик юритувчи субъектлар ўзларининг молиявий-хўжалик фаолиятида бошқа субъектлар билан доимо алоқада бўладилар:

  • истеъмолчи-харидорларга тайёр маҳсулотларини сотадилар, ишларни бажарадилар, хизмат кўрсатадилар, бўнак ёки қарздор бўладилар;

  • ўз навбатида бошқа субъектлар олдида мажбуриятлари пайдо бўлади, яъни олган хом ашё ва материалларнинг қийматини тўлаш юзасидан мол етказиб берувчилар олдида, бажарган ишлари юзасидан пудратчилар олдида, истеъмол қилинган хизматлар юзасидан хизмат кўрсатувчилар олдида ва ҳ.з.

Мажбуриятлар бу ҳисобот даврида ёки олдинги даврларда вужудга келган қарзлар (кредиторлик) бўлиб, уларнинг қопланиши (яъни сўндирилиши) иқтисодий нафнинг камайишига, яъни мавжуд активларнинг камайишига олиб келади.
1-сонли БҲМС «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»га асосан мажбуриятларни баҳолашнинг асоси бўлиб, сотиб олинган активлар, хизмат ва ишларнинг таннархи ёки қиймати ҳисобланади.
Мажбуриятлар қисқа муддатли (жорий) ва узоқ муддатли бўлиши мумкин. Жорий мажбуриятлар – бу кредиторнинг талабига кўра бир йил ичида тўланадиган мажбуриятлар(қарз)ларга тўлов муддати бир йилдан ортиқ бўлган мажбуриятлар киради.
Жорий (қисқа муддатли) мажбуриятлар (қарзлар)ни ҳисобга олиш тартибини ёритувчи ушбу бўлимда ҳисобнинг қўйиддаги счётларидаги ҳисоб тартиблари ҳақида маълумотлар келтирилади:
6000-Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счёт (тўлов)ни ҳисобга олувчи счётлар;
6100-Бўлинмаларга тўланадиган счёт (тўлов)ни ҳисобга олувчи счётлар;
6300-Олинган жорий бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар;
6400-Бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар;
6500-Суғурта бўйичава бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар бўйича қарзлар;
6600-Таъсисчиларга бўлган қарзлар;
6700-Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоблашиш;
6800-Ҳар хил кредиторларга ва бошқа ҳисобланган мажбуриятлар бўйича қарзлар;
6900-+исқа муддатли банкнинг кредитлари ва банкдан ташқари қарзларни ҳисобга олувчи счётлар.
Тузилган шартномага мувофиқ мол етказиб берувчилардан товар-моддий захиралари қабул қилб олинган пайтдан бошлаб субъект ва мол етказиб берувчилар ўртасида қўйидаги йўналишлар бўйича ҳисоблашиш муомалалари пайдо бўлади:

  • субъектга тақдим этилган активлар, хизматлар ва бажарилган ишлар бўйича;

  • қабул қилиш пайтида аниқланган товар-моддий қийматликлари, ишлар ва хизматлар миқдорининг ортиқчалиги;

  • етказиб бериш юзасидан хизматлар, шу жумладан тариф (фрахт) суммасининг кам ҳисобланган суммаси юзасидан ва шунга ўхшаш муаммолар бўйича.

Мол етказиб берувчилар билан ҳисоблашишлар умумлаштирилган холда 6- журнал ордерда 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» ва 6020-«Тўланадиган васиқалар» счётларининг кредити бўйича қайд қилиб борилади. Бу журнал-ордерда аналитик ва синтетик ҳисоб бир вақтнинг ўзида олиб борилади, аналитик ҳисоб ҳар бир тўлов ҳужжати, кирим ордери ёки қабул қилиш далолатномасига асосан юритилади.
Бу журнал ордер ҳар ойнинг бошига мол етказиб берувчиларга тўланадиган сумма билан очилади ва унда:

  • тўлов муддати келмаган ҳужжатлар бўйича;

  • тўлов муддати ўтган ҳужжатлар бўйича;

  • қийматликлар келиб тушмаган лекин тўлов ҳужжати бўйича қиймати тўланган;

  • қийматликлари келиб тушмаган ва тўлов ҳужжатлари тўланмаган;

  • тўлов муддати келмаган васиқалар;

  • тўлов муддати ўтган васиқалар;

  • фактурасиз қабул қилинган қийматликларнинг ой бошига қолдиқ суммаси алоҳида олган ҳолда кўрсатилади.

6010 ва 6020 счётлари бўйича 6- журнал-ордерда ҳар бир ҳужжатга тўлиқ маълумот йиғилади. Жумладан, санаси; қайд қилиш рақами; мол етказиб берувчининг номи ва манзили; омбордаги кирим ҳужжатининг рақами; кирим қилинган товар-материал қийматликларнинг жорий ҳисобидаги баҳоси; тўлов ҳужжатидаги қиймати; қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи; божхона тўлови ва йиғими ва ҳ.з.
Ҳозирги даврда, яъни бозор иқтисодиёти ривожланаётган даврда ишлаб чиқарувчини истемолчига яқинлаштириш мақсадида йирик концерн, компания ва фирмалар жойларда ўзларининг бўлинмаларини ташкил қилиб уларнинг фаолиятини ривожлантирмоқдалар. Чунки ушбу бўлинмалар зарур худуддаги бозорларга кириш ва ўзининг мавқеини мустахкамлаш ва кўтаришга катта ёрдам бермоқдалар. Ушбу мустақил балансга ажратилган бўлимлар (филиал, ваколатхоналар ва хакозо) билан бош субъект ўртасида доимо муомалалар (мулклар, маблағларнинг ҳаракати ва ҳ.з.лар билан боғлиқ) содир бўлади.
Ушбу муомалаларни (субъектнинг қарзини) қайд қилиш учун алохида счёт қўлланилади. Ушбу счёт 6110-«Алоҳида балансга ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счёт (тўлов)лар» счёти субъектнинг алоҳида балансга ажратилган филиаллари, ваколатхоналари, бўлимлари ва бошқа маҳсус бўлинмаларга бўлган қарзларини барча турлари ҳақидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Жумладан: ажратилган мулклар бўйича; ўзаро берилган моддий бойликлар бўйича; маҳсулот сотиш бўйича; умуммаъмурий фаолият бўйича харажатларнинг берилиши; бўлинма ишчиларга меҳнат ҳақини тўлаш ва шунга ўхшаш ҳисоблашишлар бўйича.
Счётнинг кредитида бўлинмалар билан турли муомалалар бўйича мажбуриятларнинг суммаси, моддий бойликлар, пул маблағлари ва бошқа харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг корреспонденцияси орқали акс эттирилади.
6110-«Алоҳида балансга ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счёт (тўлов)лар счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир бўлинма ва улар билан амалга оширилган муомалаларнинг турлари бўйича олиб борилади.
Ушбу жорий даврда тўлов муддати узайтирилган ва вақтинча қарзлар сифатида келгусида тўланадиган жорий мажбуриятлар қўйидаги счётларда ҳисобга олинади:

  • 6210-«Муддати узайтирилган даромадлар»;

  • 6220-«Мукофот кўринишидаги муддати узайтирилган даромадлар»;

  • 6230-«Бошқа муддати узайтирилган даромадлар»

  • 6240-«Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати узайтирилган мажбуриятлар»;

  • 6290-«Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар».


Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling