Моддий ресурслар ва улардан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига таъсири таҳлили. Моддий ресурслар самарадорлигини ҳарактерловчи кўрсаткичлар тизимига моддий ресурслар қайтими ва сиғими кўрсаткичлари киритилади. Моддий ресурслар қайтими уларнинг ҳар бир сўмига тўғри келадиган маҳсулот ҳажмини тавсифласа, сиғими ҳар бир сўмлик маҳсулот ҳажмига тўғри келадиган моддий ресурслар қийматини тавсифлайди. Таҳлил этишда уларнинг қиёсий фарқланиши ва ўзгариш сабаблари ўрганилади.
Таҳлил этишда моддий ресурслар қиймати ва қайтими таъсирида маҳсулот ҳажмининг ўзгаришларига баҳо берилади. Маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига таъсир этувчи моддий омиллар таҳлилда уларнинг ўртача йиллик қийматларининг ўзгариши ва моддий ресурслар қайтими ўзгаришларига муҳим аҳамият берилади. Бу бевосита корхонада мавжуд ички имкониятларни аниқлаш ва белгилашда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
16-жадвал
Моддий ресурслар самарадорлик кўрсаткичлари ва уларнинг маҳсулот ҳажми ўзгаришига таъсирининг таҳлили
Кўрсаткичлар
|
Режа
|
Хақиқатда
|
Фарқи (+,-)
|
1. моддий харажатларнинг ўртача йиллик қиймати, минг сўм
|
42843
|
42043
|
-800
|
2.товар маҳсулоти, минг сум
|
74260
|
79797
|
+5537
|
3. товар маҳсулоти материал сиғими (сум) (1/2)
|
0,5769
|
0,5268
|
-0,050
|
4. материал сарфи ўзгаришининг таъсири (+.-)
а) товар маҳсулоти таннархидаги моддий харажатларининг қимматлашиши (+), пасайиши
б) товар маҳсулотининг ҳажми, минг сўм –3989:0,5769қ6914
|
х
Х
|
х
х
|
-3989
+6914
|
5. материал қайтими (2/1)
|
1,73
|
1,89
|
+0,16
|
Корхонада моддий харажатлар қайтими ўтган йилгига нисбатан +0,16 сўмга ортган. Моддий сарфлар сиғими эса –0,050 сўмга камайган. Моддий сарфлар сиғими ўзгаришининг маҳсулот таннархига таъсири –3989 минг сўмни, товар маҳсулот ҳажмига таъсири эса +6914 минг сўмни ташкил этган.
Do'stlaringiz bilan baham: |