Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклида
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- А) йиллик ҳисобот
- В) Ярим йиллик ҳисобот
Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклида муомала суммаларини ўтказиш ва ҳисоб регистрларини ёпиш тартиби қуйидагича:
-расшифровка варақларидаги дебет ва кредит томони буйича жамланма суммалари журнал-ордер ва қайдномаларга ўтказилади ва янглишиб кетмаслик мақсадида ушбу суммаларга белги қўйиб борилади: Масалан, 1-қайдномадаги 5000–«кассадаги пул маблағлари» ва 2-қайдномадаги 5110–«ҳисоблаш счётининг» дебетидаги жамланма суммалар 3,10,13 ва бошқа тегишли журнал-ордерларига ўтказилади; -7,12,14,15,16,17 аналитик ҳисоб қайдномалари ва бошқа тегишли қайдномаларнинг суммалари жамланади ва ушбу суммалар тегишли журнал-ордерларга ўтқазилади -тегишли журнал-ордерлардаги счётларнинг кредитидаги суммалар жамланади. Агарда журнал-ордерда счётлар буйича аналитик маълумотлар бўлса суммалар ҳисобланиб келгуси ойга қолдиқ аниқланади ва алоқада булган регистрлардаги жамланган суммалар таққосланади. Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби туғрисидаги қонунига» асосан ва 1997 йил 15 февралдаги Молия вазирлигининг 5-сон буйруғига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар ўрнатилган муддатларда ва тегишли адресларга қўйидаги шакл ва хажмда чорак ва йиллик молиявий ҳисоботлар топширадилар. Чет эл инвестицияси иштирокида ташкил қилинган қўшма корхоналар фақат йиллик ҳисобот топширадилар: А) йиллик ҳисобот қўйидаги шаклларнинг мажмуасидан ташкил топади: -бухгалтерия баланси – 1 шакл; -молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот – 2 шакл; -дебеторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида маълумотнома – 2а шакл; -асосий воситаларнинг ҳаркати тўғрисида ҳисобот – 3 шакл; -пул оқимлари тўғрисида ҳисобот – 4 шакл; -хусусий капитал тўғрисида ҳисобот – 5 шакл; -тушунтириш хати. В) Ярим йиллик ҳисобот қўйидаги ҳисобот шаклларини ўз ичига қамраб олади: - бухгалтерия баланси – 1 шакл; -молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот – 2 шакл; -пул оқимлари тўғрисида ҳисобот – 4 шакл; -дебеторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида маълумотнома – 2а шакл; Янгидан ташкил этилган субъектлар ўз маблағлари ва уларнинг манбаларини (сотиб олиш, қабул ғилиб олиш қийматида) ҳисоботда, уларни белгиланган тартибда рўйҳатга олинган ойнинг 1- кунидан бошлаб ҳисобот йилининг 31 декабрига, ҳисобот йилининг 1 октябридан кейин ташкил қилинган субъектлар эса, давлат томонидан рўйхатга олинган кунидан бошлаб ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 31-декабрига кўрсатадилар. Йиллик молиявий ҳисоботни текшириш мобайнида ишлаб чиқариш харажатларига, унга боғлиқ бўлмаган харажатларни қўшиш натижасида даромаднинг яширилганлиги ёки молиявий натижанинг камайтирилганлиги аниқланган ҳолларда, жорий йилги бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига ўзгартириш киритилмасдан, балки ҳисобот даврида аниқланган жорий йил фойдаси кўринишида ҳисоботда акс эттирилади. Молиявий ҳисобот қуйидаги ташкилотларга топширилади: субъект мулкдорларига (давлат мулкини бошқариш ваколати берилган ташкилотларга, таъсисчиларга, қатнашувчиларга биноан); давлат статистика ташкилотига; қонунчиликка биноан бошқа ташкилотларга. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling