Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet138/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Муомала харажатлари –бу товарларни етказиб бериш натижасида келиб чиқадиган активларнинг камайиши ёки бошқача сарфланиши ёҳуд мажбуриятлар келиб чиқишидир. Умуман, харажатлар деганда даромад олиш мақсадида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишга қилинган сарфлар, ёҳуд иқтисодий ресурсларнинг камайиши тушунилади.
Харажатларни қуйидагича таснифлаш мумкин:

  • Бевосита харажатлар – даромадга мос келадиган ҳолда сотилган товарлар таннархи;

  • Давр харажатлари - сотиш билан боғлиқ бўлган ва умумий харажатлар. Бу харажатлар уларнинг юзага чиқиш даври бўйича тан олинади;

  • Тақсимланмаган харажатлар – бу амортизация ёки суғурталаш бўйича харажатлар. Бу харажатлар тизимий шаклдаги активлар бўлиб, фойда келтириши мумкин бўлган ва кутилаётган даврлар бўйича тақсимланади.

Маҳсулотларни сотиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатлар одатда қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ҳисобот даврида реализация қилинадиган товарлар, хом ашё захираларини сотиб олиш харажатлари (сотилган товарлар таннархи);
-сотиш бўйича комиссион тўловлар, иш ҳақи, ижара, юкни ташиш харажатлари каби сотиш билан боғлиқ харажатлар;
- сотилган маҳсулотнинг кафолат мажбуриятлари бўйича харажатлар.
Маҳсулот ёки хизматлар сотилиши билан бевосита боғлиқ бўлмаган давр харажатлари каби тақсимланмаган харажатларни ўз ичига олади. Масалан, реклама бўйича маълум харажатлар турлари, умумий маъмурий ва бошқарув харажатлари. Умумий Низом бўйича корхона давр харажатлари-ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган, яъни, бошқарув, сотиш ва умумхўжалик харажатларини ўз ичига олади. Сотиш билан боғлиқ харажатлар ичида савдо ва умумовқатланиш корхоналарида муомала харажатлари асосий ўринни эгаллайди. Уларга Низом бўйича – меҳнатга ҳақ тўлаш; социал суғурта; биноларни ижарага олиш ва таъмирлиш харажатлари; асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизация харажатлари; ёғилғи; қайта ишлаш ва навларга ажратиш; савдо рекламаси; товар йўқотишлари; тара; суғурта; тиббий хизматлар; инкассация тўловлари ва бошқа харажатлар киради. Демак, мазмун жиҳатдан қараганда муомала харажатлари – бу товарларни сотиш билан боғлиқ, тўғридан-тўғри бўладиган харажатлардир.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling